Reja: 1 Foyda solig‘i stavkalari va ularni qollashning o‘ziga xos hususiyatlari Foyda solig‘ini hisoblab chiqarish tartibi 3


Download 434.02 Kb.
bet32/32
Sana03.02.2023
Hajmi434.02 Kb.
#1149402
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
67...FOYDA S

Солиқ маъмуриятчилиги
1. Юқоридаги таҳлиллар шуни кўрсатдики, солиқ маъмуриятчилиги бўйича солиқ назоратини автоматлаштириш борасида катта ишлар амалга оширилган. Аммо камчиликлардан ҳоли эмас. Солиқ назорати учун янги электрон маҳсулотларни жорий этишда қуйидаги методологиядан фойдаланиш таклиф этилади:
- ўз ишланмалари ва халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқишни амалга ошириш;
- холис баҳолаш учун ишланмани мустақил экспертларга топшириш. Баҳолаш натижаларига кўра - маҳсулотни пухта қайта ишлаш;
- ишланмаларни маълум сондаги корхоналарда ва муайян бир ҳудудда 1 йилга тажриба синовидан ўтказиш учун топшириш. Параллел равишда, маҳсулот ҳақидаги маълумотлар ОАВга, ССПга ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга берилади;
- синовни таҳлил қилиш ва ўрганиш. Синов натижалари ва вазирлик ва идораларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда маҳсулотни пухта қайта ишлаш;
- маҳсулотни тасдиқлаш;
- маҳсулотни солиқ тўловчилар ва ОАВ учун тақдим этиш. Бир вақтнинг ўзида - солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасида маҳсулот бўйича ўқитишни ташкил этиш;
- маҳсулотни амалга киритишни у тақдим этилганидан кейин олти ой ўтгач амалга ошириш.
2. Тизимли мувофиқлаштиришнинг мавжуд эмаслиги, айрим функцияларнинг такрорланиши, солиқни йиғувчи органлар томонидан хос бўлмаган функцияларнинг бажарилиши (ДСҚ, ДБҚ, Молия вазирлиги, Прокуратура ҳузуридаги Департамент).
Барча цивилизациялашган давлатларда солиқ ва божхона хизматлари Молия вазирлиги таркибига киради. 90-йилларнинг бошларида МДҲнинг аксарият давлатларида солиқ ва божхона хизматлари Молия вазирлигидан ажралиб чиқди. Ҳозирги вақтда ушбу хизматлар фақат Ўзбекистонда мустақил бўлиб қолган. Солиқларни йиғиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришни ошириш мақсадида қуйидагилар таклиф этилади:
- ДСҚ ва ДБҚни Молия вазирлиги таркибига киритиш. Бюджетнинг харажатлари ва даромадлари бир "қўлда"да бўлиши керак;
- бир вақтнинг ўзида Молия вазирлиги таркибида ДСҚ ва ДБҚнинг қуйи тузилмалари фаолиятини назорат қилувчи тузилмани ташкил этиш;
- маҳаллий ҳокимият органларининг солиқ органлари фаолиятига таъсирини истисно қилиш мақсадида бир нечта туманлар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияларини ташкил этиш;
- солиқ ва божхона органларини сақлаш даражаси улар йиғадиган солиқларнинг камида 1%ини ташкил қилиши керак.
3. Амалдаги молиявий санкциялар ҳуқуқбузарлар – корхоналарнинг мансабдор шахсларига эмас, балки биринчи навбатда корхонага кучли таъсир кўрсатади. Солиққа оид қонунчиликни бузганлик учун амалдаги санкциялар тизимини корхоналардан аниқ ҳуқуқбузарларга - корхонанинг мансабдор шахсларига қайта йўналтириш билан қайта кўриб чиқиш.
4. Хусусий солиқ маслаҳатчиларининг ривожланган тузилмасининг мавжуд эмаслиги. Аксарият ривожланган мамлакатларда солиқ ҳисоби аутсорсингга - хусусий консалтинг фирмаларига топширилади. Хусусий солиқ маслаҳатчилари тизимини ривожлантириш дастурини жорий этиш.
Жорилла Хайруллаевич Абдуллаев, и.ф.н.

Подробнее: https://www.norma.uz/raznoe/soliq_tizimi_muammolar_va_istiqbollar1



Download 434.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling