Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
Download 1.98 Mb. Pdf ko'rish
|
OAK qaraqalpoq
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
58 этиш муҳим аҳамият касб этади». Демак, коммуникатив компетенция - бу мулоқот қобилиятлари, билим, кўникма ва кўникмаларга оид ижтимоий тажрибани ўз ичига олган шахснинг умумий коммуникатив хусусиятидир. Педагогик мулоқотни ташкил этишда фақат педагогик мақсад ва вазифалар- дан келиб чиқиш мумкин эмас, аслида айнан улар фаолиятнинг асосида бўлиши табиий. Мулоқотнинг бундай ҳолатида амал қилиш хусусияти шунга олиб келадики, ўқитувчи у билан доим ўз фикри, яъни фақат «ўзинигина» талабини баён қилиш орқали мулоқотга интилади. Болалар билан мулоқотда “ўзинигина” талабини баён этиш орқали эмас, балки “болалардан” фикр олиш, уларнинг қизиқишлари, интилиш- ларини назарда тутиб, мулоқот қуриш муҳим, шунда бола ўз қизиқиш ва ўз олами билан педагогик мақсадлар радиусида бўлади. Коммуникатив компетенция асосини қуйидагилар ташкил қилади: — мулоқотни ташкил қилиш - шахслараро мулоқот кўникмаси; — мулоқотни, контактни сақлаш, тескари алоқани ўрнатиш; — мулоқот натижаларини анализ қилиш. Мулоқот қобилияти қуйидагилардан иборат: — мулоқот қилиш керак бўлган коммуникатив вазиятнинг ижтимоий-психо- логик прогнозини бериш; — мулоқот жараёнини ижтимоий-психологик жиҳатдан дастурлаш, коммуни- катив вазиятнинг ўзига хослигига асосланган; — коммуникатив вазиятда алоқа жараёнларини ижтимоий-психологик бошқаришни амалга ошириш. Таълимга компетент ёндашув ўқувчиларда ҳосил бўлган компетенциялардан шах- сий, касбий ва ижтимоий ҳаётда учрайдиган турли вазиятларда самарали фойдала- нишга ўргатишни кўзда тутади. Бунда кутилмаган ноаниқ, янги, муаммоли вазиятларга дуч келинганда тегишли билим, кўникма, малакалардан фойдалана олишга алоҳида эътибор қаратилади. Шу боис ҳар бир фанни ўқитиш жараёнида унинг мазмуни ҳамда хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда унга доир компетенциялар шакллантирилади. Ўқувчиларда компетенциявий ёндашувни шакллантириш ва ривожлантириш муам- мосини профессор А.Абдуқодиров шундай таъкидлайди, компетентлиликни ривож- лантириш – бу инсоннинг бутун умри давомида тўхтамайдиган жараёндир. Педагог олимларимизнинг тадқиқотларида касбий ва педагогга хос компетентлиликнинг ўзига хос жиҳатлари ёритиб берилган. Жумладан, Н.А.Муслимов ўзининг тадқиқот ишла- рида комуникатив компетентлиликни олтита сифат кўринишида келтириб ўтганлар: 1) Мотивацион хислатлар (инсоннинг бутун ҳаёти давомида шаклланиб, ривожла- ниб борувчи танлаган касбига бўлган еҳтиёжлари, мотивлари ва мақсадларни қамраб олади); 2) Интеллектуал салоҳият (барча расмий ҳужжатлар асосида ўқитувчи ахборот ва маълумотларни узатишга, билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга инти- лади); 3) Иродавий сифатлар (мақсадга интилувчанлик, ички ва ташқи тўсиқларни, жис- моний ва ақлий зўриқишларни енга олишлик, ўзини тута билиш ва ташаббускорлик хислатлари); 4) Амалий кўникмалар (психологик, педагогик, методик ва техник-технологик қобилиятлар, амаллар, индивиднинг фаолият ва мулоқотнинг турли соҳаларидаги кўникмалари); 5) Ҳиссий сифатлар (ўз ҳиссиётларини бошқаришнинг зарурий малакаларини шакллантирилиши (қаҳр, ғазаб, безовталик, аразлаш, ҳасад, ҳамдардлик, уялиш, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling