Рақамли иқтисодиёт


йилда Ўзбекистонда қимматбаҳо қоғозлар муомаласи бўйича тузилган шартномаларнинг ҳудудлар бўйича тақсимоти79


Download 468.33 Kb.
bet87/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

2017 йилда Ўзбекистонда қимматбаҳо қоғозлар муомаласи бўйича тузилган шартномаларнинг ҳудудлар бўйича тақсимоти79

т/р

Ҳудудлар номи

Шартномалар сони, дона

Шартномалар суммаси, минг.сўм

Ҳиссаси,
жамига нисбатан
фоизда

1

Андижон вилояти

302

442794,2

0,15

2

Бухоро вилояти

21

1291382,5

1,43

3

Тошкент шаҳри

1078

270114779,3

90,47

4

Жиззах вилояти

5

3006,7

0,00

5

Қорақалпоғистон Республикаси

1

4001,4

0,00

6

Қашқадарьё вилояти

4

98,9

0,00

7

Навои вилояти

102

1028110,0

0,34

8

Наманган вилояти

4

454700,0

0,15

9

Самарқанд вилояти

218

598420,3

0,20

10

Сурхондарьё вилояти

3

230665,0

0,77

11

Сирдарьё вилояти

104

1710829,8

0,57

12

Тошкент вилояти

195

8819797,8

2,95

13

Фарғона вилояти

533

10329265,9

3,46

14

Хоразм вилояти

2

1451265,7

0,49




Жами

2572

298555107,5

100,0


фикримизча, Самарқанд вилоятида акциядорлик жамиятларининг ташкил этилиши учун шарт‑шароитлар яратилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.Шуни таъкидлаб ўтиш ўринлики, инвестицион мақсадларга йўналтирилувчи маблағлар танқислиги шароитида лизинг − инвестицион фаолиятни фаоллаштирувчи муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Лизинг − молиявий-кредит муносабатларининг шаклларидан бири ҳисобланади. Унинг асосида корхоналар ишлаб чиқариш воситаларини махсус ташкил қилинган лизинг компанияларидан узоқ муддатга ижарага олишади.
Бугунги кунда Ўзбекистондаги лизинг бозорида “O’zagrolizing” ДЛК, “Uzbek Leasing International А.О.” АЖ, “O’zavtosanoat-Leasing” МЧЖ ЛК, “Nano Lizing” МЧЖ, “China Leasing Group” МЧЖ лизинг компаниялари ҳамда бир қатор тижорат банклари ‒ “Asaka Bank” АТБ, “Kapital Bank” АТБ, “Ipoteka Bank” АТИБ, “KDB Bank Uzbekistan”, “Trust Bank” ХАБ фаол иштирок этишмоқдалар.
2.4-жадвал
Лизинг бозори қатнашчиларининг улуши80

т/р

Лизинг бозори қатнашчилари

Йиллар

2013

2014

2015

2016

2017

1

Лизинг компаниялари



















‑мулк қиймати, млрд сўм

560.2

592.6

668.2

630.8

963.8




‑улуши, фоизда

69.6

71.7

78.5

64.8

62.0

2

Банклар



















‑мулк қиймати, млрд сўм

244.9

233.6

183.0

342.3

589.8




‑улуши, фоизда

30.4

28.3

21.5

35.2

38.0




Жами

805.2

826.2

851.2

973.1

1553.6

2.4-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2017 йил якунлари бўйича лизинг берувчилар орасида лизинг бозорининг тақсимланиш тенденцияси олдинги йиллардаги каби сақланиб қолди. Унга кўра бозорнинг 62 фоиз лизинг компанияларига тегишли. Тижорат банкларига тўхталадиган бўлсак, 2016 йил якунлари билан солиштирганда, банклар лизинг


хизматларини тақдим этиш ҳажмини 247,5 млрд.сўмга оширган. Уларнинг улуши 38 фоизни ташкил қилди.
Агар лизинг портфелининг лизинг берувчилар бўйича тақсимланиши кўриб чиқиладиган бўлса, унда портфелнинг 78,2 фоиз лизинг компаниялари улушига тўғри келишини кўрамиз. 2018 йил боши ҳолати бўйича лизинг портфелининг суммаси 2 трлн. 684 млрд.сўмни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич амалдаги қонунчиликда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган лизинг хизматларининг суммаси банк биринчи даражаси капиталининг 25 фоиздан ошмаслиги лозимлиги кўзда тутилгани билан тавсифланиши мумкин.
Мамлакат бозорида амалга оширилган лизинг операциялари ҳажмлари ҳудудлар бўйича бир текис эмас. 2017 йил якунлари бўйича лизинг операцияларида Самарқанд вилоятининг улуши 5,4 фоизгина бўлган. Айни пайтда, бу кўрсаткич Тошкент шаҳрига – 35,6 фоиз, Тошкент вилоятига ‑ 10,6 фоиз ва Сирдарё вилоятига ‑ 9,7 фоиз тўғри келмоқда.
Ўзбекистонда, шу жумладан, Самарқанд вилоятида истеъмол лизингини янада ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадга мувофиқдир.
Лизинг ‒ ишлаб чикаришни замонавий техника ва технологиялар билан куроллантиришга, жаҳон стандартлари даражасидаги истеъмол товарларни ишлаб чикаришга, бозорларни сифатли махсулотлар билан тўлдиришга ва республика экспорт салоҳиятини янада оширишга шароит яратади.
Тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан бири қўшма корхоналар ҳисобланади. Қўшма корхоналар ташкил этиш корхона ва ташкилотларнинг чет эллик шериклар билан алоқасини юксалтиради, мамлакат ҳудудида хорижлик тадбиркорликларга кенг шароит яратади, мамлакат ҳудудига хорижий инвестицияларини жалб этади.
Ҳозирги кунда хорижлик ишбилармонлар Ўзбекистонни ўзлари учун қулай ва ишончли шерик деб ҳисоблайдилар, чунки республикамизда хорижий инвесторлар учун қулай инвестицион муҳит яратилган. Натижада уларда ўз сармояларини республикамизда жойлаштириш ва биз билан ҳамкорлик қилиш истаги ортиб бормоқда. Республикамизда яратилган қулай инвестицион муҳитнинг асосий омиллари ‒ республикамиздаги қулай сиёсий барқарорлик, бой хом ашё ресурсларининг мавжудлиги, қўшма тадбиркорликнинг ҳуқуқий асоси яратилганлигидир.
Хорижий корхоналарни ташкил этиш орқали чет эл инвестицияларини жалб қилиш бугунги кунда кенгайиб бормоқда. Ўзбекистонда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар иқтисодиётнинг турли соҳаларида ташкил этилган.

Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling