Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
Download 1.44 Mb. Pdf ko'rish
|
Муғалим журнал 6-2 2022
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
12 Биз юқорида олам билан боғлиқ турли қарашлар, манзараларнинг умумий ва хусусий тарзда тармоқланишига кўра турлича номланиши тўғрисида тўхталган эдик. Бу қарашлар ва талқинлар марказида инсон туради, у аввало, оламни билишнинг асоси ҳисобланади ва инсоният шу вақтга қадар эришган барча билимлар манбаи сифатида уларни аждодлардан авлодларга етказиш воситаси ҳамдир. Тадқиқотчи Р.Ладонинг фикрича, оламнинг лисоний манзараси – бу воқеликнинг инсон онги- даги образининг тил воситалари орқали ифодаланиши, тилда ифоданган концептуал тасаввурлар системаси ҳақидаги билимларнинг интеграл моделидир. Инсоннинг олам ҳақидаги билимларининг сўз орқали концептлашишининг тилда мужассам- лашиши асоси ҳисобланган оламнинг лисоний манзарасини оламнинг концептуал ёки когнитив моделидан чегаралаш қабул қилинган [5:46]. Кўринадики, тадқиқотчи оламнинг лисоний манзараси деганда дастлаб воқеликнинг инсон онгидаги обра- зининг тил воситалари орқали ифодаланишини назарда тутмоқда. Бу ҳам юқорида қайд қилинган тасаввур–образ–тил учлигининг лисоний олам манзараси асоси эканлигини тасдиқлайди. Жаҳон тилшунослигида одамнинг ижтимоий, мифологик, диний дунёқараши, маданияти, қадриятларини ўзида жамлаган оламнинг лисоний ёки содда манзарасини олам ҳақидаги географик, маҳаллий, кундалик тасаввурлар акс этиши сифатида талқин қилиш кўп кузатилади. Ю.Д. Апресян томонидан талқин қилинган оламнинг содда модели ғояси қуйидагилардан иборат: ҳар бир табиий тилда тил соҳибларининг барчаси учун шарт бўлган оламни идрок қилишнинг маълум усули ўз аксини топади. Ю.Д. Апре- сян лисоний олам манзарасини содда деб атайди, чунки илмий тавсиф ва лисоний талқин ҳамма вақт ҳам ҳажми ва ҳатто маъноси кўра ўзаро мос келавермайди [1:357]. Дарҳақиқат, лисоний бирликда ифодаланган маъно ва унинг давр нуқтаи назаридан талқин қилиниши доимо фарқланиб туради. Оламнинг концептуал манзараси дунёнинг барча халқларида мавжуд. У айрим тадқиқотларда “олам модели” тарзида ҳам талқин қилинади. Шуниси борки,бу тушунчаларнинг тилшуносликда термин сифатида қатъийлашиб улгурган лисоний олам манзараси терминидан фарқли жиҳатлари мавжудлигига эътибор қаратилмоқда. Дарҳақиқат, тадқиқотларда қайд этилганидек, оламнинг концептуал манзараси инсон- нинг ўзини ўраб турган олам ҳақидаги билимлари ортиб бориши ва ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида олиб борган фаолияти натижасини ўзида мужассам қилади. Мазкур жараён баробарида жамият тараққиёти, ижтимоий ҳаётда содир бўлган ўзгаришлар, янгиликлар туфайли доимо бойиб, ўзгариб туради. Тўғри, бугунги кун учун бундан бир неча аср олдинги ҳолат анча содда, ибтидоий кўринади.Чунки бугунги олам кўриниши илгаригисининг маълум даражада содда эканлигига ишора қилади. Ора- дан маълум даврлар ўтсада, инсоният тарихининг маълум даврида шаклланган лисо- ний олам манзарасининг айрим парчалари, оламнинг яралиши ҳақидаги, мифологик дунёқарашни акс эттирувчи қадимдан сақланиб қолган, қадимги давр тафаккурига мос тасаввурлари узоқ вақт сақланиб қолади.Бу ўринда қадимги хитойларнинг ин ва ян фалсафаси, ислом оламида дунёнинг яралиши, диний-мифологик образларнинг халқ маънавий дунёқарашига сингиб кетишини эслаш кифоя. Кўринадики, қайси даврда, қайси тузумда яшашига қараб, фаолияти жараёнида инсон онгида мавжуд оламнинг субъектив акс этиши содир бўлади. Кундалик ҳаётда табиат билан чам- барчас боғлиқ бўлган инсон ўзини ўраб турган борлиқни оддий кўринишда сезги- лари воситасида содда қабул қилади. Бунда янги босқичга йўл очувчи жараён кўзга ташланади. Яъни, мантиқий фикрлаш туфайли юзага келган олам манзараси билан бир қаторда мантиқий жиҳатдан зиддиятли бўлмаган, айни дамда унга айнан ўхшаш |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling