Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet200/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
199
ўсадилар, ҳаётда ҳамма нарсага тез ва осон эришиш мумкин деб ҳисоблайдилар. 
Шу сабабдан уларда доимий норозилик кайфияти ҳукмрон бўлади. Айниқса, бундай 
ўқувчиларда агрессивлик ва жангарилик кузатилади. 
Ўқувчи руҳиятидаги ўзгаришлардан яна бири бу жисмоний таълимда педагог-
нинг унга ҳаддан ташқари қаттиққўллиги ҳисобланади. Айниқса, ўқувчининг ёш ва 
психологик жиҳатларини инобатга олмасдан тарбиянинг бундай йўлини танлаш ўта 
нотўғри ёндашувдир. Ҳатто бундай ҳолатларда ўқувчи руҳиятида жиддий муаммолар 
кузатилади. Яъни норозилик, қўрқув ёки агрессия натижасида эмоционал ҳолатнинг 
бузилиши: ҳаяжонланиш, дипрессия, хотиранинг пасайиши ва шунга ўхшаш қатор 
салбий ҳолатларга олиб келади. Албатта, руҳий ҳолатнинг бузилиши ўз навбатида 
ўқувчининг жисмоний ривожланишига ҳам таъсир кўрсатади. Қўрқув ва агрессия 
натижасида уйқунинг бузилиши, тез чарчаш, иммун тизимининг пасайиши кабилар 
кузатилади. Ўқувчиларда кузатиладиган қўрқув уларнинг ўзига бўлган ишончнинг 
пасайиши, мустақил фикрлашдан чекланиш, ҳар қандай жамоага нисбатан мосла-
шувчанликнинг қийин кечишига олиб келса, агрессия эса уларда тажаввузкорлик
жанжалкашлик, уришқоқлик каби иллатларни намоён бўлишига олиб келади. 
Ғарбда бир қатор илмий тадқиқотлар муаллифлари ўз олдиларига ўқувчининг 
ҳар томонлама шакллантиришда оила ва оилавий муносабатлар тизимини, жисмоний 
таълим имкониятлари, турли тарғибот тадбирлари, талаба шахсияти тарбиясига таъ-
сир этадиган омилларни ўрганишдек мураккаб вазифа қўйганлар ва бу каби муҳим ва 
мураккаб педагогик-психологик ижтимоий вазифани ҳал қилишга интилганлар. Бу 
тадқиқотларда реал амалий ҳаётда, кундалик фаолиятда амал қилувчи самарали умум-
педагогик, психопрофилактик ва психологик-педагогик коррекция ва маслаҳатлар, 
педапсихолог ва ўқувчи тренингги дастурлари ишлаб чиқилган ва тавсия этилган.
Мазкур таклиф этилган дастурлар ўқувчи шахсини шаклланиши ва жамият ҳаётида ўз 
ўрнига эга бўлиши учун психо-педагогик, методик ёрдам сифатида фойдаланилади.
Ғарб психо-педагогик адабиётларида ўқувчилар руҳиятидаги ўзгаришлар улар-
нинг шахслараро муносабатларини тўғри йўлга қўйилмаганлиги сабабли юзага 
келиши каби масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган[3]. Шунингдек, бу борада 
тадқиқотчилар ўқувчиларнинг шахслараро муносабатлари ўқувчи шахсининг шаклла-
ниши ва ривожланишига қанчалик ижобий таъсир қилиши ҳамда шахслараро муно-
сабатлар ўз яқинларидан, ўз оиласидан ташқарида таълим олаётган синфдошлари 
руҳиятида албатта салбий ўзгаришларни юзага келтириши билан боғлиқ ҳолатлари 
билан таққослаб, бу каби тафовутларнинг сабабларини таҳлил қилиб ўтганлар. Нати-
жада, педагог ва ўқувчи ўртасидаги шахслараро муносабатларни тўғри, самимий ва 
адолатли ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги маъмум бўлади. 
Хулоса қилганда, юқоридаги сабаб ва омиллар туфайли талаба-ёшларнинг 
руҳиятида жуда кўплаб муаммолар юзага келмоқда. Бу ўз навбатида жамият аъзо-
лари, хусусан: педагог ва психолог, ота-оналар олдига қатор вазифаларни келтириб 
чиқармоқда. Айниқса, бу борада оила билан олиб бориладиган профилактик ишлар 
самарадорлигини янада ошириш, олий таълимда талабалар психикаси, физиологияси 
ва педагогикаси доир билимлар беришни кучайтириш мақсадга мувофиқ.
Адабиётлар:
1. Мирзиёев Ш.М. Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари. 4-жилд. – Тошкент:Ўзбекистон, 
2020. –Б.148.
2. Умаров Б. Болалар тарбияси бузилиши ва унинг олдини олиш юзасидан ота-оналарга маслаҳатлар /
Услубий қўлланма/. – Тошкент, 2012.–Б.6
3. Винце М. Кормление как одно из форм обучения взрослого и ребёнка. Особенности развития лич-



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling