Режа: Асинхрон машиналарнинг тузилиши ва ишлаш принциплари. Ротор ва статор чўлғамларининг электр юритувчи кучи ва токлари. Асинхрон двигателнинг электромагнит қуввати ва айлантирувчи моменти. Асинхрон двигателнинг тавсифлари


Download 126.51 Kb.
bet3/3
Sana28.12.2022
Hajmi126.51 Kb.
#1014697
1   2   3
Bog'liq
1540966864 72721

Асинхрон двигателнинг тавсифлари




13.4 – расм.
Асинхрон двигателларнинг иш тавсифи деганда сирпаниш S роторнинг айланиш частотаси n2, ҳосил қилинадиган момент M, истеъмол қилинадиган ток I1 сарфланадиган қувват Р, қувват коэффициенти cҳs ва ФИК нинг машина валидаги қувват Р2 га боғлиқлиги тавсифи тушуни-лади (13.4-расм).
Асинхрон двигателларнинг механик тавсифи U=cоnst бўлганда ротор айланишлар сони (n2) нинг айлантирувчи моментга боғлиқлик эгри чизиғи АД ларнинг механик тавсифи дейилади (13.5-расм). Механик тавсиф ҳар қандай двигателнинг асосий тавсифларидан бири бўлиб, двигателнинг иш қобилиятини белгилайди. Механик тавсифда қуйидагиларни белгилаш мумкин: максимал момент Мmax, ишга тушириш моменти Мит, номинал момент Мном.

13.5 – расм.
Юкланиш остидаги АД ишга тушириш учун унинг ишга тушириш моменти иш механизмининг қаршилик моменти Мқ дан катта бўлиши керак Мит>Мқ, акс ҳолда АД ҳаракатга келтириб бўлмайди. АД айланишлар сонининг ўзгариши механик тавсифининг С нуқтасидан бошланиб, В нуқта орқали ўтади. Тавсифнинг А-В қисмидаги Мном=Мқ нуқтада двигателнинг вали n2ном тезлик билан айлана бошлайди. Тавсифнинг С-В қисми тезланиш қисми, А-В эса иш қисми ҳисобланади. АД иш қисмида барқарор тезлик билан айлана бошлайди.
АД ни ишга туширишда қуйидаги талаблар бажарилиши керак: ишга тушириш моменти қаршилик моментидан катта бўлиши, ишга тушириш токининг кичик бўлиши, ишга тушириш вақти қисқа бўлиши учун қуйидаги ишга тушириш усулларидан фойдаланилади. Ротор чўлғамига юргизиш реостатларини улаш; статор чўлғамини электр тармоғига (бевосита) улаш; ишга тушириш пайтида статор чўлғамларига пасайтирилган кучланиш бериш.
АД айланиш тезлигини созлаш. АД айланиш тезлиги бўлгани учун унинг тезлиги статор токининг частотаси , жуфт қутблар сони р ёки сирпаниш S ни ўзгартириш билан ростлаш мумкин. Статор токининг частотасини ўзгартириш билан тезликни ростлаш статор айланувчи магнит майдонининг айланиш тезлигини ўзгартиришга асосланган. Бу усул АД тезлигини бир текис ва кенг доирада ростлаш имконини беради, аммо бунда махсус частота ўзгартиргич бўлиши керак.
Статор чўлғамининг жуфт қутблар сонини ўзгартириш билан двигателнинг тезлигини ростлаш усули, асосан қисқа туташтирилган роторли двигателларда қўлланилади.
Сирпанишни ўзгартириш орқали двигателp тезлигини бошқариш усули фақат фаза роторли АД ишлатилади.
Бунда ротор занжирига уч фазали реостат уланади. Бу реостатлар бошқариш реостатлари дейилади.

АД фойдали иш коэффициенти қуйидагича аниқланади:


,
бу ерда Р1 – асинхрон двигателга тармоқдан берилаётган қувват; Р2 – двигателнинг валидаги фойдали қувват (фойдали механик қувват); - двигателдаги қувват исрофлар йиғиндиси; Рп - статор пўлат ўзагидаги исрофлар; РЭ1- статор чўлғамларининг қизиши сабабли бўлган исрофлар; РЭ2 - ротор чўлғамидаги электр қувват исрофлари; Рмех - механик исрофлар; Рқ - қўшимча исрофлар.
Кичик ва ўрта қувватли АД ФИК 70 90% ни, катта қувватли АД ники 9094% ни ташкил этади.

Фойдаланилган адабиётлар:
1. Каримов А.С. ва бошқ. Электротехника ва электроника асослари: Олий ўқув юрти талабалари учун дарслик. – Т.: Ўқитувчи, 1995.
2. Касаткин А.С., Немцов М.В. Электротехника: Учебник для вузов. – М.: Вусш. шк., 2000.
3. Электротехника: Учебник для неэлектротех. спец. вузов / Под ред. В.Г.Герасимова. – М.: Вусш.шк. 1985.
4. Иванов И.Н., Равдоник В.С. Электротехника. Учеб. пособие для неэлектротех. спец. вузов. – М.: Вусш. шк., 1984.
Download 126.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling