Режа : Асосий воситаларнинг туркумланиши, баҳоланиши ва ҳисобга олиш вазифалари
Номоддий активларнинг инвентар объекти бўлиб
Download 200.5 Kb.
|
2 Mavzu Asosiy vositalar va nomoddiy aktivlar hisobi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Саноат намуналарини руйхатдан утказиш
Номоддий активларнинг инвентар объекти бўлиб битта патентдан, гувоҳномадан, ҳуқуқдан воз кечиш шартномасидан ва шу кабилардан келиб чиқадиган жами ҳуқуқлар ҳисобланади
ЭХМ лар моддий актив аҳамиятига эга бўлган асосий восита билан бирга қаралади. Агар ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаси тегишли асосий воситанинг таркибий қисми ҳисобланмаса ва мутлақ ҳуқуқ корхонага тегишли бўлса, у номоддий актив ҳисобланади . Патент — хуқуқий тан олинган ва руйхатдан утказилган мутлақ ҳуқуқ яьний патент ҳуқуқи инсоннинг илмий-техник соҳасидаги ижодини ҳимоялаш булиб , - « Патент хуқуқ»и узининг эгасига патентга таьлуқли булган буюмни, жараённи ёки фаолиятни фойдаланиш , ишлаб чикариш, сотиш ва назорат қилиш ҳуқуқини беради. Бунда четдан бошқа шахслар бевосита аралаша олмайди. Патент ҳуқуқи кашфиётнинг таркибини химоя қилади ва у белгиланган тартибда руйхатга олинган булиши керак. Патент ҳуқуқи билан ҳимояланадиган объектларни ишлатишнинг асосий куриниши — бу ҳуқуқни лицензия шартномаси асосида бериш ва объектни корхона низом (устав) капиталига улуш сифатида қушишдир. Ундан ташкари Ер ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи буйича олинган лицензия ер майдонлари, табиий ресурсларни қазиб олиш ҳуқуқини беради " Ноу-хау " — техник ташкил қилиш , хизмат курсатиш ва тижорат хусусиятига эга ахборот булиб, у бошка шахсларга номаълумлиги сабабли, потенциал тижорат қийматига эга булади. Конуний асосларга кура, ахборотларга эришиб булмайди ва бу ахборотга эга булган шахс унинг сирлилигини таъминлашга масъулдир. Саноат мулклари бошқа объектлардан фарқли равишда "ноу-хау” руйхатига олинмайди. "Ноу-хау"ни топшириш хақидаги шартнома асосида, ”ноу-хау"нинг узи топширилади, уни ишлатиш ҳуқуқи эмас. "Ноу-хау"ни топшириш шартномасининг мажбурий элементлари: объектнинг хамма хусусиятлари тавсифи , уни сир сақлаш билан боглик, тартиблар ва "ноу-хау"нинг уни амалиётга қуллашдаги хамкорлиги. Саноат намуналарини руйхатдан утказиш — бу ишлаб чикарилган бу ю мн ин г шакли, намунаси ёки безакларига нисбатан берилган патентга ухшашдир. Саноат намунасини руйхатдан утказишда ташки куриниш химоя воситасининг вазифасини бажарса, патент хизмат курсатишни химоя қилаолади. Масалан, компания терминалининг янги дизайнни руйхатдан утказиш билан химояланади. Компьютер эса, патент билан химояланади . Саноат намунасининг патентга эга булиши зарурлиги унинг узига хослиги ва саноатда қулланила олишлигидир. Саноат намунасига патент 10 йилга берилади ва яна 5 йил муддатга узайтирилиши мумкин. Патент ҳуқуқи билан химояланадиган объектлар ишлатилишининг асосий куриниши - бу ҳуқуқларнинг лицензияли шартномалар асосида амал қилиши ва объектнинг корхона низом (устав) капиталига улуш сифатида қушилишидир. Лицензияли шартнома олди-сотди ёки ижара шартномаларидан фарқ қилади. Чунки патент эгаси лицензияли шартнома орқали кашфиётнинг узини эмас, балки унинг ишлатиш ҳуқуқини берди. Патент эгаси кашфиётни ишлатиш ҳуқуқини учинчи шахсларнинг кенг даврасига топшириши ва узи хам кашфиётни ишлатиши мумкин. Download 200.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling