Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
78
яратилганлиги ҳамда матнлар бўйича савол ва топшириқларни ҳар бир ўқитувчи 
ўзининг тушунчаси, синфининг билим, савияси, тарбияланувчиларнинг ёш хусу-
сиятларидан келиб чиқиб мустақил тузиши назарда тутилган бўлса керак. Тажри-
бада шўро даврида билим олган адабиёт муаллимлари бу дарсликлардаги асар-
ларни мустақил таҳлил қила олмасликлари, тақдим этилган асарларни ўрганиш 
бўйича дарсларни қандай ташкил қилишни билмасликлари маълум бўлиб қолди. 
Шунда ҳар бир мавзудан, матндан кейин унинг моҳиятини очишга қаратилган 
савол ва топшириқлар берилиши зарурлиги ойдинлашди. Жўяли ва аниқ мақсадни 
кўзлаган савол, топшириқлар дарс самарадорлигини таъминласа, фактларнигина 
қайд этишни талаб этувчи сўровлар машғулотлар савиясининг паст бўлишига олиб 
келади. Амалиётда савол ва топшириқлар моҳиятига кўра а) фактологик; б) концеп-
туал каби икки турга ажратилади. 
Фактологик саволлар асосан дарсликда мавжуд бўлган ёки ўқитувчи сўзлаб бер-
ган фактларни қайта сўзлаб беришни кўзлайди. Бундай саволлар устувор бўлган 
дарсларда ўқувчи фикрламайди, матн устида изланмайди. Чунки уларнинг жаво-
блари дарсликнинг ўзида берилган. Кўпинча амалиётда ўқувчилар дарсликдаги 
саволларга жавоб топиш уйга вазифа қилиб берилганда, дарслик саҳифаларининг 
четига жавоблари баён этилган ўринларга шу савол рақамларини қўйиб чиқишади. 
Энг ачинарлиси, баъзан уйга вазифани шу тарзда бажаришни ўқитувчиларнинг 
ўзлари кўрсатиб берадилар. Бир қарашда бу ҳамма учун қулай: бола қийналмайди, 
ортиқча зўриқмайди, бир зумда дарсни тайёрлаб қўяди.
Адабиётлар:
1. Абдулина С.К. Инновационные формы организации методической работы школы: Автореф. …дисс.
пед.наук. -Казань., 1999. -16 с.;
2. Абдуқодиров А.А., Пардаев А.Х. Масофали ўқитиш назарияси ва амалиёти. -Тошкент: Фан, 2009 . 
-145 б.
3. Ураков Ш.Р. Олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашнинг компетент ёнда-
шувга асосланган педагогик тизимини такомиллаштириш. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори 
автореферати. –Самарқанд.: СамДУ. 2018. –Б. 11. 
4. Рахимов Б.Х. Бўлажак ўқитувчида касбий-маданий муносабатларни шакллантириш тизими. 
Тошкент.:Фан. 2005 –Б. 14.
5. Муслимов Н.А. Касб таълими ўқитувчисини касбий шакллантиришнинг назарий-методик асослари. 
Пед.фан док. Дисс... афтореферат. Тошкет.: 2007. –Б.132.
6. Бозорова С. Олий таълимда касбий-йўналтирилган ўқитиш технологияси. Монография. Тошкент.: 
-Б.70.
7. Каюмова Н. Педагогик ва ахборот технологиялари интеграциясида информатика ўқитувчисини тай-
ёрлашнинг методик тизимини ишлаб чиқиш. Замонавий таълим журнали. 2018. №4. –Б. 35-39.
РЕЗЮМЕ
Мазкур мақолада бўлажак ўқитувчиларни методик тайёрлаш тизимини такомиллаштиришнинг ўзига 
хос хусусиятлари, тамойиллари ва қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий асослар билан мустаҳкамлаб 
қўйилган жиҳатлари тадқиқ этилган.
РЕЗЮМЕ
В данной статье рассматриваются специфика, принципы и аспекты совершенствования системы мето-
дической подготовки будущих учителей, подкрепленные законодательными и иными нормативными осно-
вами.
SUMMARY
This article examines the specifics, principles and aspects of improving the system of methodological training 
of future teachers, reinforced by legislative and other regulatory foundations.



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling