Reja: 1 Foyda solig‘i stavkalari va ularni qollashning o‘ziga xos hususiyatlari Foyda solig‘ini hisoblab chiqarish tartibi 3


-жадвал. Макроиқтисодий кўрсаткичлар


Download 434.02 Kb.
bet25/32
Sana03.02.2023
Hajmi434.02 Kb.
#1149402
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32
Bog'liq
67...FOYDA S

9-жадвал. Макроиқтисодий кўрсаткичлар

Т/р

Кўрсаткичлар

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

Ўсиш/пасайиш, 2021 йилда 2018 йилга нисбатан

1.

Ўртача йиллик курс бўйича ЯИМ, млрд долларда

52,2

62,2

59,4

69,1

132,4%

2.

Ўртача йиллик курс бўйича консолидациялашган бюджет даромадлари, млрд долларда

13,7

16,1

15,4

18,5

135 %

3.

Бир йил учун ўртача сўмнинг долларга нисбатан расмий курси, сўмда

7787,8

8513,6

10 148,3

10625,5

136,4%

4.

Жами ташқи қарз, млрд долл*

17,2

24,6

34,2

39,6

212,8%

4.1

шу жумладан давлат ташқи қарзи

10

15,9

21,4

23,9

239%

5.

Давлат (ташқи ва ички) қарзининг ЯИМга нисбати, %да

28,3

29,7

39

38

 

6.

Давлат кафолати остида ташқи қарзлар тўғрисида тузилган битимлар суммаси, млрд сўмда

3

8,9

5,5

5

 

4.

Олтин-валюта захиралари, млрд долл.

27,9

28,8

34,2

35,1

125,8%

5

Ташқи савдо айланмаси, жами млрд долларда

33,8

42,2

35,4

42,1

124,5%

5.1

шу жумладан экспорт, долларда

14,3

17,9

14,9

16,6

116%

5.2

шу жумладан импорт, долларда

19,5

24,3

20,4

25,5

130,7%

5.3

ташқи савдо айланмасининг салбий сальдоси

- 5,3

- 6,3

- 6

- 8,8

 

6.

Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси, %да

14

16

15

14**

 

7.

Депозитлар бўйича ўртача банк ставкаси сўмда





 

7.1

жисмоний шахслар учун, %да

18,5

17

17

20,2

 

7.2

юридик шахслар учун, %да

15,2

14

14,4

15,1

 

8.

Фуқароларнинг Ўзбекистонга валюта ўтказмалари ҳажми, млрд долларда

5

6

6

8,1

162%

9.

Ўртача иш ҳақи, сўмда

1 800 000

2 300 000

2 700 000

3 200 000

177,7%

10.

Белгиланган энг кам иш ҳақи, сўмда

202 730

634 880

679 330

822 000

405,5%

*Жами ташқи қарз ҳукумат ва ҳукумат кафолати остида жалб қилинадиган (давлат ташқи қарзини), шунингдек ҳукумат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз (хусусий ташқи қарзни) ўз ичига олади. Бунда, хусусий сектор асосан давлат улушига эга бўлган компания ва банклар билан намоён қилинганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. 2021 йилда давлат томонидан 919,9 млн доллар асосий қарз ва улар бўйича 370,9 миллион доллар фоизлар сўндирилган. Хусусий сектор кредиторларга тегишинча 4,5 млрд доллар ва 523,3 млн доллар тўлаган.
**2022 йил 17 мартдан бошлаб Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси 17%гача оширилди.
 
Жаҳон банкининг 2022 йил учун таҳлили шуни кўрсатадики, “Украинадаги низо Ўзбекистондаги иқтисодий ўсишни 2022 йилда инқирозгача бўлган баҳоланган тахминан 6%га нисбатан 3,6%гача секинлаштиради. Россия капитали импорти ҳамда давлат ва хусусий инвестиция лойиҳаларини банк томонидан молиялаштирилишига жуда боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда инвестициялар ўсишининг секинлашиши кутилмоқда. Ўзбекистон хом ашё товарларига (олтин, мис ва табиий газ) жаҳон нархларининг юқори бўлишидан фойда кўрса-да, пул ўтказмаларининг ЯИМнинг 6%и миқдорида қисқариши 2022 йилда жорий операциялар счёти дефицитининг ошишига олиб келади, бу янги давлат қарзлари ва захиралардан фойдаланиш ҳисобига молиялаштирилади. Натижада, умумий бюджет дефицити қарийб 4%ни ташкил этиши, давлат қарзи эса 42% даражасига етиши кутилмоқда” (манба – https://podrobno.uz/cat/economic/konflikt-na-ukraine-zamedlit-ekonomicheskiy-rost-v-uzbekistane-do-3-6-protsenta-vmesto-ozhidaemykh-6/).
Солиқ ислоҳотининг тўртинчи йўналиши:
- солиқ қонунчилигини соддалаштириш, солиқ муносабатлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар ва зиддиятларни бартараф этиш, инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш;
- солиқ солиш масалаларини тартибга соладиган ҳаволаки нормалар ва қонун ости ҳужжатларини максимал даражада чеклаган ҳолда, солиқ қонунчилигининг барқарорлигини ҳамда Солиқ кодекси нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш.
 
Йирик ва ўрта бизнес учун солиқ қонунчилигини маълум даражада соддалаштириш амалга оширилди, бу ҳақда юқорида айтиб ўтилган. Бироқ, солиққа оид қонунчилик кичик бизнес субъектлари, айниқса, айланмаси 1 млрд сўмдан ошган кичик бизнес субъектлари учун мураккаблашди. Ушбу корхоналар илгари ҳисоблаб чиқариш анча осон бўлган учта солиқни тўлашган (6-жадвал). 2019 йилдан бошлаб улар ҚҚС ва фойда солиғи каби ҳисоблаб чиқариш мураккаб бўлган солиқларни тўлашни бошлашди.
Солиқ муносабатлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар ва зиддиятларни бартараф этиш бўйича муайян даражада ишлар амалга оширилди ва амалга оширилмоқда, шунингдек ДСҚда инсофли солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар анча самарали олиб борилмоқда.
Солиқ қонунчилигининг барқарорлигини таъминлаш ва Солиқ кодекси нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлашга келсак, бу ерда масала мураккаброқ:
– республикамиз мустақиллигининг 30 йили мобайнида солиқ қонунчилиги тўртинчи бор тубдан ўзгармоқда. 2018 йилда бошланган солиқ ислоҳоти ҳали ҳам давом этмоқда. Ҳар йили муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда, бу солиқ тўловчилар учун маълум даражада қийинчиликлар туғдиради. Масалан, ҚҚС бўйича, 2019 йилдан бошлаб ҚҚСни ҳисоблаб чиқаришнинг оралиқ тизими қабул қилинган. 2020 йилда Солиқ кодексининг қабул қилиниши билан бу тизим бекор қилинди. Дастлаб асосий фондлар бўйича ҳисобга олишни чекловчи тизим жорий этилди, бир йилдан кейин эса чекловлар бекор қилинди. Шу тариқа, ислоҳотлар бошланганидан бери деярли ҳар йили шундай. Ҳа, солиқ тизими ривожлантирилмоқда, лекин қонунчиликдаги тез-тез ўзгартиришлар солиқ тўловчиларда мураккабликлар келтириб чиқаради. Маълумки, "молия осойишталикни яхши кўради";
- аксарият экспертларнинг баҳосига кўра, Солиқ кодексининг янги таҳририни илгаригисига қараганда тушуниш анча қийин. Бундан ташқари, солиқ солиш масалаларини тартибга соладиган ҳаволаки нормалар ва қонун ости ҳужжатлари сони камаймаган.

Download 434.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling