Reja: 1 Foyda solig‘i stavkalari va ularni qollashning o‘ziga xos hususiyatlari Foyda solig‘ini hisoblab chiqarish tartibi 3


Download 434.02 Kb.
bet29/32
Sana03.02.2023
Hajmi434.02 Kb.
#1149402
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
67...FOYDA S

Айланмадан олинадиган солиқ. Айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ўрнига жорий этилган. Президентнинг 2018 йил 26 июндаги ПФ-5468-сон Фармонига мувофиқ, йиллик айланма (тушум)нинг 1 млрд сўм этиб белгиланган чегаравий миқдори 3 йилда камида бир марта қайта кўриб чиқилади. Бироқ Фармон қабул қилинганига деярли 4 йил ўтди, йиллик айланманинг миқдори ҳали қайта кўриб чиқилмаган. Таҳлил шуни кўрсатдики, айланмадан олинадиган солиқ тушумининг жиддий пасайиши рўй бермоқда. Бу шуни кўрсатадики, бир томондан, уни тўловчиларнинг бир қисми ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтмаслик учун сояга ўтиб, ўз даромадларини кўрсатмайдилар, иккинчи томондан, умумбелгиланган солиқларни тўловчиларнинг бир қисми ушбу солиқларни тўламаслик учун ўз айланмаларини камайтиришга ва кўрсатмасликка ва айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга интилишади.
Шу муносабат билан Президент Фармони ижросини таъминлаш ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш учун йиллик айланманинг чегаравий миқдорини 3 млрд сўмгача ошириш зарур.
Бундан ташқари, аксарият хорижий мамлакатларда солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтиш учун иккита ва ундан ортиқ мезонлар қўлланилишини ҳисобга олиб, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун иккинчи мезон – ходимлар сони мезонини жорий этиш зарур. Бунда ҳар қандай фаолият тури бўйича ходимларнинг бу сони 100 нафардан ошмаслиги керак.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, рента солиғи, бонуслар. Ўзбекистон ҳудудида ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга оширувчи юридик шахслар биржа савдоларида ёки ваколатли органлар томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича аниқланадиган қазиб олинган фойдали қазилманинг қиймати тарзида айни бир объектга эга бўлган учта солиқни тўлайди. Бунда солиқ солиш базаси қазиб олиш бўйича харажатлар ва зарарларнинг камаядиган суммасига фарқланади. Шу муносабат билан, эҳтимол, тегишли фойдали қазилмалар бўйича солиқ базасини (харажатли ёки харажатсиз) ва тегишли солиқ ставкаларини жорий этган ҳолда учта солиқни битта солиққа бирлаштириш (солиқларни бирхиллаштириш) имкониятини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Download 434.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling