Объектнинг дастлабки қиймати– бу асосий воситаларни куриш ёки сотиб олиш бўйича қилинган ҳақиқий харажатлар йиғиндисидир, бунга тўланган солиқлар ҳамда тўловлар, келтириш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, фойдаланишга топшириш, ундан мақсадли фойдаланиш учун ишчи ҳолатига келтириш билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган бошқа ҳамма ҳаражатлар киради.Тиклаш қиймати асосий фондларни қайта ишлаб чиқариш қийматидан, яъни уларни маълум муддатга ҳаракатдаги бозор баҳолари буйича қуриш ёки сотиб олишдан иборат булади .
Асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати уларнинг дастлабки қийматидан эскириш суммасини айирганга тенг.
Асосий воситаларнинг эскириши – бу асосий восита объектларнинг дастлабки имкониятларини йуқотганликларини тавсифловчи жараёндир(жисмоний ва маънавий).
Эскириш меъёри асосий воситаларнинг дастлабки(тиклаш) қийматига фоиз ҳисобида ифодаланган эскириш миқдоридир.
Амортизация қиймати - бу активнинг молиявий ҳисоботда кўрсатилаган дастлабки қиймат суммасидан тахминий тугатиш қийматининг чиқариб ташланган суммасидир.
Фойдали хизмат муддати - бу шундай муддатки, унинг давомида асосий воситадан фойдаланишдан иқтисодий самара олинади.
Жорий қиймат – бу маълум муддатда ҳаракатдаги бозор баҳоси буйича асосий восита қиймати бўлиб, унга кўра манфаатдор томонлар ўртасида актив алмаштирилиши мумкин.
Тугатиш қиймати – бу активнинг фойдали хизмат муддати охирида асосий восита тугатилаётган вақтдаги тахминий қийматидан тугатиш буйича харажатлар чиқариб ташланган суммага тенг.
Қоплаш суммаси – бу шундай суммаки, унга кўра хўжалик юритувчи субъект активнинг тугатиш қиймати қушилган ҳолда ундан кейинги фойдаланиш ҳисобига қоплаш кўзда тутилган суммадир.
Дастлабки қиймат корхонада объект фойдаланишга топширилган муддатда вужудга келади ва унга асосий воситани қуриш ёки сотиб олиш буйича қилинган ҳақиқий ҳаражатлар қиймати, тўланган солиқлар ва тўловлар, келтириш ва монтаж буйича харажатлар, ўрнатиш, фойдаланишга топшириш, мақсадли фойдаланиш учун, уни ишчи ҳолатига келтириш билан туғридан-туғри боғлиқ бўлган бошқа ҳамма ҳаражатлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |