Режа : Асосий воситаларнинг туркумланиши, баҳоланиши ва ҳисобга олиш вазифалари


-МАВЗУ . Н О М О Д Д И Й А К Т И В Л А Р Х И С О Б И


Download 200.5 Kb.
bet7/14
Sana28.03.2023
Hajmi200.5 Kb.
#1301579
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
2 Mavzu Asosiy vositalar va nomoddiy aktivlar hisobi

3-МАВЗУ . Н О М О Д Д И Й А К Т И В Л А Р Х И С О Б И
1. Номоддий активларнинг мохияти ва турлари
2. Номоддий активларни сотиб олиш ва уларни бахолаш
3. Номоддий активларни хисобга олиш тамойиллари ва амортизация хисоблаш усуллари .
5. Емириладиган активлар буйича харажатларни хисоблаш ва Гудвилл хисоби

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2005 йил 25 мартдаги 35-сонли буйруғи билан «ТАСДИҚЛАНГАН» Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 7-сонли БҲМС асосан номоддий активлар хисобга олинади




Номоддий активлар бу корхона томонидан узоқ муддат мобайнида ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш жараёнида фойдаланиш мақсадида ушлаб туриладиган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган идентификацияланадиган мол-мулк объектларидир.
Бухгалтерия хисобининг миллий стандартларида номоддий активларга куйидагича таъриф берилади: «Номоддий активлар — бу хужалик фаолиятида фойдаланиш ёки бошқариш учун хужалик субъекти томонидан назорат килинадиган, шунингдек, узок; (бир йилдан ортик) муддат ишлатишга мулжалланган моддий - буюм шаклига эга булмаган мулк объектларидир».
Берилган таърифдан куриниб турибдики, номоддий активлар бу:
- Корхонанинг мулкий объектидир - номоддий активларни аксарият кисми корхона томонидан сотиб олинади, уларга эгалик килади ва бухгалтерия балансида мулкининг бир кисми сифатида акс эттиради.
- Моддий (натурал)-буюм шаклига эга эмас демак номоддий активлар жисмоний куринишга эга эмасдирлар.
- Сотиш учун мулжалланмайди - номоддий активлар қайта сотиш учун сотиб олинмайди, балки хужалик фаолиятида фойдаланиш , назорат қилиш ва бошкариш учун сотиб олинади.
- Кискача килиб айтганда номоддий активлар таркибига хужалик фаолиятида узок муддат фойдаланиладиган ва шу давр мобайнида эгаларига ҳуқуқ, ва устунликлар берадиган активлар киритилади. Булар куйидагилар - патентлар, лицензиялар, интелектуал мулк ва савдо белгилари, компьютер дастурлари, муаллифлик ҳукуки, мижозлар руйхати, импорт квоталари, ташкилий харажатлар, ноу-хау, франчайзинг ва гудвилл.

Download 200.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling