Муаллифлик ҳуқуқи — бу муаллифларга адабиёт, мусиқа, тасвирий санъат ва бошка яратилган асарлар учун қонун йули билан берилган химоя шаклидир. Муаллифлик хукуки эгаларига бериладиган ҳуқуқлар — уз ишларини чоп этгириш, қайта босиш ва купайтириш, сотиш ва нусхалариии таксимлаш, уз асарларини ижро этиш хамда ёздириш ҳуқуқларини беради. Муаллифлик ҳуқуқ билан тартибга солинадиган объектларга компьютерлар учун дастурлар, маълумотлар базаси ва шунингдек, илм-фан, адабиёт, санъат асарлари мисол була олади.
Бошқача килиб айтганда, муаллифлик ҳуқуқи бу нусха кўчириш ҳуқуқидир. Яъни, асл маҳсулот яратувчилари ва улар рухсат берган ташкилотлар ёки шахслар асарни кўпайтириш учун мутлақ ҳуқуққа эга бўлган шахс деб баҳоланади.
Ижод натижасида яратилган маҳсулотни бошқалар томонидан сўроқсиз ишлатилишидан ҳимоялаш зарур. Бунинг учун маҳсулотни товар белгиси (trade mark), бренд (brand), муаллифлик ҳуқуқи ва патент (patent) каби воситалар ёрдамида ҳимояланиши муҳим аҳамият касб этади.
Савдо маркалари ва товар белгиси. Савдо маркалари (масалан, Нестле, Адидас) ёки савло намуналари (Кока-кола, ) компаниялар томонидан махсулот ёки хизмат учун берилган номлар ёки идентификацияни аникловчи бошқа рамзлар улар эгалик килиш ни асосли равишда олиб бориш учун руйхатдан утказилиши мумкин. Руйхатдан утказилган савдо маркалари ва савдо намуналарини кейинги йилларга хам муддатни узайтириш йули билан хизмат муддатини янгилаб туриш мумкин. Бу холда, номлар, рамзлар ёки махсулот идентификациясини белгиловчи бошқа рамзлар ҳуқуқи хисобланади .
Савдо белгиси (савдо маркаси)
Савдо белгиси бу товарнинг рўйхатдан ўтган савдо номи, логотипи, ранги, овози ёки шиори бўлиб, улар асосида компаниянинг хизматлари ёки маҳсулотлари фарқланади. Савдо белгиси билан бирга, хизмат кўрсатиш белгиси (service mark) тушунчаси ҳам мавжуддир.
Бренд
Содда қилиб айтганда, бренд истеъмолчининг эътиборини қозонган ва истеъмолчи ўрганиб қолган маҳсулот ёки хизматнинг таниқли савдо белгисидир. Бренд тушунчаси аслида моддий шакл билан эмас, балки ҳиссиёт билан боғлиқ тасаввурдир.
Франчайзинг — бу маълум бир формула, технология ёки ташки куринишини қуллаш буйича узига хос ҳуқуқ - Франчайзинг (масалан, кабел телевиденияси компанияси) одатда, хукумат органлари томонидан давлат мулкидан фойдаланиш ҳуқуқига эгалик килиш ёки коммунал хизмат курсатиш (электромонтаж) учун ва хужалик субъектлари томон- идан аник бир ишлар амалда аник хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан эгалик килиш учун такдим этилади. Ф р а н ч а й зи н г тугрисидаги хар бир контракт унинг амалда булиш даврини , шунингдек, франчайзер (фойдаланиш хукукига имкон берувчи субъект)нинг хамда франчайзи (бу имтиёзни олувчи субъект)нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аник белгилаб берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |