Режа : Асосий воситаларнинг туркумланиши, баҳоланиши ва ҳисобга олиш вазифалари


Download 200.5 Kb.
bet11/14
Sana28.03.2023
Hajmi200.5 Kb.
#1301579
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
2 Mavzu Asosiy vositalar va nomoddiy aktivlar hisobi

Салбий гудвилл — сотиб олинган соф активларнинг хаққоний қиймати корхонанинг харид қийматидан юкори булса, пайдо буладиган фарк сифатида намоён булади. Бу сотиб олаётган корхона учун қулай хариддир. Бундай холларда моддий активлар қийматлари шу даражага камайтирилиши лозимки, бунда салбий гудвиллга урин қолмаслиги керак. Юкорида куриб чикилган номоддий активларнинг айримлари, алмаштиришга тегишли номоддий активлар булиб, улар фирманинг бошка активларидан алохида идентификациялаштириладиган ва алохида сотилиши мумкин Масалан, патентлар, муаллифлик хукуклари, франчайзинг ва савдо маркалари. Улар сотиб олинган ёки фирма ичида ишлаб чикарилган булиши мумкин. Номоддий активларнинг бошка бир турлари эса, алмаштиришга тегиш ли булмаган идентификацияланадиган номоддий активлар булиб, улар фирманинг бошқа активлари билан бирга ёки алохида идентификацияланиши мумкин , лекин улар алохи- да сотилиши мумкин эмас. Алмаштиришга тегишли булмаган номоддий активларга гудвилл, ташкилий харажатлар кабиларни мисол келтириш мумкин.
Манфий гудвилл суммасини стабил харидорлар мавжудлиги омили, сифат репутацияси, маркетинг ва сотиш қобилияти, иш юзасидан алоқалар, бошқариш тажрибаси, ходимлар малака даражаси ва шу кабилар бўлмаган тақдирда, харидорга тақдим этиладиган нархдан чегирма сифатида кўриш ва муддати кечиктирилган даромадлар (келгуси давр даромадлари) сифатида ҳисобга олиш лозим.
2, Номоддий активларни сотиб олиш ва уларни бахолаш Корхоналар номоддий активларни бир неча йуллар билан олишлари мумкин: сотиб олиш, узида яратиш , таъсисчилар томонидан корхона низом капиталига улуш сифатида қушиши, бошка корхоналар қайтиб олмаслик шарти билан бекорга (бегараз) берилиши ва бошқалар.
Номоддий активларни сотиб олиниши бухгалтерия хисобида худди асосий воситаларни сотиб олишни акс эттиришдек курсатилади. Сотиб олишда номоддий активларнинг узига хос хусусиятлари эътиборга олинади. Номоддий активларни сотиб олиш да унинг қийматини ани клаш асосий муаммо булиб хисобланади . Бу қиймат таркибига номоддий активни сотиб олиш (қушилган қиймат солигини хам хисобга олган холда), сугурталаш, келтириш, шунингдек, урнатиш ва ишчи
холатга келтириш харажатлари асосида шакллантирилади. Демак, номоддий активларни сотиб олишда харид усулидан фойдаланилади ва хисобда у асосий воситалардагидек акс эттирилади. Шундай к,илиб, номоддий активларнинг сотиб олиш киймати — жами туловлар умумий суммасиннг кийматидир ёки олинган активларнинг жорий бозор кий матид ир (кайси бирини аникрок, хисоблаш мумкин булса). Капитал куйилмалар амалга оширилаётганда ва моддий активлар кабул килинганида уларнинг харажатларини хисобга олиш хисоб варақларида ушбу максадларда олинган кредит ва бошка қарзлар буйича фоизлар хам акс этади. Лекин номоддий активлар хисобга олингандан кейин туланган фоизлар номоддий активларнинг бошлангич бахосига қушилмайди. Номоддий активлар таъсисчилар томонидан корхона низом капиталига улуш сифатида қушилганда бошлангич бахо томонлар келишувига асосан белгиланади ва худди шу бахо таъсис хужжатларида намоён булади. Шу бахода улар хисобга олинишлари шарт. Номоддий активлар бегараз йуллар билан корхонага келиб тушганда (давлат субсидиялари сифатида) уларнинг бахоланиши экспертларни жалб этиш йули билан амалга оширилади. Бунда албатда, тегишли хужжатлар тақдим этилиши керак. Урни келганда шуни алохида таъқидлаб утиш керакки. Фойдага солиқ хисобланаётганда, солиққа тортиладиган суммага субсидия суммаси киритилмайди. Шунингдек, бегараз қабул қилинган номоддий активлар хисобида К.К.С алохида курсатилмайди ва у қабул қилувчи учун ишлаб чиқариш харажатлари сифатида амортизация таркибида акс этади. Номоддий активлар бегараз берилаётганда уни берувчи К,КС туловчиси булади.
Номоддий актив сотилаётган булса, унинг қолдиқ қиймати ва сотиш бахоси фарқидан келиб чикиб хисобланади. Агар бегараз берилаётган номоддий активга тулик амортизация хисобланган булса, келишилган баходан КХС хисобланади. Агар бегараз берилаётган номоддий активга тулик амортизация хисобланган булса, келишилган баходан ККС хисобланади.
Шунингдек, номоддий активлар корхона низом капиталига кирити-лаётганда ишлаб чикариш, хизмат курсатиш ва сотиш жараёни содир булмайди. Шу туфайли, ушбу холатда ККС хисоблаш содир булмайди. Корхона низом (устав) капиталига номоддий активлар киритилган пайтда бу инвестиция хисобланади . Шунинг учун унга ККС туланмайди. Факатгина номоддий активни қабул қилган корхона уни сотганда ундан ККС олиниши мумкин.
Агар номоддий активлар хужалик юритувчи субъект томонидан юзага келтирилаётган ва унга кетаётган харажатни хисоблаш мумкин булса, унда номоддий активлар хақиқий таннархи буйича акс эттирилади. Номоддий активларнинг кийматини аниклаш мумкин булмаса, у алохида тарзда актив сифатида курсатилмайди.

Download 200.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling