Режа : Асосий воситаларнинг туркумланиши, баҳоланиши ва ҳисобга олиш вазифалари


Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашадиган ва унга хизмат қиладиган меҳнат воситалари ишлаб чиқаришнинг асосий фондлари деб аталади


Download 200.5 Kb.
bet2/14
Sana28.03.2023
Hajmi200.5 Kb.
#1301579
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2 Mavzu Asosiy vositalar va nomoddiy aktivlar hisobi

Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашадиган ва унга хизмат қиладиган меҳнат воситалари ишлаб чиқаришнинг асосий фондлари деб аталади. Уларнинг ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишдаги роли ҳар хил, баъзилари, масалан, машиналар, асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришда меҳнат қуроли сифатида қатнашади, айримлари эса ишлаб чиқариш жараёнининг туҳтовсиз ишлаб туришини таъминлайди(масалан, иншоотлар), яна бошқалари ишлаб чиқариш учун шароит яратиб беради, жумладан, ишлаб чиқариш бинолари, йуллар ва бошқалар. Ишлаб чиқариш жараёнида туғридан-туғри қатнашмайдиган уй-жой-коммунал хўжалиги воситалари, соғлиқни сақлаш муассасалари(касалхона, амбулатория, поликлиника), маданият ва маориф муассасалари(клублар, театрлар, кутубхона, болалар боғчалари) ва бошқалар киради.
Асосий воситалар натурал-моддий таркибига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади: -ер; ерни ободонлаштириш; иморатлар; иншоотлар; узатувчи мосламалар;машина ва жиҳозлар; транспорт воситалари; сбоб-ускуналар; ишлаб чиқариш инвентарлари; хўжалик инвентарлари; иш ҳайвонлари ва маҳсулдор чорва; кўп йиллик дарахтлар; бошқа асосий воситалар.
Машина ва жиҳозлар асосий воситаларнинг энг асосий тури ҳисобланади ва ўз навбатида қуйидаги гуруҳлардан таркиб топади:
- куч машина ва жиҳозлари электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарадиган ёки уни механик ҳар акат энерги ясига айлантириб берадиган генератор машиналар, двигател машиналар

"Асосий воситалар" номли 5-сон БҲМАга биноан асосий воситалар қуйидаги баҳоларда баҳоланади:


-Дастлабки қиймат;
-Сотиш қиймати;
-Тугатиш қиймати;
-Қолдиқ қиймати;
-Ўрнини қоплаш қиймати.
Дастлабки қиймат - активни харид қилишда хақиқатда тўланган пул маблағлари ёки уни барпо этишда амалга оширилган ҳақиқий харажатлардир. Харид қилишнинг ҳақиқий қиймати асосий воситани харид қилиш ва уни ишлатиш учун тайёр ҳолга келтиришда қилинган барча харажатларни, яъни харид нархи, юридик йиғимлар ва бошқа харажатларни ўз ичига олади. Ташкилот текинга олган асосий воситаларнинг дастлабки қиймати эксперт йўли билан бозор нархида баҳоланган қиймат бўйича тан олинади. Текинга олинган асосий воситани кирим қилинган санада амал қилган нарх асосида жорий бозор қиймати шакллантирилади. Амалдаги нарх тўғрисидаги маълумотлар ҳам ҳужжатлар ва эксперт йўли билан тасдиқлани ши керак. Сотиш қиймати асосий воситаларни битим пайтида манфаатдор тарафлар ўртасида айирбошлаш мумкин бўлган суммадир. Тугатилиш қиймати чиқиб кетишга доир кутилаётган харажатларни чиқариб ташлаган ҳолда активнинг фойдали хизмати натижасида уни тугатиш пайтида пайдо бўладиган активларнинг тахмин қилинаётган қийматидир. Қолдиқ қиймати актив ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириладиган жамгарилган амортизатси яни чиқариб ташланган ҳолда асосий воситаларнинг дастлабки ёки жорий қийматидир. Ўрнини қоплаш қиймати корхона активдан кейинчалик фойдаланиш ҳисобига қоплашни мўлжаллаётган сумма, шу жумладан тугатилиш қиймати. Асосий восита пулга харид қилинса, унинг қиймати контрактда иккиламчи бозорда фаол ишлаётган шу сингари активда аниқланган бозор нархи бўйича кўрса тилиши мумкин.
Халқ хўжалиги тармоқларининг туркумланишига мувофиқ, асосий воситалар қуйидаги тармоқлар ва фаолият турларига бўлинади: саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, алоқа қурилиш, савдо ва бошқалар. Масалан, саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ҳамда корхонанинг транспорт, моддий-техника таъминоти, омбор хўжалиги ва бошқа бўлимларнинг асосий воситалари киради. Саноат корхоналари балансида акс эттириладиган ёрдамчи қишлоқ хўжалик бўлимига қарашли объектлар «Қишлоқ хўжалик тармоғи», уй-жой-коммунал хўжалигига қарашли объектлар«Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш» ва «Уй-жой-коммунал хўжалиги» тармоғига киради. Демак, саноат корхоналаридан ташқари, бошка халқ хўжалиги тармоқларига қарашли объектлар ҳам фойдаланишда бўлиши мумкин. Шу нуқтаи назардан саноат корхоналарининг асосий воситаларини саноат ишлаб чиқариш фондларига бўлиш мумкин. Халқ хўжалиги тармоқларининг асосий воситалари ўз фойдаланиш нуқтаи назаридан қуйидаги гуруҳларга бўлинади: Бино. Иншоот. Ўтказувчи қурилмалар. Машина ва ускуналар:
а) куч машиналари ва ускуналар;
б) ишчи машина ва ускуналари;
в) ўлчов ва тартибга солувчи асбоблар, қурилмалар ва лаборатория ускуналари; г) ҳисоблаш техникаси; д)бошқа машина ва ускуналар.
5. Транспорт воситалари.
6. Асбоб ускуналар.
7. Ишлаб чиқариш инвентарлари ва жиҳозлари.
8. Хўжалик инвентарлари.
9. Ишчи ва маҳсулдор моллар.
10. Ерни яхшилаш бўйича капитал харажатлар(иншоотларсиз).
12. Бошқа асосий воситалар.
Фойдаланишни нуқтаи назардан асосий воситалар ҳаракатдаги, запасдаги ва фойдаланилмайдиган объектларга, у ёки бу корхонага қарашли ва ижарага олинган объектларга бўлинади. Асосий воситалар дастлабки қиймати буйича ҳисобга олинади.
Асосий воситалар Бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти 5-сонига мувофиқ қуйидаги баҳоларда баҳоланади:

Download 200.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling