Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
Download 1.98 Mb. Pdf ko'rish
|
OAK qaraqalpoq
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
50 Таълим соҳасига хос бўлган билимларни саралаш муаммоси ва у билан боғлиқ бўлган таълимнинг мазмуни муаммоси юзага келади. Таълим соҳасида барча билим- ларни ўзлаштириш мумкин ҳам, мақсадга мувофиқ ҳам эмас, лекин қайси билимлар зарурлиги ва қайси билимларсиз иш кўриш мумкинлиги ноаниқ. Бундан ташқари, билимларни ўзлаштиришга педагогик мўлжалнинг танқиди ҳам маълум. Ушбу нуқтаи назар оппонентлари билимларни эмас, балки «рефлексив мазмунлар» - фао- лият усуллари, фикрлаш, методлар ва ҳоказоларни ўргатиш зарур. Дарҳақиқат, тобора ўсиб бораётган билимлар ҳажми ва таълим олиш учун вақтнинг чекланганлиги муам- мосини фақат шу йўл билан ҳал қилиш мумкин. Шундай экан, олий техника муасса- саалри талабаларида техноэтик маданиятни шакллантириш орқали уларда «рефлек- сив мазмунлар» - фаолият усуллари, фикрлаш, методларни ривожлантириш самара беради. Ўзбекистоннинг янги ривожланиш босқичида олий ўқув юртлари фаолиятини ўрганиш натижасида хулоса қилиш мумкинки, олий таълимда инновацион жараён бир қатор йўналишларда амалга оширилади. биринчидан, меҳнат бозорида талаб қилинган олий маълумотли кадрлар, замона- вий мутахассисларнинг малакасини ошириш. иккинчидан, олий таълим соҳасида ишлайдиган мутахассисларнинг малака- сини ошириш, тизимда фаолият юритаётган илмий педагогик кадрлар, профессор- ўқитувчиларнинг аттестациясини ўтказиш. учинчидан, фундаментал ва амалий лойиҳалар мавзусида, бугунги ижтимоий- иқтисодий амалиёт, фуқаролик жамияти институтлари талабларига мос бўлган ёки улар фаолияти учун зарур бўлган илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш. тўртинчидан, талабалар, магистрантлар, докторантлар, мустақил тадқиқотчилар ва ёш ўқитувчиларни танлаган йўналишлари бўйича илмий тадқиқот иши олиб бориш методикасига ўқитиш, ушбу соҳага доир фаолият юритиш бўйича касбий малакасини ошириш зарурияти вужудга келади. бешинчидан, инновациялар мазмуни ва моҳиятига доир дунёвий билимларни талабалар ва тингловчилар орасида янги педагогик технологиялар асосида тарқатиш. Бугунги кунда техникага бўлган муносабат, унинг табиати, моҳияти ва мазму- нини, фан ва маданият билан алоқалари, инсон билан ўзаро муносабатини тушуниб етиш ва бошқа кўплаб масалалар ҳозирги замон техника ва технология инқирози муаммоларининг негизини ташкил қилади. Кишилик тараққиётининг инқирозлари - экологик, эсхатологик (термоядро уруши хавфи), антропологик (инсон ва маъанвият таназзули), маданий ва бошқа инқирозлар ўзаро боғлиқ эканлиги, бунда техника ва ҳамма нарсаларга техник муносабат дунёдаги бу беқарорликнинг омилларидан бири эканлиги секин-аста ойдинлашиб бормоқда. Олий техника таълими муассасалари ўқитиш тизимида техноэтик маданиятни ривожлантиришга доир ҳар хил концепциялар мавжуд эканлигига қарамай, уларни ҳозирги замон маданияти ва тафаккурининг феноменлари сифатида методоло- гик англаб етишга ва ўқитишга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Бунинг бир қатор сабаблари бор. Биринчидан, тафаккур ва рефлексиянинг методологик анъналари, бизнинг назаримизда, техника илми мансуб мураккаб ва сертармоқ интеллектуал таълимга бўлган муносабатда ўзини оқлаган. Иккинчидан, техника илми соҳасида жуда кўп қарашлар таърифланиб, маълум билимлар олинганки, бу жамланган мате- риал ва муаммоларни тадқиқ қилиб, уларни ҳал этишнинг янги йўлларини топишни шарт қилиб қўяди. Моҳият эътибори билан техника илми муаммолари муҳокамаси иккинчи давра бўйлаб ўтмоқда ва бунинг сабабини тушуниб етиш зарур. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling