Режа : Асосий воситаларнинг туркумланиши, баҳоланиши ва ҳисобга олиш вазифалари


Номоддий активларни бахолаш куйидагича амалга оширилади


Download 200.5 Kb.
bet12/14
Sana28.03.2023
Hajmi200.5 Kb.
#1301579
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
2 Mavzu Asosiy vositalar va nomoddiy aktivlar hisobi

Номоддий активларни бахолаш куйидагича амалга оширилади:
- бошқа « корхона низом (устав) капиталига номоддий активлар билан кирим шартномали нархда бахоланади (бозор нархида);
- туловли сотиб олиш — сотиб олишга кетган хақиқий харажатлар буйича;
- эксперт йули билан — қайтариб бермаслик шарти билан олинган но- моддий активлар эксперт йули билан белгиланган қийматда.Номоддий активларни сотиб олишни бухгалтерия ёзувларида акс этгириш юкррида айтиб утилганидек, бошца активларни. хусусан, асосий воситаларни сотиб олиш каби акс эттирилади. Шунинг учун хам биз номоддий активларни барча йунапишлар буйича сотиб олиш тартибига батафсил гухталмасдан, фацат накд пулга сотиб олиш жараёнини бухгалтерия ёзувларида акс этгириш тартибини курсатиш билангина чегараландик. Номоддий активлар накд пулга (пул утказиш йули билан) сотиб олинганда қуйидаги бухгалтерия угказмалари берилади: Мол етказиб берувчи ва пудратчилардан номоддий активлар сотиб олинган вактида, корхонани мол етказиб берувчилар олдида мажбурияти вужудга келади, яьни:
Дт - Номоддий активларни сотиб олиш (турлари буйича);
Кт - Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга туланадиган
Хисоб варак - «Номоддий активларни сотиб олиш» хисоб варагининг
дебет айланмаси номоддий активларни сотиб олиш , урнатиш ва
монтажи билан боглиқ булган барча харажатларни курсатади, кредит айланмаси эса фойдаланишга берилган номоддий активлар қийматини акс эттиради.
2. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга пул туланганда:
Дт - Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга туланадиган хисоб варақлар;
Кт - Хисоб-китоб хисобвараги.
3. Номоддий активларни фойдаланишга берилган вақтда:
Д т - Номоддий активлар (турлари буйича);
Кт - Номоддий активларни сотиб олиш (турлари буйича).
Баъзи холларда номоддий активлар таъсисчилар томонидан корхона низом капиталига улушлар сифатида хам куйилиши мумкин:
Д т - Номоддий активлар хисоб-китоб вараги;
К т- Низом капиталига бадаллар буйича таъсисчиларнипг қарзи.
Бу ерда, иккала актив хисоб варакларни утказмада иштирок этишига сабаб, «Корхона Низоми» тасдиқланган вактида низом капитали хажмига таъсисчилар қарз қилиб, қуйидаги утказма берилганлиги хаммамизга маълум, яъни:
Дт - Низом капиталига бадаллар буйича таъсисчиларнинг қарзи
Кт - Низом капитали хисоб раками.
Номоддий активларнинг бухгалтерия хисоби ер, бино, жиозлар каби моддий активларга қулланиладиган айнан бир хил тамойил ва жараёнларни уз ичига олади. Бу тамойиллар куйидагилардан иборат:
- харид қилиб олишда таннарх тамойилини қуллаш;
- фойдаланиш даврида мувофиклик тамойилини қуллаш;
- хисобдан чиқарилаетганда даромадни эътироф этиш.
Номоддий активлар харид кдпиб олинишида таннарх тамойилини қулланилиши хисобда уларнинг таннархини тугири аниқлаш имконини беради. Шунингдек, таннархнинг таркибига асоссиз харажатлар киритилишининг олдини олади.
Номоддий активларни хисобга олишда улар асосий турлар буйича 1 - қуйидаги rypyхлapra ажратилади:
- патентлар, лицензиялар ва «ноу-хау»;
- савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари;
- дастурий таъминот;
- ер ва табиий ресурслардан фойдаланиш
- ташкилий харажатлар;
- ф р а н ч а й з;
- муаллифлик ҳуқуқи;
- гудвилл;
- бошқа номоддий активлар.
Номоддий активнинг фойдаланиш муддати давомида у буйича қилинаётган харажатлар ва олинаётган даромадлар уз вақтида му-вофиқлик тамойилига асосан хисобга олиниши керак.
Номоддий актив хисобдан чиқарилаётганда у буйича олинаётган фойда ёки зарар эътироф этилиши керак. Олинадиган фойда ёки зарар хисобдан чиқариш натижасида келиб тушган пул маблари билан номоддий активнинг баланс киймати уртасидаги фарқдан иборат.
4. Номоддий активларга амортизация хисоблаш тартиби
Бухгалтерия хисобининг миллий стандартларида курсатилганидек, номоддий активларнинг қиймати унинг хизмат муддати мобайнида, бирок; хужалик юритувчи субъектнинг фаолият курсатиш муддатидан куп булмаган муддат мобайнида мунтазам равишда хисобдан чиқарилиб бориши керак. Бу жараён номоддий активларнинг амортизацияси деб аталади. Номоддий актиининг тахмин қилинаётган хизмат этиш муддати ноаниқ, булса, унга амортизация 5 йил давомида хисобланади.
Хизмат қилиш муддатининг узгариши номоддий активлар хисобига таъсир кдпади. Агар хизмат муддати узайтирилган булса, амортизация цилинмаган ки й мат колган давр давомида амортизация килинади.
Номоддий активларга амортизация хисоблаш турли усуллар ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Уларга қуйидагилар киради: - бир текисда (тугри чизиқли), камайиб борувчи қолдик усули ва ишлаб чиқариш (бажарилган иш хажмига мутаносиб равишда) усули.
Биз олдинги мавзуда асосий воситаларга эскириш хисоблаш усулларига батафсил тухталиб утганлигимиз ва бу усуллар номоддий активларга амортизация хисоблашда хам фарк қилмаганлиги сабабли, қайта куриб чиқишни мақсадга мувофик, деб топмадик. Шуни алохида таъкидлаш керакки, амортизация хисоблаш усулини танлашда, албатга, номоддий активнинг истеъмол хусусиятини хисобга олиш ва даврлар мобайнида имкони борича бир хил усулдан фойдаланиш маьқул. Номоддий активларга амортизация хисоблаш учун купрок, бир текисда хисобдан чикариш усули тавсия қилинади. Агар борди-ю, амортизация хисоблаш усули узгарадиган булса, у холда, жорий давр ва хисобланган амортизация учун таалукли тузатишлар қилиш лозим.
Номоддий активлар орасида «гудвилл» амортизация хисоблашнинг узига хослиги билан ажраб туради. Гудвиллни аста-секинлик билан емирилиш ини хисобга олган холда, фойдали хизмат курсатиш муддати давомида ундан иктисодий самара олиш даврида амортизация қилиниши лозим. Амортизация даромадлар ва харажатларни оқилона тарзда мос туши-шига олиб келади, деб хисобланади. Афсуски, гудвиллнинг хизмат қилиш муддатини хисоблаш анча мушкул холатдир. Шунинг учун гудвиллни 20 йил муддат ичида амортизация қилиш тавсия этилади. Номоддий активлар амортизацияси хисоби "Номоддий активлар амортизацияси хисоби хисобвараклари"да олиб борилади. Асосий воситаларга эскириш хисобланиши сингари номоддий активларга хам эскириш ни хисоблаш активлар ишга туширилган ойдан кейинги ойнининг 1 кунидан бошланади ва активлар хисобдан чикарилган ойдан кейинги ой н и н г I кунидан бошлаб амортизация х и с о б л а н и ш и тухтатилади. Шунингдек, хисобдан чиқарилган номоддий активлар буйича амортизация хисобланмайди .
Номоддий активларга амортизация хисобланганда қуйидаги бухгалтерия утказмалари берилади:
Дт - Асосий ишлаб чиқариш (ёки бошка тегишли хисобвараклар);
Кт - Номоддий активларнинг амортизацияси.
5. Номоддий активлар чиқиб кетишининг хисоби Номоддий активлар, маълум муддат корхона фаолиятида фойдаланиб бориш жараёнида хам маънавий, хам жисмоний эскириб боради. Шу сабабли, номоддий активлар хам турли усуллар (сотилиши, яроксизлиги, бошқа корхоналарга бегараз берилиши ва низом капиталига улуш сифатида куйилиши) орқали хисобдан чиқарилади. Номоддий активларни хисобдан чиқаришнинг сабаблари: - тулиқ эскирганда; - қисман эскирганда; - ортиқча (сотиладиган) булганда.

Download 200.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling