Технологик
платформалар.
Масофавий
таълим
платформалари дейилганда, масофавий таълим хизматига
қаратилган ўқув жараёнини бошқариш ва амалга оширишни ўз
ичига олган дастурий-техник воситалар мажмуи тушунилади.
Бугунги кунда масофавий таълим технологик платформалари
“ТВ-технология”, “Кейс технология”, “Тармоқ технология”
кўринишида амалга оширилмоқда.
Телекоммуникацион (ТВ) технология. ТВ-технологияда
ўқувчиларга ўқув-услубий материалларни етказиш ва доимий
ўқитувчи-тютор маслаҳатини ташкиллаштириш мақсадида
телевидение
тизимидан
фойдаланиш
кўзда
тутилади.
Телевидение ва телекўприклардан фойдаланиб “жонли”
машғулотлар ташкил этиш мумкин.
58
Ишлаб чиқариш технологияси дейилганда сифатли, замон
талабларига жавоб берадиган, дунё бозорида ўз ўрнини
топадиган маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг иқтисодий
самарали, маълум кетма-кетлик асосидаги жараёнлар мажмуи
тушунилади. Агар ушбу жараёнлар кетма-кетлиги ёки бошқача
айтганда технологиясида ишлатиладиган техник воситалар
маънавий эскирмаса, ушбу технология маълум вақтгача
ўзгармайди. Бу технология олдиндан аниқ ва белгиланган
мақсад ва кафолатланган натижага олиб борувчи ишлаб
чиқаришни лойиҳалашдир.
Ахборот
технологиялари
ахборотларни йиғиш, сақлаш,
узатиш, қайта ишлаш усуллари ва
воситалари мажмуидир.
Ишлаб чиқариш ва ахборот
технологияларини
бевосита
тўғри ва самарали амалиётга
жорий
этилиши
кадрлар
салоҳиятига боғлиқдир. Кадрлар
тайёрлашда эса педагогик технологиялар муҳим рол ўйнайди.
Фақат замон талабларига жавоб берувчи педагогик
технологиялар асосидагина биз “Кадрлар тайёрлаш миллий
дастури” талабларига жавоб берувчи мутахассис-кадрларни
тайёрлашимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |