2. Тайёргарлик ишлари:
Асосий манбаларни ўрганиш
Сиз реферат мавзуини танлагач
1) танланган мавзуга тегишли масалалар доираси билан танишиб чиқинг:
- лекция материалларини кўздан кечиринг,
- фан бўйича ўқув дастурига кўра тегишли мавзу учун тавсия этилган
адабиётларни яна бир бор таҳлил қилинг.
Бу Сизнинг мавзунинг моҳияти, унинг ўрганиладиган курсдаги ўрни ва
аҳамияти тўғрисида аниқ тасаввур олишингизга имкон беради.
2) Ахборот-кутубхона мажмуида, шунингдек шаҳар кутубхоналарида мавжуд бўлган каталоглардан фойдаланиб, реферат мавзуи бўйича адабиётлар манбалари доирасини кенгайтиринг.
Ўқув ва монографияли адабиётлар билан бир қаторда даврий нашрларда, шу жумладан: «Маркетинг», «Лизинг ревю», «Бозор, пул ва кредит», «Компания», «Эксперт», «Секрет фирмы», «Деньги», «Искусство управления», «Экономист», «Вопросы экономики» каби ва бошқа журналларда эълон қилинган мақолалардан ҳам фойдаланиш зарур.
3. Зарур материалнинг
конспект қилиниши
Конспект қилиш конспектлашнинг бир тури: режали, матнли, тематик, хронологик, таҳлилий ёки эркин турига мувофиқ амалга оширилади.
4. Муаммони тадқиқ қилиш мантиқини
ишлаб чиқиш, реферат режасини тузиш
Реферат режаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
кириш,
асосий қисм,
хулоса,
фойдаланилган адабиётлар рўйхати,
- иловалар (рефератнинг шарт бўлмаган қисми).
Рефератнинг режаси танланган мавзуда кўрилиши лозим бўлган масалалар доираси ва рефератнинг асосий мазмунини белгилайди. У референтнинг мавзу материалида умумий йўналиш олишга имкон беради, унинг тўғри танланиши ва баён қилиш мантиқини таъминлайди.
Ҳар бир банди қатъий танланган материал билан таъминланган пухта ўйланган режа рефератнинг муваффақиятли ёзилишининг ғоят муҳим шартидир.
Рефератнинг асосий қисми ўзининг лўнда ва аниқ номига эга масалаларга ва кичик масалаларга (бандларга) бўлиниши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |