Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


Эватов С.  Фарғона давлат университети мустақил тадқиқотчиси КОММУНИКАТИВ КОМПЕТЕНТЛИК ТУШУНЧАСИНИНГ


Download 1.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/159
Sana01.04.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1316682
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   159
Bog'liq
OAK qaraqalpoq

Эватов С.
 Фарғона давлат университети мустақил тадқиқотчиси
КОММУНИКАТИВ КОМПЕТЕНТЛИК ТУШУНЧАСИНИНГ
МАЗМУН-МОҲИЯТИ ВА ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ
Таянч сўзлар: ўсмирлар, коммуникатив компетентлик, мулоқот маданияти, «ёмон 
хулқлилар».
Ключевые слова: подростки,коммуникативная компетентность, культура общения, «пло-
хие манеры».
Key words: adolescents,communicative competence, culture of communication, «bad manners».
Бугунги кунда кадрлар тайёрлаш тизимида коммуникатив билим ва кўникмаларни 
ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш ва бу борадаги таълимий ислоҳотларни 
жадаллаштиришга доир кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жамиятимизнинг барча 


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
56
соҳаларида ўтказилаётган ислоҳотлар узлуксиз таълим тизимига ҳам ўз таъсирини 
ўтказмоқда. Умумтаълим мактаблари олдига янги мақсад ва вазифалар қўйилмоқда. 
Барча ўзгаришларнинг мақсад ва моҳияти марказида ривожланаётган ўқувчи 
шахси – унинг мақсади ва ўзини англаши, шахс бўлиб етишиши, комуникативлик 
кўникмаларига эга бўлиши каби масалалар туради. Ўзбекистонда ёш авлодни кому-
никативлик компететлик асосида тарбиялаш давлат сиёсати даражасидаги масалага 
айланиши бежиз эмас. Чунки комуникативлик ёшларнинг эркинлиги таъминланган 
жамиятда ривожланади, фикрнинг эркинлиги эса жамиятнинг кучли бўлиши гарови-
дир. Зеро, «буларнинг барчасидан ягона мақсадимиз – мактабгача таълим ва мактаб 
таълими, олий ва ўрта махсус таълим тизими ҳамда илмий-маданий муассасаларни 
Учинчи Ренессанснинг тўрт узвий халқасига, боғча тарбиячиси, мактаб муаллими, 
профессор-ўқитувчилар ва илмий-ижодий зиёлиларимизни эса Янги Уйғониш даври-
нинг тўрт таянч устунига айлантиришдан иборат».
Компетенция атамаси фанда илк бор ХХ асрнинг 50-60-йилларида қўлланган. 
Инглизча “cомпетенcе” тушунчаси луғавий жиҳатдан бевосита чуқур билимга асос-
ланган қобилият, лаёқатлилик даражасини англатади. Мазмунан эса «фаолиятда наза-
рий билимлардан самарали фойдаланиш, юқори даражадаги касбий малака, маҳорат 
ва иқтидорни намоён эта олиш»ни билдиради. Умуман олганда, «компетенция» ва 
«компетентлилик» тушунчаларига берилган таърифларда компетенция муайян фао-
лиятда талаб қилинадиган хулқ-атвор, ўзини тутиш, компетентлилик эса ушбу талабга 
мослик даражаси, яъни компетенцияни намойиш қилишнинг пировард натижаси деб 
талқин қилинади. 
Педагогикадан атамалар луғатида «компетенция - у ёки бу соҳа бўйича билим-
донлик» сифатида тариф берилган бўлса, Ўзбекистон миллий энциклопедиясида
«компетенция - 1) муайян давлат органи (маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органи)
ёки мансабдор шахснинг қонун, устав ёки бошқа ҳужжат билан белгиланган ваколат-
лари, ҳуқуқ ва бурчлари доираси; 2) у ёки бу соҳадаги билимлар, тажриба» сифатида 
тарифланади.
Тадқиқотлар асосида компетенция сўзининг 16 хил маънолари фарқланади ва 
улар қуйидагилардан иборат:
— ишлаб чиқариш масалаларини еча олиш қобилияти; 
— аниқ вазиятларда билим ва кўникмаларни қўллай олиш қобилияти;
— касбий стандарт тавсифига мослиги;
—ташкилот томонидан субъектнинг сифатли фаолиятини шакллантириш 
мақсадида ишчига қўйилган талаб;
— ишчининг хулқ-атвор меъёрлари ташкилотга мослиги;
— билим, кўникма ва малакалар (БКМ), қобилият, мотив, шахс, коммуникатив 
сифатлар ва бошқа тушунчаларнинг умумий йиғиндиси;
— сифатли ишга тайёргарлиги ва кўникмаси;
— лавозим вазифаларига масъуллиги ва ваколати;
— БКМ+касбий муҳим сифатлар;
— компетенциянинг турли жиҳатлари;
— касбий муҳим сифатлар ташкилотчилик контексти билан биргаликда касбий 
тажрибани чуқур англаниши;
шахсий хусусият, индивидуаллик;
— муваффақиятли фаолиятда инсон омили;
— самарали ишлаб чиқариш фаолияти мезонлари;
— ижодкорлик. Демак, компетенция бу — билимлар, кўникмалар, малакалар,



Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling