Режа : Асосий воситаларнинг туркумланиши, баҳоланиши ва ҳисобга олиш вазифалари


Асосий воситалар дастлабки қийматнинг таркиб топиш манбалари қуйидагилардан иборат


Download 200.5 Kb.
bet4/14
Sana28.03.2023
Hajmi200.5 Kb.
#1301579
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2 Mavzu Asosiy vositalar va nomoddiy aktivlar hisobi

Асосий воситалар дастлабки қийматнинг таркиб топиш манбалари қуйидагилардан иборат:
1) корхона устав капиталига таъсисчилар қушган улуши, асосий воситалар қиймати– томонлар келишуви буйича;
2) корхонанинг ўзида тайёрланган асосий воситалар ҳамда бошқа корхона ва шахслардан сотиб олинган воситалар қиймати– келтириш, монтаж ва ўрнатиш бўйича ҳаражатлар билан ҳақиқий ҳаражатлар суммасида;
3) бепул олинган асосий воситалар қиймати ҳамда ёрдам сифатида олинган воситалар қиймати текшириш йули билан ёки қабул-топшириш ҳужжатлари маълумотлари асосида аниқланади.
Асосий воситалар айрим объектларнинг дастлабки қиймати улар тикланганда ёки такомиллиштирилганда купайиши ва обьект қисман тугатилганда ҳамда қисмларга ажратилганда камайиши мумкин. Қуйидагилар асосий воситаларнинг дастлабки қиймати бўлиб ҳисобланади:
1) 1 январ ҳолати буйича қайта баҳоланган, корхона балансида ҳисобда бўлган асосий воситалар учун – уларнинг ҳисобда акс эттирилган тиклаш қиймати; 2) капитал қуйилмалар ҳисобидан қурилган ёки сотиб олинган асосий воситалар учун инвентар қиймат қйуидагилардан иборат бўлади:
а) бино ва иншоотлар учун– объектни қуриш буйича қурилиш ва монтаж ишлари ҳаражатларидан, лойиҳа-қидирув ишлари ва объект инвентар қийматига қушилиши лозим бўлган бошқа ҳаражатлардан;
б) монтаж талаб қилувчи ускуналар учун– суянч ёки асосий қуриш, монтаж ҳаражатларидан ва лойиҳа қидирув ишлари ҳамда обьект инвентар қийматига қўшилиши лозим бўлган бошқа ҳаражатлардан;
в) монтаж талаб қилинмайдиган ускуналар учун– келтириш ҳамда сотиб олиш буйича харажатлардан;
г) корхонага бепул қабул қилинган обьектлар учун– асосий восита обьектини қабул-топшириш ҳужжатида кўрсатилган қиймати бўйича;
д) корхона сотиб олинган, аввал фойдаланишда бўлган объектлар учун– сотиш ҳақидаги ҳужжатда кўрсатилган объектни сотиб олиш буйича эскириш суммаси қушилган ҳолда сотиб олиш, келтириш буйича ва объектни сотиб олиш билан боғлиқ бошқа ҳаражатлар.
Тиклаш қиймати деганда асосий фондларни такрор ишлаб чиқариш қиймати, яъни маълум муддатга ҳаракатдаги бозор баҳоси бўйича уларни қуриш ёки сотиб олиш қиймати тушунилади. Яна республика хукумати қарорига кўра олиб бориладиган асосий восита объектларини қайта баҳолаш натижасида аниқланган қиймат ҳам тиклаш қиймати деб ҳисобланади. Асосий воситаларнинг ҳисоб қиймати деганда уларнинг ҳисоботда ва балансда акс эттириладиган, яъни баланс қиймати тушунилади.
2. Асосий воситалар ҳаракатини ҳужжатларда расмийлаштириш тартиби

Саноат ишлаб чиқаришнинг тўхтовсиз ўсиб бориши корхоналарда асосий воситаларнинг кўпайиши ва улардан фойдаланишни янада яхшилаш билан боғлиқдир. Бу кўп жиҳатдан асосий воситалар ҳаракатини ҳужжатларда расмийлаштириш тартибига қаттиқ риоя қилиниши талаб этади. Асосий воситалар ҳаракатини ҳисобга олишда қуйидаги шакллардан фойдаланилади:


ОС-1 шакли. Асосий воситаларни қабул-топшириш акти, акт ҳар бир объект учун ёзилиб, бухгалтерияга берилади ва асосий воситани ҳисобга олиш инвентар карточкаларига ёзиш учун асос бўлиб хизмат килади.
ОС-2 шакли. Таъмир қилинган, тикланган ва такомиллаштирилган объектларни қабул-топшириш акти.
ОС-3 шакли. Асосий воситаларни тугатиш туғрисидаги акт.
ОС-4 шакли. Автотранспорт воситаларни ҳисобдан чиқариш акти.
ОС-6 шакли. Асосий воситаларни ҳисобга олиш инвентар карточкаси. Асосий воситаларни қабул-топшириш актлари ва ушбу объект техник ҳужжатлари асосида ҳар бир объектга инвентар карточкаси очилади.
ОС-7 шакли. Асосий воситаларни ҳисобга олиш бўйича инвентар карточкалар рўйҳати.
ОС-8 шакли. Асосий воситалар ҳаракатини ҳисобга олиш карточкаси. Туркум гуруҳлари бўйича асосий воситалар ҳаракатини ҳисобга олиш учун қўлланилади.
Карточка маълумотлари асосида асосий воситалар ҳаракати ҳақидаги ҳисобот тўлғазилади.
ОС-9 шакли. Асосий воситалар инвентар рўйҳати.
3. Фойдаланишга қабул қилинган асосий воситаларни ҳисобга олиш
Фойдаланишга қабул қилинган ҳар бир объект учун ОС-1 рақамли типик шаклдаги асосий воситаларни қабул қилиш топшириш акти ёзилади. Унда объектнинг дастлабки қиймати ва бошқа техник-иқтисодий маълумотлар кўрсатилади. Актга ушбу объектга таалуқли бўлган жами техник ҳужжатлар қушиб қуйилади. Асосий воситалар ҳисоби корхона бухгалтериясида белгиланган номенклатурада ҳар бир инвентар объекти бўйича юритилади.

Download 200.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling