Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БОШҚАРУВИГА ОСИЁЧА
Download 1.98 Mb. Pdf ko'rish
|
OAK qaraqalpoq
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ключевые слова
- МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ 60 Key words
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БОШҚАРУВИГА ОСИЁЧА
СУБСТАНСИАЛ ВА ПРОЦЕССУАЛ АВТОНОМИЯ ТАМОЙИЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ САМАРАДОРЛИГИ Таянч сўзлар: институционал, молиявий ва процессуал, васийлик кенгаши, академик авто- номияси, ОТТларда молиявий мустақиллик ва қабул квотасини. Ключевые слова: институциональные, финансовые и процедурные, попечительский совет, академическая автономия, финансовая независимость и квота приема в ОТТ. МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ 60 Key words: institutional, financial and procedural, board of trustees, academic autonomy, financial independence and admission quota in OTT. Осиё мамлакатларида олий таълим муассасаларида автономиянинг икки тури – субстансиал ва процессуал автономия намоён бўлади. Институционал автономиянинг иккала тури ҳам кадрлар масаласига оид, ташкилий, академик ва молиявий автономи- янинг элементларини бирлаштиради. Шунга қарамай, молиявий ва процессуал авто- номия кўрсаткичларини таҳлил қилиш натижасида процессуал автономия атамаси молиявий автономия билан аниқланади, деган хулосага келиш мумкин, бир вақтнинг ўзида автономиянинг академик ва кадрлар каби турлари субстанцияга тенглаштири- лади. Шу боис субстансиал ва процессуал автономия модели асосида Осиё мамлакат- ларидаги ОТМларнинг бошқарув тамойиллари ва ўзига хосликларини тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Мазкур параграфда Осиёнинг Шарқий ва Жанубий-Шарқий қисмидаги мамлакат- лардаги олий таълим муассасаларининг бошқарув фаолиятидаги автономия хусуси- ятларини тадқиқ этиш мақсад қилинган. Ушбу мақсаддан келиб чиққан ҳолда аввало, Малайзия давлатининг олий таълим тизими, ундаги бошқарув модели ва ОТМларда академик эркинлик ва молиявий мустақиллик тамойилларини намоён бўлишини ўрганишдан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Шу билан бирга, Малайзия ОТМла- рининг бошқарув тузилмаси, бошқарув органлари ва мансабдор шахслари ва улар- нинг ваколатлари ҳамда кадрлар масалалари соҳасидаги ОТМар автономиясининг айрим жиҳатлари кўриб чиқилган. Осиёнинг ривожланган мамлакатларида олий таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёни ўтган аср охирларида бошланди. 1995 йилдаги Жанубий Корея таълим ислоҳоти режаси, биринчи навбатда, хусусий олий таълим муассасаларига кенг авто- номия беришга қаратилган эди. Айни пайтда, давлат олий ўқув юртларининг авто- номияси чекланича қолаётгани сабабли Жанубий Кореянинг олий таълим тизимида юқори даражадаги марказлашув сақланиб қолмоқда. Бошқа бир мамлакат Малай- зияда ислоҳотлар натижасида 17 та давлат ОТМларига қисман автономия берилди. Бироқ мамлакатда олий таълим муассасаларига автономия бериш режаси ишлаб чиқилганига қарамай, уни амалга ошириш даражаси паст бўлиб қолмоқда. Индонезия ва Таиландда автономия фақат энг яхши ОТМларнинг кичик қисмига берилди. Бироқ бу мамлакатларда ислоҳотларни амалга ошириш суръати беқарор бўлиб, кутил- ган натижаларни бермаяпти. Ўтган асрнинг охирларида Хитой маҳаллий ҳокимият органларига олий таълим тизимига бир қатор ваколат ва вазифаларни топшириб, истиқболли ислоҳотларни амалга ошира бошланди, шунингдек ОТМларни юқори даражадаги автономия билан таъминлади, аммо олий таълимга давлат мониторинги тизимини сақлаб қолди. Янги аср бошларида Япония ва Сингапур ОТМларга кўпроқ автономия беришга қаратилган ислоҳотларни амалга оширишга киришди. Япония барча миллий ОТМларга автоном корпорациялар мақомини берди. Сингапур автономия масалала- рини кўриб чиқиш учун мувофиқлаштириш қўмитаси тавсиялари асосида, мамлакат- нинг иккита асосий давлат олий таълим муассасалари – Сингапур Миллий универ- ситети ва Наньян технологик университетларига кенг автономия берди. Иккала ОТМ ҳам тегишли Қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш орқали нотижорат ташкилот- лари сифатида рўйхатга олинди, у пайтда Сингапур Менежмент университети ҳам шунга ўхшаш мақомга эга эди. Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги кўплаб мамлакатлар олий ўқув юртларига кўпроқ автономия бериш мақсадида олий таълим тизимини ислоҳ қилиш йўлини |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling