Режа : Асосий воситаларнинг туркумланиши, баҳоланиши ва ҳисобга олиш вазифалари
Download 200.5 Kb.
|
2 Mavzu Asosiy vositalar va nomoddiy aktivlar hisobi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий воситалар кирим қилиш ҳисоби ва қайта баҳолаш тартиби Асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш усуллари ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби
- Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши ҳисоби 1 Асосий воситаларнинг туркумланиши , баҳоланиши ва ҳисобга олиш вазифалари
- Асосий воситалар
2 - Мазу . Асосий воситалар ва номоддий активлар ҳисоби Режа : Асосий воситаларнинг туркумланиши , баҳоланиши ва ҳисобга олиш вазифалари Асосий воситалар кирим қилиш ҳисоби ва қайта баҳолаш тартиби Асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш усуллари ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши ҳисоби 1 Асосий воситаларнинг туркумланиши , баҳоланиши ва ҳисобга олиш вазифалари Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар молия -хўжалик фаолиятини амалга оширишда асосий воситаларнинг ўрни ниҳоятда каттадир. Асосий воситалар корхонанинг энг асосий таянадиган ва корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини баҳолаш мезони бўлган ишлаб чиқариш техника базасини ташкил этади Асосий воситалар – бу моддий ишлаб чиқариш соҳасида ва ишлаб чиқаришга таллуқли бўлмаган узоқ муддат давомида(бир йилдан ортиқ) ҳаракатда бўладиган ҳамда ижарага топширилиб ҳам фойдаланиладиган моддий активлардир. Асосий воситаларнинг у ёки бу объект гуруҳига киритилиши ва уларнинг таркиби 5-сонли Бухгалтерия ҳисоби Миллий Стандартига мувофиқ тартибга солинади. Уларга бинолар, иншоотлар, машиналар, хўжалик инвентарлари, асбоб-ускуналар ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин. Асосий воситалар буйича бухгалтерия ҳисобининг вазифалари қуйидагилардан иборат: 1) асосий воситалар ҳаракати билан боғлиқ ҳамма операцияларни тўғри ва ўз вақтида ҳужжатларда расмийлаштириш ҳамда тегишли ҳисоб регистрларида умумлаштириш; 2) асосий воситаларнинг эскириш ва амортизациясини туғри ҳисоблаш; 3) асосий воситаларнинг таъмир маблағларидан тўғри ва оқилона фойдаланишни назорат қилиш; 4) асосий воситалардан самарали фойдаланишни назорат қилиш; 5) асосий воситалар хавфсизлигини сақлашни назорат қилиш; 6) ишлаб чиқариш қувватларидан тўла фойдаланиш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришни оширишнинг ички резервларини аниқлаш. Корхоналарда асосий воситаларни ҳисобга олиш қуйидагиларни таъминлаши лозим: - асосий воситаларнинг олиниши, жойи ўзгартирилишини тўғри ва ўз вақтида акс эттириш; - асосий воситаларни бошқа активлардан ажратилган ҳолда гуруҳларга бўлиб уларни ҳисобга олишни ташкил қилиш; - асосий воситаларни жорий ҳисобда ва бухгалтерия балансида теги шли андозаларга ва меёрий ҳужжатларга асосан тўғри ва ўз вақтида баҳолаш; - уларни сотиб олинганидан кейин ҳисобдан чиқарилишига қадар турган жойи (фойдаланиш жойи) бўйича мавжудлиги ва сақланишини, - айрим ҳолларда уларнинг сақланиши учун маъсул бўлган шахслар бўйича назорат қилиш; - асосий воситаларнинг эскиришини тўғри ва ўз вақтида ҳисоблаб чиқиш ҳамда уни ҳисобда тўғри акс эттириш; - таъмирлаш бўйича харажатларни аниклаш ва бу мақсадлар учун ажратилган маблағларнинг оқилона ишлатилишини назорат қилиш; - эскирган, хўжалик у чун ошиқча бўлган асосий воситаларни ўз вақтида ҳисобдан чиқаришни таъмин лаш; - ҳисобдан чиқарилган асосий воситалар бўйича молиявий натижаларни тўғри ва ўз вақтида аниқлаш. Молиявий Ҳисобда асосий воситалар маълум гуруҳларга бўлиниб ҳисобга олинади ва режалаштирилади. Чунки асосий воситаларни ҳисобга олиш, режалаштиришни тўғри ташкил килишнинг муҳим шарти уларни илмий жиҳатдан туркумлаш ва баҳолаш ҳисобланади. Асосий воситалар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишига қараб ишлаб чиқаришнинг асосий воситаларига ва ишлаб чиқаришга таалуқли бўлмаган асосий воситаларига бўлинади. Яьни Асосий воситалар бажарадиган вазифасига кўра ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш воситаларига бўлинади. Ишлаб чиқариш асосий воситалари бевосита моддий неъматларни яратишда иштирок этадиган воситаларидир. Ноишлаб чиқариш асосий воситалари гуруҳига уй-жой ҳамда коммунал - хўжалик, маиший хизмат, соглиқни саклаш, таълим ва бошқаларнинг асосий воситалари киритилади. Ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятида асосий воситалар обектлардан фойдаланиш даражасига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади: -фойдаланилаётган; -захирада турган; -бузуқ ёки ишлатиш холатида бўлмаган асосий воситалар. Download 200.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling