Режа: Ахборот манбалари ва ахборотга бўлган эҳтиёж


Download 291.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana30.01.2023
Hajmi291.69 Kb.
#1141891
1   2   3   4   5
Bog'liq
BT 1-maruza

Ахборотга бўлган эҳтиёж – айнан маълум бир ижтимоий рол ва вазифаларни 
бажариш учун лозим бўлган ахборотни олишга бўлган эҳтиёждир. Аксарият ҳолларда 
истеъмолчи у ёки бу мақсадга эришиш учун нимани билиши зарурлигини англайди ва ўз 
қидирув ишини маълум бир натижага қаратади. Масалан, инфляция шароитида ҳар бир 
фуқарони нарх-навонинг ўсиши қизиқтиради. Абитуриент олий таълим муассасасига 
кириш қоидаларига оид барча маълумотни ўрганади. Тадбиркор ва молиячини биринчи 
навбатда биржадаги нарх котировкаси қизиқтиради. Инсонга у ёки бу ахборот каналига 
мурожаат қилиш мақсади тушунарли. Танлов хабарнинг тўлалиги, манбанинг ишончлилиги 
ёки қизиқарлиги ва ҳ.к. асосида қилинади. Аммо бу ерда ҳам манбанинг ишончлигини чуқур 
ўрганиш лозим. Масалан, ўзини адабий танқидчи деб таништирган шахснинг янги адабиёт 
бўйича тавсиялари аввало муайян мақсадда берилган бўлиши мумкин. Демак, ахборотни 


саралаш асосида унинг истеъмолчига хатто, ўзи тушунмаган ҳолатда ҳам қадрлилиги ётади. 
Ахборот манбасини баҳолашда аввало инсон ундан ахборотни нима мақсадда олаётганини 
аниқлаш зарур. Мазкур жараён ишончли ахборот манбаларини аниқлашга ёрдам беради. 
Масалан, қуйидаги саволларга жавоб топишга ҳаракат қилиш жоиз: ушбу ҳолатда қайси 
манба ахборот олиш учун энг ишончлидир? Қайси манбалар ҳаққоний, холис бўла олади?
Ахборот манбалари  
Ахборот манбаси, одатда, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ( яъни, кенг оммага қизиқ 
ва керак бўлган) ахборотга эга бўлган шахс ёки ташувчидир. Журналистикада ахборот 
манбалари анъанавий (расмий манбалар, яъни ҳужжатлар, ОАВ материаллари, ҳукумат 
қарорлари, ҳаётнинг ўзи ва ҳ.к) ва ноанъанавий (“ишонч телефонлари”, ижтимоий 
соғломлаштириш марказлари, ахлатхоналар, макулатура, иккиламчи хомашё, шиша қабул 
қилиш, машина ювиш ва ёнилғи қуйиш шаҳобчалари, бозорлар ва ҳ.к.) га ажратилади. 
Контент (мазмун, тартиб, шакл) сифатига кўра манбалар уч тоифага бўлинади. Бирламчи 
манбалар – бу оригинал манбалар бўлиб, улар ахборотни изоҳламайди. Бу тадқиқот 
ҳисоботлари, прайс-варақлар, нутқ матнлари, электрон хабарлар, оригинал санъат асарлари, 
қўлёзмалар, фотосуратлар, кундаликлар, шахсий мактублар, оғзаки ҳикоя/интервью ёки 
дипломатик ҳужжатлар бўлиши мумкин. Аксарият ҳолатларда ва муайян вазиятларда 
имкон қадар бирламчи ахборот манбаларидан фойдаланиш тавсия этилади. Иккиламчи 
манбалар сифатида ахборотни етказиб берувчилар майдонга чиқади. Бу ҳолатда ахборот 
ўзгариши, таҳлил қилиниши ёки умумлаштирилиши мумкин (масалан, илмий китоблар
журналлар, танқидий таҳлил ёки маълумотлар талқини). Фойдаланишга тавсия этиладиган 
бирламчи манбалар иккиламчи манбаларга нисбатан ҳар доим ҳам ўзида нуфузли ёки холис 
ахборотни мужассам этмайди. Ахборотни субъектив баҳолаш ҳолатларини текширилган 
иккиламчи манбалардан фойдаланиб бартараф этиш мумкин. Иккиламчи манба муайян соҳа 
ёки муайян вазиятдан келиб чиққан ҳолда белгиланиши мумкин. Учламчи манбалар – бу 
ташкил этилган ва ўзида бирламчи ҳамда иккиламчи манбалардаги ахборотни қайта ишлаб, 
ўзида мужассамлаган (масалан, рефератлар, библиография, турли қўлланмалар, 
энциклопедиялар, кўрсаткичлар, хронологик жадваллар, маълумотлар базаси ва ҳ.к.) 
манбалардир.

Download 291.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling