Режа : Асосий воситаларнинг туркумланиши, баҳоланиши ва ҳисобга олиш вазифалари
Download 200.5 Kb.
|
2 Mavzu Asosiy vositalar va nomoddiy aktivlar hisobi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташкилий харажатлар
- Корхонанинг бозор қиймати корхона томонидан келгусида олиниш эҳтимоли мавжуд бўлган иқтисодий наф бозори баҳосини акс эттирилиши гудвилл дейилади
Компьютер дастурий таъминоти — бу корхонанинг ишлаб чикариш, маъмурий фаолиятида ишлатиш ёки ижарага бериш учун мулжалланган хамда келгусида иктисодий манфаатлар келтирадиган компьютерларда махсус операцияларни (бухгалтерия хисоби , иктисодий тахлил ва шунга ухшашларни) бажаришга мулжалланган корхонани узида яратилган ёки сотиб олинган дастурлардир.
Ташкилий харажатлар - бу фаолиятни ташкил килишга кетган харажатлардир. Ташкилий харажатларнинг баъзилари тугридан-тугри капитализацияланади. Бундай харажатларга мисол тарикасида ҳуқуқий масалалар ва бухгалтерия буйича, девон товарлари учун килинган харажатларни келтириш мумкин. Ташкилий харажатларни капитализация килишнинг сабаби, улар келгусида даромад келтиради. Барча харажатларни биринчи йилда хисобдан чикариш харажатлар ва даромадларнинг мувофиклик тамойилига путур етказади. Шунинг учун ташкилий харажатлар, одатла, эркин танлаб олинган киска давр ичида амортизацися килинади. Логотип – одатда график кўринишидаги тимсол (белги) бўлиб, бошқа индивидуаллаштириш воситалари сингари, ишлаб чиқарувчига бошқалардан ажралиб туришга ва ўз маҳсулотини ўхшаш маҳсулотлар қаторидан ажратиб кўрсатишга ёрдам беради. Корхонанинг бозор қиймати корхона томонидан келгусида олиниш эҳтимоли мавжуд бўлган иқтисодий наф бозори баҳосини акс эттирилиши гудвилл дейилади . Оддий тил билан айтганда , Гудвилл - яхши ният (яхши ният - инглизча) бу бизнес обруси, яьни активларингиз ва мажбуриятларингиз қийматидан ташқари сизнинг компаниянгизнинг қушимча қиймати.Агар савдо дуконингиз яхши жойда жойлашган булиб, бошка дуконлар булмаса кимматирок сотасиз бу гудвилл хисобланади. Иш юритиш сохаси, эгаси, манзил бозорнинг ривожланиши, келажак истикболлари оркали гудвил юкори ва паст даражада булиши мумкин Гудвилл бўйича амортизация ажратмалари унинг фойдали хизмат муддати мобайнида бошланғич қийматини камайтириш йўли билан бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Сотиб олиш қиймати сотиб олинган активлар ва мажбуриятларнинг адолатли қийматидан паст булганида пайдо буладиган салбий гудвилни тан олиш ушбу баҳолаш сабабига бог'лиқ. Бошкача килиб айтганда Гудвилл - ноаниқ номоддий актив хисобланиб, хисобга олиш мақсадида компаниянинг сотиб олинган хакикий бахоси билан идентификацияланадиган соф активларнинг бозордаги бахоси уртасидаги фаркдир. У энг куп такидланган ва мухим номоддий актив хисобланади. Гудвилл компаниянинг ижобий тавсифларидан келиб чикадиган киймат булиб, компаниянинг аник активларидан кутилаётган даромадларнинг кушимча равишда купайтиришга хизмат килади. Компаниянинг узи томонидан юзага келтирилган гудвилл актив сифатида акс этгирилмайди. Чунки бу компания сотиб олинаётганда сотиб олиш бахоси ва компания активларининг хақиқий бахоси уртасидаги фарқ сифатида юзага чиқали. Гудвилл асосан компаниянинг оддий курсаткичларидан юкори булган молиявий курсаткичларининг тахмин килинаётган кийматини акс этгиради. Бу тахминлар компания ёки унинг операцион мухитига алокадор булган номоддий ижобий тавсифлар ёки омиллар бундай даромддлар олишга ишонч тугдиради. Улар компаниялар учун уртачадан юкори булади. Юкори даражадаги рахбар жамоаси, сотиш жараёнини аъло даражада ташкил килиниши, ута самарали реклама, ишлаб чикишдаги махфий жараён, мутлақ даражада яхши мехнат муносабатлари, юқори ишонч рейтинги, ходимларни тайёр-лашнинг илгор дастури вахоказолар гудвиллни юзага келтирувчи сабаблар булиб хисобланади. Download 200.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling