Реферат тайёрлаш ва расмийлаштириш тартиби Ушбу бобда қуйидаги билимлар баён этилган: Эссе ҳақида маълумот


Download 468.85 Kb.
bet12/13
Sana02.06.2024
Hajmi468.85 Kb.
#1836395
TuriРеферат
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
2-Ma\'ruza

6. Адабиётлар рўйхатининг
расмийлаштирилишини текшириш


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати қатъий белгиланган тартибда тузилади:


1. ЎзР қонунлари.
2. ЎзР Президенти фармонлари.
3. ЎзР Ҳукумати қарорлари.
4. Меъёрий ҳужжатлар, йўриқномалар.
5. Китоблар, даврий нашрларда эълон қилинган мақолалар.
6. Интернетдан олинган ахборот манбалари.
Манбаларнинг библиографик баёнида қуйидагилар кўрсатилади: муаллифнинг фамилияси ва исми-шарифи, китоб номи, нашр қилинган жойи, нашриёт номи ва нашр йили. Агар мақола журналда (газетада) босилган бўлса, унда журнал (газета) номи, чиққан йили, журнал (газета) саҳифаси рақами.

7. Матннинг таҳрирли тузатилиши. Матннинг
саводхонлик ва услубиёт жиҳатидан текширилиши


Реферат саводли тарзда ёзилиши ва тоза кўринишда бўлиши керак. Умумий қабул қилинган сўзлардан бошқа сўзларнинг қисқартирилишига, шунингдек хатолар, ноаниқликлар, услубий нуқсонларга йўл қўйилмайди.


Реферат илмий раҳбарга тақдим этиладиган вақтга келиб ҳамма жиҳатдан маромига етказиб ишлаб чиқилган бўлиши лозим.



8. Рефератнинг
расмийлаштирилиши

Илмий раҳбарга тақдим этиладиган реферат компьютерда 12-шрифт билан, 1,5 интервал орқали стандарт А 4 форматли қоғозда, чап томонидан 2,5см, ўнг томонидан 1,5см, юқориси ва пастидан камида 2смлик ҳошиялар билан терилиши керак. Матн саҳифалари албатта рақамланиши лозим. Ишнинг рақамланиши узлуксиз бўлади ва 3-саҳифадан бошланади (биринчи ва иккинчи саҳифалар - бу титул варағи ва иш режаси бўлиб, уларрақамланмайди). Саҳифа рақами юқорида ўртага ёки ўнг томонга қўйилади. Реферат ҳажми 16-20 саҳифадан ошмаслиги керак.


1-ilova
Титул вароғини расмийлаштириш


QO’QON UNIVERSITETI
Biznes kafedrasi

“Yozish va taqdimot qilish ko’nikmalari” fanidan


Raqamli iqtisodiyot – jamiyat rivojimavzusida


РЕФЕРАТ
Bajardi: EK-1-20 guruh talabasi A.Abdullayev


Qabul qildi: F.Mulaydinov

Qo’qon 2021


2-ilova
Рефератни расмийлаштириш бўйича мажбурий талаблар
Мундарижа
1. Рақамли иқтисодиёт ҳақида тушунча
2. Рақамли иқтисодиётни жамият ривожидаги аҳамияти
3. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётнинг қўлланилиши
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати

Рақамли иқтисодиёт ҳақида тушунча


Мутахассисларнинг фикрига кўра, "рақамли иқтисодиёт", "рақамли трансформация", "рақамли платформа" каби асосий тушунчаларнинг таърифи рақамли хизматлардан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга ёрдам беради.


Биленконинг сўзларига кўра, Сколково менежмент мактаби тажрибасидан келиб чиқиб, улар жаҳон ишлаб чиқаришида - Хитой, АҚШ ва Эвропада қабул қилинган асосий терминология университетлар ва коллежлар вакиллари учун

тушунарсиз эканлигига амин бўлишган. "Агар битта терминологик база яратилса, бу муаммоларни ҳал қилиш мумкин", - деб ҳисоблайди эксперт.


3-илова
Адабиётлар рўйхатини тузиш.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати

Download 468.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling