Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/159
Sana01.04.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1316682
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   159
Bog'liq
OAK qaraqalpoq

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
57
сабаб омиллари, шахсий сифатлар, мақсадли вазиятларнинг умумий уйғунлиги 
ҳисобланади. 
Тадқиқотчи олим И.Алиевнинг фикрича, компетентлик маълум бир эгалланган
компетенция, яъни маълум бир сифатларнинг тўлиқ шаклланган мажмуи тушуни-
лади. Мазкур тушунча луғатларда «нимадир тўғрисида фикр юритишга йўл беради-
ган билимларга эга бўлиш», «хабардор бўлмоқ, ҳуқуқли бўлмоқ» дея тарифланади. 
«Компетентлик таърифи ўхшаш ва бир-бирини ўрнини эгаллайди (тўлдиради), 
шу билан бир вақтда компетенция сўзи учун ягона изоҳлаш йўқ, бу тушунча «вако-
латлар йиғиндиси (ҳуқуқ ва мажбуриятлар) қандайдир орган ёки лавозимли шах-
снинг қонун, низомлар билан белгилаб қўйилган ушбу орган ёки бошқа ҳолатлар», 
«ниманидир тўғрисида фикр юритишга йўл берадиган билимларга эга бўлиш (эгалик 
қилиш)», «кимдир яхши хабардор бўлган саволлар тўплами (соҳаси)» тушунилади. 
Демакк, копметентликнинг маънолари турли соҳаларда турлича маъно касб этади. 
Аслида компетентлилик тушунчаси таълим соҳасига психологларнинг илмий 
изланишлари натижасида кириб келган. Психологик нуқтаи-назардан компетентли-
лик «ноанъанавий вазиятлар, кутилмаган ҳолларда мутахассиснинг ўзини қандай 
тутиши, мулоқотга киришиши, рақиблар билан ўзаро муносабатларда янги йўл 
тутиши, ноаниқ вазифаларни бажаришда, зиддиятларга тўла маълумотлардан фой-
даланишда изчил ривожланиб борувчи ва мураккаб жараёнларда ҳаракатланиш 
режасига эгалик»ни англатади. Шунингдек, компетенциялар билимларни доимо 
бойитиб боришни, янги ахборотларни ўрганишни, муҳим ижтимоий талабларни 
англай олишни, янги маълумотларни излаб топиш, уларни қайта ишлаш ва ўз фао-
лиятида қўллай билишни тақозо этади. У билимга асосланган ҳақиқий, шак-
лланган шахсий сифат ҳисобланиб, шахснинг интеллектуал ва шахсан
аниқланган ижтимоий ва касбий шаклланишидир. Шунингдек, у муайян объ-
ектлар ва жараёнлар билан боғлиқ ҳолда аниқланган ва уларга нисбатан
юқори сифатли ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур бўлган ўзаро боғлиқ
хусусиятлар тўпламини (билим, кўникма, фаолият усуллари) ўз ичига олади. 
Демак, ўқувчиларга нисбатан уларнинг таълим жараёнидаги тайёргарли-
гига бўлган маълум бир ажратиб олинган, махсус талаб ҳислобланади.
Коммуникатив компетенция - мураккаб коммуникатив кўникма ва фаолият тури 
бўлиб, янги ижтимоий кўникмалар, мулоқот нормалари ва чекловлар, билим, урф-
одатлар, этикет, одоб-ахлоқ, таълимга хос ориентациялар ҳисобланади. Тадқиқотчи 
олим Н.Амиров фикрича, «бугунги кунда биз коммуникатив компетентлик деб
атайдиган самарали мулоқот қилиш қобилияти ҳар доим кўплаб олим-
ларни қизиқтирган. Социология, ижтимоий психология, педагогика каби фан-
лар ва бошқа замонавий билим соҳаларида шахслараро ўзаро муносабат-
ларни, шахснинг коммуникатив ҳатти-ҳаракатларини назарий ўрганишга эътибор
қаратилган». Ҳозирда ҳам кадрларни тайёрлашда уларни ўқувчилик давриданоқ 
самарали мулоқот қилишга тайёрлаш ва мулоқот маданиятига оид билимларини 
оширишга қаратилган тадқиқот ишларини кўпайтиришга ижтимоий эҳтиёж мав-
жуд. Бунинг учун эса, бугунги глобал мулоқот маконини шаклланаётган бир 
шароитда «турли хил таълим ислоҳотларини амалга оширишда, хусусан, таъ-
лим
тизимининг янги давлат стандартларига ўтишида ва бўлажак мутахас-
сисларни тайёрлашда эътиборга олиниши мумкин бўлган илмий тавсиялар-
нинг аҳамияти ўсиб бормоқда. Замонавий ўқув жараёнидаги асосий мақсад
ўқувчиларни шахсий қобилиятлари, илмий салоҳиятини билим, кўникма ва мала-
каларини, ривожлантиришга қаратилган самарали узлуксиз таълимни ташкил 



Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling