Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
63
лим соҳасидаги бошқарув ваколатларини кенгайтирди, балки хусусий ташкилотлар ва 
шахсларнинг иштирок этиш имкониятларини ҳам кенгайтирди. Ҳокимиятни юқоридан 
пастга узатилиши олий таълимни тижоратлаштиришга – таълим тўловларини жорий 
этиш, янги хусусий ОТМларни очилиши ва уларни кенг кўламли масалалар бўйича 
янада кўпроқ автономия билан таъминлашга таъсир кўрсатди. 
Бошқарувни номарказлаштириш Хитой олий ўқув юртлари рақобатбардошлиги 
учун ўзига хос синовга айланди. Рақобатбардошлиги нисбатан кам бўлганлига сабабли 
давлат ОТМлари ўзаро бирлашишга мажбур бўлди. Натижада 387 та ОТМ бирлашти-
рилиб, 212 та ОТМга айлантирилди. Умуман, Хитой ОТМлари фақат қисман академик 
автономияга эга, деб хулоса чиқариш мумкин. Кўпгина илмий масалалар ОТМлар 
зиммасига ўтказилганига қарамасдан, таълим ташкилотлари устидан қатъий давлат 
назорати сақланиб қолмоқда ва аксарият илмий қарорлар Таълим вазирлиги томони-
дан тасдиқланиши талаб қилинади. Олий таълим соҳасидаги Қонунчилик асосларини 
ўрганиш шуни кўрсатадики, мамлакатда ОТМлар ҳисобдорлигининг анча қаттиқ 
тизими мавжуд. 
Малайзиядаги олий таълим муассасаларида академик автономиянинг муайян 
жиҳатларини таҳлил қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатда олий таълим учун 
асосий масъул oрган Олий таълим вазирлиги ҳисобланади. Олий таълимнинг айрим 
масалаларини тартибга солиш Олий таълим бўйича Миллий кенгаш зиммасига юкла-
тилган. ОТМлар илмий фаолиятиидаги Миллий кенгаш ваколатларига мамлакат олий 
таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш сиёсатини аниқлаш ҳамда ўқув 
дастурлари мазмунини ишлаб чиқиш тамойилларини аниқлаш ваколатлари киради. 
Умуман олганда, Малайзия ОТМларининг академик автономияси сезиларли дара-
жада чекланган деб айтиш мумкин. Мисол учун, Малайзиядаги ОТМлар ҳали ҳам 
ўқитиш тилини мустақил равишда аниқлаш имкониятига эга эмас. Таъкидлаш лозимки, 
Малайзиянинг “Олий ўқув юртлари тўғрисида”ги Қонунининг биринчи иловасига 
мувофиқ мамлакатдаги ОТМлар кафедралар тузишлари ва лекторлик лавозимларини 
таъсис қилишлари мумкин, лекин улар мустақил равишда ўқув дастурлари мазмунини 
аниқлаш ҳуқуқига эга эмас. Олий таълим муассасаларини аккредитация қилиш ва ўқув 
дастурлари ҳам Олий таълим вазирлигининг алоҳида ҳуқуқидир. Олий таълим вазир-
лиги бу ҳуқуни қуйи ташкилотга – Малайзия малака агентлигига топшириш орқали 
амалга оширади. 
Адабиётлар:
1. Vlasceanu L., Grünberg L., Parlea D. Quality Assurance and Accreditation: A Glossary of Basic Terms
and Definitions. Papers on Higher Education. –Bucharest: UNESCO-CEPES, 2004. 
2. Лукичева, Л.И. Менеджмент организации: теория и практика: Учебник для бакалавров, Под ред. 
Ю.П. Анискин. Москва.: Омега-Л, 2012. –С.488.
3. Зеер, Э. Ф., Павлова, А. М., Сыманюк, Э. Э. Модернизация профессионального образования: компет-
снтностный подход. - Москва.: МПСИ. 2005, -С.216.
4. National Council on Higher Education Act 1996, Статья 12.
РЕЗЮМЕ
Олий таълим муассасаларининг молиявий автономиясини қонун қабул қилиш билан мустаҳкамлаш 
ҳар доим ҳам олий таълим фаолиятини оптималлаштиришга олиб келмайди ва ОТМнинг юқори даражадаги 
молиявий автономиясидан дарак бермайди.
РЕЗЮМЕ
Усиление финансовой самостоятельности вузов с принятием закона не всегда приводит к оптимизации 
деятельности высшей школы и не свидетельствует о высоком уровне финансовой самостоятельности вузов.
SUMMARY
Strengthening the financial autonomy of higher education institutions with the adoption of a law does not 
always lead to the optimization of higher education activities and does not indicate a high level of financial 
autonomy of HEIS.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling