Реферат тайёрлаш ва расмийлаштириш тартиби Ушбу бобда қуйидаги билимлар баён этилган: Эссе ҳақида маълумот
Тўпланган материалнинг бир тизимга
Download 468.85 Kb.
|
2-Ma\'ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий қисмда
5. Тўпланган материалнинг бир тизимга
солиниши ва рефератнинг ёзилиши Киришда танланган мавзунинг назарий ва амалий жиҳатлардан долзарблиги асосланади, реферат қилиш мақсади ва вазифалари ифодаланади. Агар реферат монографик бўлса (бир манба ёки муаллиф реферат қилинаётган бўлса), унда киришда қуйидагилар кўрсатилади: 1) муаллиф ҳақидаги қисқача маълумотлар (илмий даражаси, унинг ихтисослиги, бошқа ишлари); 2) манба мавзуининг қисқача баёни; 3) ишнинг мақсади; 4) ишнинг рукнлари; 5) муаллифнинг устувор йўналиши ва бошқалар. Асосий қисмда барча муҳим қоидалар акс эттирилиши керак. Реферат асосий қисмининг матни тўпланган материалнинг тегишлича тақсимланиши билан масалаларга ва кичик масалаларга (бандларга) бўлиниши зарур. Ҳар қандай масала, кичик масала (банд)нинг ажратилиши, умуман рефератнинг тузилмага солиниши қуйидагича алгоритм бўйича бажарилиши лозим: вазифа ишлаб чиқилиши хулоса. Баён қилиш шакли – референтнинг танлаши бўйича: конспектли, парчали, таҳлилий бўлади. Материал қуруқ баён қилиб берилмаслиги керак. Тегишли хулосаларга, шу жумладан матн билан чамбарчас боғланадиган статистик материалга эга таҳлил зарур. Кенг ҳажмдаги статистик маълумотларни жадвалларга йиғиш мақсадга мувофиқ. Статистик маълумотлар асосида у ёки бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларни анча яққол тасаввур этиш ва ривожланиш динамикасида акс эттиришга имкон берадиган диаграммалар, графикларни қуриш мумкин. Рефератда келтириладиган барча жадваллар, диаграммалар, графиклар, схемалар сарлавҳаланиши ва рақамланиши керак. Статистик маълумотлар олинган манбаларнинг сарлавҳалари кўрсатилгани ҳолда қайд қилиниши лозим. Матнда бериладиган барча рақамли материалнинг тегишли манбалари кўрсатилиши керак. Шунингдек, бошқа муаллифлар асарларидан олинган матндан кўчирмалар, фикрлар, қоидалар, хулосалар сўзма-сўз кўчириб олинганида ҳам албатта сатр остида қайдлар берилиши зарур. Мунозарали масалалар бўйича ҳар хил нуқтаи назарларнинг таҳлили, қўшиладиган ёки ўзининг позициясининг далилланиши ҳам рефератнинг афзаллиги ҳисобланади. Рефератнинг хулосаси референт танланган мавзуни ўрганиш натижасида қилган аниқ ифодаланган хулосаларни, шунингдек ҳал этилмай қолган ва кейинчалик ишлаб чиқишни талаб қиладиган масалаларни ўз ичига олади. Download 468.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling