Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
62
туфайли маҳаллий ва минтақавий корхоналар билан алоқаларни йўлга қўйиш имконига 
эга бўлди. Олий таълим муассасаси минтақавий ташаббуслар яратиш ва Гонконгдан 
ташқарида фаолият ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномалари тузиш учун катта 
эркинлик берилди.
Жанубий Кореядаги хусусий олий таълим муассасаси – Пхохан фан ва технология 
университети - узоқ вақт давомида бошқарув автономиясининг юқори даражасига эга 
бўлди ва ўз ишлаш кўрсаткичлари тизимини яратди. 
Ўрта даромадли мамлакатларда олий таълим муассасалари учун академик авто-
номиянинг фақат баъзи жиҳатлари кенгайди ва қабул кувотасини ўз ички имконият-
ларидан келиб чиқиш амалиёти йўлга қўйилмоқда. Мисол учун, Ўзбекистонда сўнги 
йиллардаги ислоҳотлар натижасида айрим ОТТларда молиявий мустақиллик ва қабул 
квотасини ўзи белгилаш ҳуқуқи берилмоқда. Хитой ОТМларида ўқув дастурларининг 
айрим элементлари мажбурий, лекин ОТМларга уларнинг мазмунини ўзгартириш учун 
ваколатлар берилади. Абитуриентларни ўқишга қабул қилиш миллий имтиҳон асосида 
амалга оширилади. Бундан ташқари, Хитой таълим муассасалари томонидан талаба-
ларни қабул қилиш белгиланган квота билан чекланган. 
Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги ОТМларнинг ҳисобдорлиги ҳам ислоҳ 
қилиб борилмоқда. Мазкур мамлакатларда олий ўқув юртларининг ички академик фао-
лиятини бошқаришда давлатнинг ролини камайтириш, таълим тизими учун стратегик 
вазифаларни белгилашда давлатнинг ролини умумий ошириш, шунингдек, таълим 
фаолиятини кузатиш ва баҳолаш тенденцияси кузатилмоқда. Бу минтақадаги даро-
мади юқори бўлган кўплаб мамлакатлар таълим тизими учун стратегик нуқтаи назарни 
ишлаб чиқдилар ва аксарият ҳолларда қонунчилик тизимини такомиллаштиришга 
ҳаракат қилмоқдалар. 
Ҳукуматлар автоном таълим муассасаларининг ҳисобдорлигини таъминлаш учун 
турли механизмлардан фойдаланадилар. Минтақада мамлакатларда олий таълим 
тизими сифатини таъминлаш органлари мавжуд бўлиб, улар олий ўқув юртлари фаоли-
ятини аккредитация қилиш, аудит қилиш ва баҳолашни амалга оширади. 
Таъкидлаш жоизки, Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиёнинг Камбоджа, Лаос, Вьет-
нам ва Сингапур каби давлатларидан ташқари барчасида олий ўқув юртлари фаолия-
тини аккредитация, aудит ва баҳолашни таъминлаш органлари мустақил ёки қисман 
мустақил ташкилотлардир. Бундан ташқари, юқорида айтиб ўтилган тўртта мамлакатда 
ҳам таълим сифатини баҳолаш тизимини марказлаштирмаслик тенденцияси мавжуд. 
Хитой ОТМларида академик автономия тамойиллари шаклланмоқда ва бу асосида 
таъсил сифатида сезиларли ўзгаришлар бўлмоқда. Ўтган асрнинг охирларидан Хитой 
ҳукумати иқтисодий ислоҳотлар билан параллел равишда олий таълим тизимини ислоҳ 
қилишни бошлади. Иқтисодиётни модернизациялаш талабларига жавоб берадиган эги-
лувчан, адаптив ва инновацион тизимни яратиш мақсадида олий таълимни бошқариш 
тизимини босқичма-босқич ва изчил номарказлаштириш жараёни бошланди. Аксарият 
ОТМлар турли марказий органларга тўғридан-тўғри бўйсунар ва бошқарилар эди ва 
улар бошқарувининг учта схемаси мавжуд эди: таълим вазирлигининг бошқаруви; 
тегишли Марказий органлар ва вазирликлар бошқаруви; шунингдек вилоят ва бошқа 
маҳаллий ҳокимият органларини бошқаруви. 
Аввалдан Хитойда олий таълимни бошқариш тизимини марказлаштиришнинг 
юқори даражасини ҳисобга олиб, кейинги ўн йилликларда асосан маъмурий децен-
трализациялаш, жумладан, олий таълимни молиялаштириш тизими вужудга келди. 
Ўтган аср охирларида Хитойда олий таълим тизимини бошқариш ва молиялашти-
ришни маъмурий-ҳудудий бирликларга, асосан вилоят ҳукуматларига ўтказилди. Шун-
дай қилиб, олий таълим тизимини бошқаришнинг “маҳаллийлаштириш” жараёнида 
кучайиш кузатилди. Бу сиёсат нафақат маҳаллий ҳокимият органларининг олий таъ-



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling