Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/159
Sana01.04.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1316682
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   159
Bog'liq
OAK qaraqalpoq

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
49
тараққиётнинг ягона ёки биринчи даражали детерминловчи омили сифатида кўздан 
кечирилади. Техник пессимизм техникани рад этиш, демонизация ва мистификация-
лаштириш билан характерланади. Шу билан бирга талабаларда техник пессимизмни 
шаклланиши техника ва технологияларга бугунги цивилизацияни таназзулга олиб 
борувчи омил сифатида қараш, ёвузлик учун ҳизмат қилувчи сифатида баҳолаш 
юзага келади ва техникани инсоният душмани ва барча офатларнинг сабабчиси деб 
баҳоланади. Бундай вазиятда инсоният олдида техникадан юз ўгириш эмас, уни яра-
тишда, такомиллаштиришда гуманистик мезонни унутмаслик, инсон эҳтиёжлари ва 
унинг фаровонлиги учун ҳизмат қилишига қаратилган техноэтик маданитни омма-
лаштириш муҳим аҳамитга эгадир. 
Техника моддий маданият соҳасига киради. У маиший ва ижтимоий турмуш 
асоси, ўзаро мулоқот, ҳимоя ва ҳужум воситалари, ҳар хил жабҳаларда қўлланадиган 
турли-туман асбоб-ускуналарни ўз ичига олади. Техника ўз мосламалари билан биз-
нинг эшитиш, кўриш қобилиятимизни, кучимиз ва чаққонлигимизни кучайтирди, 
масофа билан вақтни қисқартирмоқда, умуман, меҳнат самарадорлигини ошириб 
бормоқда. Ниҳоят, эҳтиёжларни қондиришни енгиллаштириб, у янги эҳтиёжларнинг 
пайдо бўлишига сабаб бўлаётир. Техника бизга замон ва маконни, материя ва кучни 
енгишга ёрдам берди ва тараққиёт ғилдирагини тинимсиз олға ҳайдовчи куч бўлиб 
хизмат қилмоқда. Шу билан бирга бизни автоматлаштириб, ҳаётнинг мазмунини 
ўзгартириб юбормоқда. Техника йўналиши талабаларида техник ихтороларни яра-
тишда инсониятни қарамга айлантиришни мақсад қилмайдиган, эҳтиёжларига ҳизмат 
қилиш билан чекланадиган янгиликни яратиш муҳим аҳамият касб этади. 
Бугунги кунда техника соҳаси фақат илмий-техник билимлардан фойдаланиш-
нигина эмас, уларни ишлаб чиқаришни ҳам ўз ичига олади. Бундан ташқари, илмий 
билимларни муҳандислик амалиётида қўллаш жараёнининг ўзи кўпчилик ўйлаганидек 
жўн бўлмай, фақат мавжуд билимлар татбиқотигагина эмас, янги билимларни олишга 
ҳам боғлиқдир. Татбиқ қилишнинг қийинлиги шундаки, ушбу ҳолатнинг ҳақиқий 
шарт-шароитларини тўғри топиш талаб этилади. Шартли қабул қилинган ҳолатлар ва 
шарт-шароитларга доир айрим маълумотларни менсимаслик ҳақиқий воқелик ҳақида 
ёлғон тасаввур олишга сабаб бўлади. Фақат татбиқот тўлиқ тушунишга олиб келади; 
у билишнинг олий даражасини ташкил қилади, умумий илмий билиш эса фақат унинг 
дастлабки босқичини ташкил этади. Билим - татбиқот маҳсули демак. Татбиқ қилиш 
учун тадқиқ ва кашф қила билиш лозимдир.
Шундай қилиб, ҳозирги замонда талабаларда техноэтик маданиятни ривожлан-
тириш энг аввало улардаги техник билим тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ. Бугун 
бу фикрни исботлаб ўтиришнинг кераги йўқ. Агар олий техника йўналиши талабала-
рида техник билимлар билан бирга ижтимоий-гуманитар фанлар шакллантирадиган 
билим ва кўникмалар уйғунлашса, техниканинг ахлоқий масъулиятини ҳам ҳиссобга 
оладиган бўлажак техник-ихтирочиларни тарбиялаш имконияти яратилади. 
Бўлғуси техника йўналиши мутахассисларида техноэтик маданиятни ривожлан-
тиришга қаратилган таълим жараёни асосан икки вазифани бажаради: биринчи – 
техника этикасининг асосий хусусиятларини тавсифловчи тасаввурлар ва билимлар, 
шу жумладан техника этикасининг ривожлантириш асосида шаклланувчи сифатлар, 
билим ва кўникмалар ўргатиш; иккинчи – техника яратиш, ихтро қилиш ва такомил-
лаштириш соҳаларидан бирида ишлаш учун тафаккур, кўникма ва қобилиятларни 
шакллантиришга кўмаклашиш. Албатта, бунда таълим олувчиларга техноэтик ёнда-
шувларни тўғри ўргата билиш ва уларда техникага масъулиятбилан мносабатда 
бўлишга қаратилган тушунчаларни бера билиш талаб этилади. 



Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling