Ўқув фани бўйича рефератларнинг тайёрланиши ўқишда қуйидаги натижаларга эришишни назарда тутади:
Ўқув фанининг долзарб назарий масалалари бўйича билимларнинг чуқурлашуви, ушбу билимларнинг Сиз танлаган мавзуга ижодий қўлланилиши.
Танланган касбий соҳадаги хорижий тажрибанинг ўзлаштирилиши, ундан мамлакат шароитида, Сизнинг келгусидаги касбий фаолиятингизда амалда қўлланиш имкониятлари ва муаммоларининг ўрганилиши.
Танланган мавзу бўйича турли адабий манбаларни (монографиялар, даврий матбуотдаги мақолалар ва шу кабилар) ўрганиш маҳоратини такомиллаштириш ва уларни танқидий таҳлил этиш асосида материални мустақил ва саводли баён қилиш, далилланган хулосалар чиқариш ва таклифлар бериш. Ёзма ишни тўғри расмийлаштириш малакаларини ривожлантириш.
Реферат материалнинг шунчаки бир оддий такрорланиши, бир ёки бир неча манбалардаги материални ўзлаштириб олишдан иборат бўлиб қолмаслиги, яъни кўчирмачилик ва компиляция маҳсули бўлмаслиги керак. Унда референт танлаган мавзуга оид ва ишлаб чиқилган адабиётларда мавжуд бўлган жамики материал таҳлил қилиб чиқилиши лозим.
Рефератнинг тузилиши
Библиографик баён
|
2. Ф.И.О. Асар номи. Нашр
қилинган жойи. Нашриёт.
Йил. Саҳифалар сони.
|
Реферат матни
|
Мавзу, муаммо; реферат қилинадиган ишнинг предмети, мақсадлари ва
тузилиши.
- Қисқача мазмуни.
- Аниқ натижалари.
- Муаллиф хулосалари.
- Иш натижалари қўлланиладиган соҳа.
|
Реферат устида ишлаш бўйича йўриқнома
1. Мавзунинг танланиши
Кафедра таклиф қиладиган рефератлар мавзулари намунавий бўлади. Сизнинг ўзингизнинг қизиқишларингиз ва майлларингизга мос келадиган мавзуни танлашга мустақил ёндашишингиз мақсадга мувофиқ. Сиз ўз қизиқишларингиз доираси асосида танланган муаммога амал қилиб ва уни асослаш билан кафедра тавсия қилган мавзулар рўйхатига кирмаган реферат мавзуини таклиф қилишингиз ҳам мумкин. Бундай вазиятда таклиф қилаётган реферат мавзуингиз илмий раҳбарингиз билан албатта келишиб олишингиз керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |