Reja: 1 Foyda solig‘i stavkalari va ularni qollashning o‘ziga xos hususiyatlari Foyda solig‘ini hisoblab chiqarish tartibi 3


Download 434.02 Kb.
bet28/32
Sana03.02.2023
Hajmi434.02 Kb.
#1149402
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
67...FOYDA S

2) Солиқлар турлари бўйича:
ҚҚС. ҚҚС бўйича солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг анча самарали тизими жорий этилган. Юқорида кўрсатилган ташқи сиёсий ва иқтисодий сабабларга биноан кейинчалик унинг ставкаларини пасайтириш Давлат бюджети дефицитининг ошишига, бу эса унинг харажат қисми учун тегишли оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.
 
Маълумот учун - Европада ҚҚСнинг ўртача ставкаси - 21%, Европа ҳамжамиятининг махсус қонуни билан белгиланишича, иштирокчи давлатлар ҚҚС ставкасини 15%дан камайтиришлари мумкин эмас.
Фойда солиғи. Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг анча самарали тизими жорий этилган. 17-18% даражасида ягона ставкани жорий этган ҳолда - солиқ ставкаларини бирхиллаштириш лозим. Бўнак тўловларини бекор қилиш. Бир вақтнинг ўзида резидентлар ва норезидентлар учун фойдага солиқ солиш тизимини бирхиллаштириш. Маҳаллий ишлаб чиқарувчини аҳоли бандлигини таъминловчи асосий субъект сифатида қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек, маҳаллий йирик ритейлерлар томонидан импорт қилинадиган товарларнинг 50%дан 70%игача (улар томонидан реализация қилинадиган товарларнинг умумий массасида) реализация қилинишини ҳисобга олган ҳолда, импорт қилинадиган товарларни реализация қилишдан олинган даромадларга фойда солиғи икки баравар ставкада солинишини назарда тутиш (бунинг устига Солиқ кодекси алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш имконини беради - 80-модда).
Акциз солиғи. Акциз солиғи - бу бошқа солиқларни камайишидан Давлат бюджетининг олинмай қолинадиган даромадларини қоплаши мумкин бўлган солиқ. Бу, айтиш мумкинки, "камбағалларни" таъминлаш учун "бойлар учун" солиқ. Бунинг учун, хусусан, қуйидагилар таклиф қилинади:
- алкоголь (шу жумладан пиво) ва тамаки маҳсулотларига акциз ставкаларини 2 бараварга ошириш. Яъни, энг зарур бўлмаган маҳсулотлар қийматининг ошиши. Масалан, бир шиша ароқни ҳозир атиги 20-25 минг сўмга (атиги 2 долларга) сотиб олиш мумкин;
- автомобиллар ва мобиль алоқа хизматлари учун акциз ставкаларини тиклаш. Булар энг ликвидли товарлардир;
- “зарарли маҳсулотлар” - газланган ичимликлар, пальма ёғи асосидаги маҳсулотлар ва ҳоказо учун акцизни жорий этиш;
- заргарлик буюмлари бўйича акцизлар тизимини тиклаш;
- якуний истеъмолчига реализация қилинадиган бензин ва дизель ёқилғисига акциз солиғини бекор қилган ҳолда корхоналар-ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинадиган ишлаб чиқариладиган бензин ва дизель ёқилғиси учун ягона ставкани белгилаш (яна бирхиллаштириш).
ЖШДС. Жаҳоннинг аксарият мамлакатлари (95%дан ортиқ) ЖШДСнинг прогрессив шкаласидан фойдаланади, чунки бу бир текис шкалага нисбатан анча адолатли тизимдир. Бир текис шкалада: 1 млн сўм оладиган фаррош ва 100 млн сўм оладиган тадбиркор бир хил — солиқни даромадининг 12%и миқдорида тўлайди. Бундан ташқари, илгари амалда бўлган ЖШДСнинг прогрессив шкаласида 0% ва 7,5% каби ставкалар бўлган. Республика аҳолисининг (бой бўлмаган) салмоқли қисми ЖШДСни 7,5% ставкада тўлаган. Яна мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар ва бошқа даромадлар бўйича ЖШДС 7,5% минимал ставкада тўланган.
Шу муносабат билан амалдаги 12%лик ягона солиқ ставкаси билан бир қаторда, масалан, ойига МҲЭКМнинг 12 бараваридан ошадиган (ҳозир МҲЭКМ - 822 минг сўм) даромадлар бўйича 17-20% даражасида оширилган солиқ ставкасини ҳам кўриб чиқиш ва 2022 йил якунига қадар жорий этиш зарур. Яъни ойлик иш ҳақи 9 864 минг сўмдан ошган тақдирда ошган суммага оширилган ставка бўйича солиқ солинади.

Download 434.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling