Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
198
носоғлом физиологик ҳолати унинг психикаси, жумладан, сезги, идрок, хотира, 
диққат, тафаккурига салбий ўтказади.
3. Ўқувчиларнинг кун тартибини тўғри ташкил этилмаганлиги. Бугунги кунда 
ўқувчиларнинг кун тартибини тўғри ташкил этилмаганлиги уларнинг хулқ-атворида 
салбий ўзгаришларни келиб чиқишига сабаб бўлади. Ўқувчиларнинг соатлаб, кун-
лаб телевизор ёки телефон ўйнаб ўтириши фикримизга яққол далил бўлади. Бун-
дай ёшлар ҳаёти пала-партиш бўлиб, ўз вақтида дам олмайдилар ва ўз вақтида 
овқатланмайдилар. Кейинчалик эса уларда турли касалликлар авж олиши туфайли 
уларда тажанглик, ўз-ўзидан қониқмаслик ҳисси тез-тез учрайди. Шунинг учун биз 
педагоглар талаба-ёшларнинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсата олишни уддалай 
олсак, уларни хулқ-атворини самарали фаволият учун йўналтира олсак мақсадга 
мувофиқ иш бўлади.
Афсуски, бу каби салбий ҳолат ўқувчиларнинг нафақат маънавий-руҳий ҳолати, 
жисмоний ривожланишига ҳам таъсир кўрсатмай қолмайди. Бундай ўқувчилар ҳаётда 
иродасиз, сабр-бардошсиз, мақсад сари интилмайдиган, таваккалчи, данкасалик каби 
иллатлар қуршовида қолади. Жисмоний ва руҳий тарбия интеграцияси асосида тарбя-
иланган ёш эса келажакда ҳар бир ишини режа асосида бажарадиган, етти ўлчаб бир 
кесадиган, қейинчиликлар олдида эсанкираб қолмайдиган, сабр-бардошли, иродали, 
энг муҳими вақтини бекорчи ишларга сарфламайдиган кишилар бўлиб етишади. 
4. Ўқувчиларда ҳар қандай жамоага нисбатан адаптив жараённинг қийин 
кечиши. Ҳа бир инсон ўз ҳаёти давомида бир неча маротаба адаптив жараённи 
бошидан кечиради. Демак, инсоннинг туғилиши адаптация борасидаги илк синов-
дир. Мана шу кўникиш жараёнида ёшларда турли муаммолар содир бўлади. Афсу-
ски, ўқувчиларда ҳам юзага келадиган руҳий ўзгаришлар, тушукунлик, иродасизлик 
уларнинг характерига сингиб бориши ва унинг ҳар қандай жамоага нисбатан мос-
лашувчанлигини қийинлаштириши мумкин. Бундай ёшларнинг дўстлари жуда кам, 
ҳатто бўлмаслиги ҳам мумкин. Улар характерида доимий нимадандир норозилик
ўз-ўзидан қониқмаслик, бўйсунмаслик, иккиланиш каби салбий иллатлар намоён 
бўлади. Айниқса, бундай ёшларда адаптация жараёни узоқ муддатга чузилишини 
кўриш мумкин. Бу салбий жиҳатларнинг асосий сабаби ўқувчининг ёш хусусияти, 
темпераменти, индивидуаллиги ва бошқа жиҳатлар билан боғлиқдир. 
Мактаб таълимида ўқувчининг адаптацияси мактаб муҳитига морслашиш ва 
синфдошлари билан дўстона муносабатга кириш асосида кечади. Мана шу адап-
тация жараёнидаги ўқитувчининг сабрсизлиги ёки қўполлиги туфайли ўқувчининг 
руҳиятида салбий ўзгаришлар юзага келади. Айниқса, бу ҳолат кўпроқ ўқувчиларнинг 
ўқишга, умумий кун тартибига мослашуви жараёнида кузатилади. Бунинг асосий 
сабабларидан бири ўқувчиларнинг оилавий муҳитга қаттиқ боғланиб қолганлигидир. 
Бу жараён ўқувчи руҳиятига жуда катта таъсир кўрсатади. Натижада нафақат 
ўқувчининг руҳий, балки, жисмоний саломатлигига ҳам путур етиши мумкин.
5. Оммавий ахборот воситаларининг салбий таъсири. Оммавий ахборот восита-
лари бугунги кунда ёшлар руҳияти ва тарбиясига таъсир этувчи энг кучли воситадир. 
Бу борада телевидение ва уяли алоқа воситалари етакчи ўринда турди. Ўқувчилар бу 
воситалар орқали турли ахборотлар билан танишадилар. Айниқса, телевидиниеда 
намойиш этилаётган турли контентдаги материаллар ўқувчиларнинг руҳиятига, хулқ-
атворига салбий таъсир кўрсатади. Натижада ўқувчилардаги руҳий ҳолатнинг нормал 
кечиш жараёни яъни диққат, идрок, тасаввур, хотира кабиларнинг бузилиши содир 
бўлади. Оқибатда ўқувчиларда атроф-муҳит, ҳаттоки инсонларга нисбатан ҳиссизлик, 
меҳрсизлик кузатилади. Энг ачинарлиси ўқувчилар реалликдан анча йироқда 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling