Raqamli moliya fanidan yozma ish javoblari Raqamli iqtisodiyotning mohiyati
Muqobil(alternativ) moliyalashtirish bo‘yicha xorij tajribasi
Download 189.92 Kb.
|
Raqamli moliya fanidan yozma ish javoblari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Elektron tijoratga investitsiyalar jalb qilish .
Muqobil(alternativ) moliyalashtirish bo‘yicha xorij tajribasi. Тараққий этган мамлакатларда қимматли қоғозлар бозорининг ривожланганлиги компанияларга қимматли қоғозларни эмиссия қилиш йўли билан инвестицион харажатларни молиялаштириш учун зарур бўлган ресурсларни жалб қилиш имконини беради. Бундан ташқари, компаниялар балансидаги қимматли қоғозларни гаровга қўйиш йўли билан тижорат банкларидан узоқ муддатли кредитлар олиш имкониятига эгадирлар.
Шуниси характерлики, тараққий этган мамлакатларда хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестицион харажатларини молиялаштиришда жамоавий инвестициялаш институтлари муҳим ўрин тутади. Мазкур мамлакатлар амалиётида жамоавий инвестициялаш институтларининг 3 гуруҳи мавжудлигини эътироф этиш жоиз: 1. Депозит ташкилотлари. Депозит ташкилотларига тижорат банклари ва кредит уюшмалари киради ва улар ресурс базасини депозитлар жалб қилиш йўли билан шакллантирадилар. 2. Шартномавий-жамғарма молия институтлари. Бунга суғурта ташкилотлари ва нодавлат пенсия фондлари киради. 3. Инвестицион молиявий воситачилар. Ушбу гуруҳга инвестицион банклар, инвестиция фондлари ва компаниялари, пай фондлари киради. Улар молия бозорининг қарз мажбуриятлари ва ҳиссали иштирок каби инструментларидан фойдаланган ҳолда ресурс базасини шакллантирадилар. Тараққий этган давлатларнинг жамоавий инвестициялаш институтлари фаолиятини ривожланиш борасидаги тажрибаларидан Ўзбекистон амалиётида фойдаланиш, фикримизча, қуйидаги тадбирларни амалга оширишни тақозо этади: 1. Инвестиция фондларининг кредит ва қарз маблағлари жалб қилиш имкониятини халқаро амалиётда қабул қилинган молиявий леверажнинг минимал меъёрий талаблари даражасида кенгайтириш лозим. Халқаро амалиётда, хусусан, Ғарбий Европа мамлакатларининг амалиётида компанияларнинг, шу жумладан инвестиция фондларининг қарз маблағлари жалб қилиш имконияти молиявий левераж коэффициенти бўйича белгиланган минимал меъёрий талаб билан белгиланади. Молиявий левераж кўрсаткичи компаниянинг ўз маблағларини жами қарз мажбуриятлари суммасига бўлиш йўли билан аниқланади. Ушбу кўрсаткич бўйича белгиланган минимал талаб 25 фоизни ташкил этади. Яъни, компанияларнинг ўз маблағлари жами қарз мажбуриятларининг 25 фоизидан кам бўлмаслиги керак. Республикамизда эса, инвестиция фондларининг қарз маблағлари жалб этиш имконияти уларнинг ўз маблағлари билан боғланмаган ва бунинг устига кредит ва қарз маблағларини жалб этиш муддати қисқа қилиб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида”ги қонунининг 13-моддасига мувофиқ, инвестиция фонди томонидан тўланиши лозим бўлган қарзларнинг жами ҳажми кредит ва қарз битими имзоланган санадаги инвестиция фонди соф активлари қийматининг 15 фоизидан ошиб кетган тақдирда, фонд кредит ва қарз маблағларини жалб қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бунда кредит ва қарз маблағларининг муддатини 3 ойдан ошиб кетмаслиги белгилаб қўйилган. Инвестиция фондларининг кредит ва қарз маблағлари жалб қилиш имкониятини уларнинг ўз маблағлари ҳажми билан боғланиши мақсадга мувофиқдир. Бунинг сабаби шундаки, инвестиция фондларининг ўз маблағлари уларнинг қарз мажбуриятлари бўйича тўловларни амалга ошириш имконини берувчи асосий манба ҳисобланади. Бундан ташқари, инвестиция фондларини маблағлар жалб этиш имкониятини кенгайтириш уларнинг фаолиятини ривожлантиришда ва кенгайтиришда муҳим роль ўйнади. Пай фондлари инвестиция портфелини бозорда юзага келган вазиятдан келиб чиққан ҳолда, актив ва пассив бошқариш усулларидан ўз вақтида ва ўринли фойдаланиш лозим. Таъкидлаш жоизки, АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Германияда хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестицион харажатларини молиялаштиришда лизингдан кенг кўламда фойдаланилмоқда. Тараққий этган мамлакатларда венчурли молиялаштиришнинг ривожланаётганлиги йирик компанияларнинг инвестицион харажатларини молиялаштириш самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Йирик саноат корхоналари венчур компанияларининг устав капиталига пул маблағларини қўйиш орқали уларнинг фаолиятини молиялаштирмоқдалар. Бунда венчур компанияси томонидан ишлаб чиқилган инновацион ишланмалар ўша саноат корхонаси томонидан сотиб олинади. Европа Иттифоқи мамлакатларида венчур компанияларининг ривожланиши давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Бунинг сабаби шундаки, венчур компаниялари кичик инновацион лойиҳаларни молиялаштириш ва инновацияларни миллий иқтисодиётга жалб этиш жараёнини тезлаштириш имконини беради. Венчурли молиялаштириш ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмида инновацион маҳсулотлар салмоғини ошириш имконини беради ва шу жиҳатдан олганда, мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. ------------------------------------------------------------------------------------------------ Elektron tijoratga investitsiyalar jalb qilish. ICO (Initial Coin Offering) - bu IPO yoki kraudfanding analogidir, faqat katta xavf-xatarlarga ega, shuningdek katta foyda olish imkoniyati mavjud. Boshlang'ich kompaniya pul topishga umid qilib, loyihaning barcha jihatlari to'g'risida ma'lumot beradigan "oq qog'oz" deb nashr qiladi. ICO o'tkaziladigan hamyon platformasida yangi tokenlarni olishni istaganlar kriptovalyutani (ko'pincha Ethereum) yaratganga o'tkazishadi. Agar loyiha yaxshi yakunlansa, u holda ushbu tokenlar birjada sotila boshlaydi. Download 189.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling