Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
Download 1.98 Mb. Pdf ko'rish
|
OAK qaraqalpoq
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
104 кур муассасада беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган. Поликлиника замонавий технология билан жиҳозланган, бундан ташқари саломат- лик 3 дастури асосида асбоб-ускуна ва зарур бўлган барча дори-дормон билан таъ- минланган. Муассасада стаматологиянинг уч жарроҳ стоматолог, педиатр стоматолог ва ортодонт (қийшиқ тишларни тўғирлаш) йўналишлари мавжуд. Бундан ташқари беморларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш, стериллаш, муолажа ва дори-дармон- ларни сақлаш хоналари мавжуд. Шунингдек, поликлиника таркибидаги 3 та филиал худудларда доимий фаолият кўрсатмоқда .[11] Жиззах шаҳрида жойлашган “Ўрда” соғломлаштириш мажмуаси 2010 йил 1 октябрдан ўз фаолиятини бошлаган. Соғломлаштириш мажмуаси энг замонавий тиббий аппаратлар билан жиҳозланган. 180 ўринли статсионарга ва бир кунда 150 та амбулатор беморга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. МРТ, 100 хил турдан ортиқ таҳлиллар қилишга ихтисослашган лабораторияга, компютерлашган ЭКГ, ЭГГ, рақамли рентген, энг сўнгги русумли УТТ аппаратлари ёрдамида беморларга аниқ диагноз қўйилмоқда. Мажмуада 10 дан ортиқ олий тоифали врачлар ва 35 нафарга яқин малакали ҳамширалар хизмат кўрсатади. Фитованналарнинг инсон организмига фойдали хусусиятлари ўрганилиб, “Ўрда” соғломлаштириш мажмуасида республи- када биринчилардан бўлиб фитованналарнинг мукаммаллаштирилган янгича қўйиш усуллари ишлаб чиқилди ва қўлланилмоқда. МРТ-беморлардаги бош ва орқа мия касалликлари, ички аъзолар, умуртқа поғонаси, суяк-бўғим, онкологик ва бошқа касалликларга аниқ ташхис қўйиш имкониятига эга бўлган замонавий тиббий аппа- ратдир. Мажмуада терморефлектор массаж, қумли ванна усуллари билан даволаш мав- жуд бўлиб, остеохондроз, артрозо-артрит, артрит, радикулит, ревматизм, асаб тизими хасталиклари, гипертония, бронхит, жинсий аъзолар касалликларни даволашда сама- рали фойдаланилмоқда. Диёримизда жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мезо- нига айланди. Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда ёшлар учун амалга оширилаётган эзгу ишлардан кўзланган мақсад ёшларнинг авлоддан авлодга ўтиб келаётган миллий, диний қадриятларга йўғрилган, руҳан соғлом, жисмонан бақувват,маънан покиза тар- бия топиб, комил инсон бўлиб шакллантиришдир. Адабиётлар: 1. Мирзиёев Ш. М. Эркин ва фаровон Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз.www.пресс-сервиcе.уз. 2. Жиззах вилояти давлат архиви, 448-фонд, 11-рўйхат, 57-иш, 58- варақлар. 3. Каримов И. Ислоҳотлар изчиллиги – тараққиётимизнинг муҳим омили Каримов И. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. 10 том. – Тошкент: Ўзбекистон, 2002. – Б.85. 4. Жиззах шаҳар паспорти. – Жиззах, 2015. – Б.10 5. Тоғаев Б. Жиззах обод, замонавий шаҳарга айланади // Жиззах ҳақиқати. – 2015. – 4 ноябрь 3-б 6. Жиззах шаҳар паспорти. – Жиззах, 2015. – Б.12 7. Биноқулов А. Япониялик ҳамширалар тажриба орттирган тиббиёт маркази // Жиззах ҳақиқати. – 2016. – 27 феврал (№19). 8. Зияев О. Здоровье населения – вклад в будущее // Джизакская правда. – 2016. – 1 января (№1-2). 9. Биноқулов А. Япониялик ҳамширалар тажриба орттирган тиббиёт маркази // Жиззах ҳақиқати. – 2016. – 27 феврал (№19). 10. Адильшаева Л. По пути воспитания молодого поколения // Джизакская правда. – 2016. – 1 января (№1-2). РЕЗЮМЕ Ушбу мақола мустақиллик йилларида Жиззах шаҳрида амалга оширилаётган соғломлаштириш бора- сидаги ишлар ёритиб берилган |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling