бўлган турли электрон ҳужжат, график, расм, аудио, видео ва бошқа
кўринишидаги ахборотлар мажмуи.
Интернетнинг дастурий таъминоти - тармоққа уланган компью-
терлар ва тармоқ воситаларини ягона стандарт асосида ишлаши,
алоқа каналлари ёрдамида маълумотларни қидириш, қайта ишлаш,
сақлаш ҳамда тармоқда ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан
боғлиқ вазифаларини амалга оширувчи дастурлар мажмуи.
Интернетнинг техник таъминоти - турли русумдаги компьютер-
лар, алоқа каналлари, тармоқ техник воситалари мажмуи.
Интранет - интернетнинг кўпгина функционал имкониятларига эга
бўлган ташкилот ёки таълим муассасасининг ички тармоғи. Интранег
Коммуникация тизимлари - тармоқдаги компьютерлар орасида ах-
боротларни узатиш учун маршрутлаш ва боғланишларни коммута-
ция қилиш вазифасини бажарадиган тизимлар.
Компьютер дарслик - ўкув фани ёки унинг бўлимини мустақил
ўзлаштириш имкониятини таъминлайдиган дастурий-методик маж-
муа. Компьютер дарслиги ўзида оддий дарслик, маълумотнома, маса-
лалар ва мисоллар
тўплами,
лаборатория амалиётларининг хусусият-
ларини бирлапггиради.
Компьютер тармоқлари - аппарат қурилмалари ва тармоқ даслур
таъминоти орқали ўзаро мувофиқ равишда ишлай оладиган компь-
ютерлар мажмуи.
Курс якунида ўтказиладиган тест - билимларни ўзлаштирганлик
даражасини баҳолаш мақсадида курс ўрганилиб бўлгандан кейин
ўтказиладиган тест синови.
Курсни индивидуаллаштириш - ҳар бир талабанинг индивидуал
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув материалларини тайёрлаш
жараёни.
Курсни ўрганиш йўли (траекторияси) - курснинг ўқувчини
Do'stlaringiz bilan baham: |