Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
Download 1.98 Mb. Pdf ko'rish
|
OAK qaraqalpoq
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
51 Олий техника таълим муассасалари талабаларида техноэтик маданият техника- нинг ахлоқий моҳияти, техниканинг инсонга таъсири, илмий оқилоналик шакллари масалаларини ўргатишни мақсад қилади. Бунда кўрсатиб ўтилган компонентларнинг ҳар бири ўзича ўта мураккабдир. Масалан, ҳозирги замон муҳандислиги кўпроқ тафаккур ва ташкилотнинг лойиҳавий шаклларини ўз ичига олиб, технологик вазифа- ларни ҳал қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Натижада техникага лойиҳалаш ва технология маҳсули сифатида қарала бошланади. Техникани асбоб-ускуна, механизм, машина ва қурилмаларнинг тизими сифатида тушуниш бугунги кунда натуралистик, юзаки тасаввур деб қабул қилинмоқда. Илм-фан ва техника ютуқларини амалиётда кенг қўллаган ҳолда иқтисодиёт тармоқларига, ижтимоий соҳаларга замонавий инновацион технологияларни тезкор жорий этиш янги даврда мамлакатимиз тараққиётининг муҳим шарти ҳисобланади. Мамлакатимизнинг жаҳондаги етакчи давлатлар қаторига кириш йўлида тез ва сифатли илгарилашини таъминлайдиган замонавий инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларга асосланган ҳолда фаолиятни амалга ошириш заруриятини илгари суради. Шу билан бирга, ўтказилган фалсафий таҳлиллар шуни тасдиқлайдики, замо- навий ишлаб чиқаришни модернизация, диверсификация қилиш, унинг ҳажмини ошириш ҳамда ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар турларини кен- гайтириш борасидаги ишларда камчиликларга йўл қўйилган. Айрим соҳаларда инно- вацияларга оид кўрсаткичларнинг мавжуд эмаслиги ва илмий тадқиқот ишлари сама- рали мувофиқлаштирилмаганлиги сабабли мамлакатимиз сўнгги йилларда нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан тузиладиган глобал инновацион индекс рейтингида иштирок этмаяпти. Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларининг илмий муассаса- лар билан ўзаро ҳамкорлиги даражаси пастлиги, вазирлик ва идоралар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг инновацион ривожланиш соҳасидаги фаолияти лозим даражада мувофиқлаштирилмаётгани бу борадаги биринчи навбат- даги мақсадларга эришиш имконини бермаган. Адабиётлар: 1. Rapp F. Аналитические техникфилософии.– Freiburg, 1978. 2. Шермухамедова Н. Техника фалсафаси // Ўқув-услубий мажмуа. –Тошкент.: ЎзМУ. 2013. –Б.45. 3. Степин B.C. Философия в эпоху перемен. //Вестник Московского университета. Серия 7. Фило- софия. №4. 2006.С.18. 4.http://www.smolensk.ru/user/sgma/MMORPH/N-6-html/MAKHNACH/ makhnach.html 5. Философия техники: история и современность. – М.: ИФРАН, 1997. – 20-29-б. 6. Wig N. Technoloy, Phylosophyand Politics / Technology and politics. Daham, L.,1988. – Б.8–10. 7. Эллюль Ж. Другая революция // Социальные проблемы современной техники. – М., 1986. –Б. 29-30. РЕЗЮМE Мақолада талабаларида техноэтик маданиятни ривожлантиришнинг педагогик мазмуни хақида сўз боради. Мақола мавзусини очиб бериш мақсадида бир қатор махаллий ва хорижий олимларнинг илмий ишланмаларидан фойдаланилди. РЕЗЮМE В статье рассматривается педагогическое содержание развития техноэтической культуры у ее уча- щихся. Для того чтобы раскрыть тему статьи, был использован ряд научных разработок отечественных и зарубежных ученых. SUMMARY The article discusses the pedagogical content of the development of technoetic culture in its students. In order to reveal the topic of the article, a number of scientific developments of domestic and foreign scientists were used. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling