Режа: Асосий воситаларнинг туркумланиши, бахоланиши ва бухгалтерия хисобининг вазифалари


Асосий воситаларнинг аналитик ва синтетик хисоби


Download 24.33 Kb.
bet4/7
Sana18.06.2023
Hajmi24.33 Kb.
#1562662
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Асосий воситаларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби Бюджет хисоби фанидан мустақил иш

3. Асосий воситаларнинг аналитик ва синтетик хисоби
Асосий воситаларнинг туркумланиши аналитик хисобни юритиш учун асос килиб олинади. Инвентар карточкалари ва хисобга олиш дафтари ва инвентаризация руйхати асосий воситаларнинг аналитик хисобининг асосий регистрлари хисобланади. Уларнинг кандай шаклда булиши асосий воситаларнинг турларига бо\лиқ. Баъзи корхоналдарда аналитик хисоб инвентар карточкаларида юритилса, бошқаларда эса асосий воситаларни хисобга олиш дафтари ва инвентаризация руйхатидан фойдаланилади.
0100 "Асосий воситалар”счёти мулк тарикасида тегишли булган асосий воситалар ту\рисида маълумотлар бериш учун мулжалланган.
Таъсисчилар томонидан устав капиталига хисса сифатида берилган асосий воситалар қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан расмийлаштирилади:
Дебет 0100 "Асосий воситалар"
Кредит 8330 "Пай ва куйилмалар"
Асосий воситалар корхоналар ва жисмоний шахслардан бепул олинганда ва хукумат органларидан суьбсидия тарикасида берилганда бухгалтерия хисоби счётларида қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 0100 "Асосий воситалар” счёти
кредит 8810 "Грантлар"
кредит 8400 "кушилган капитал” (давлат корхоналарида).

4. Асосий эскиришини хисобга олиш.
Халк хужалигида асосий фондлар буйича амартизация ажратмаларни хисоблаш тартиби ту\рисидаги Низомга мувофик амартизация хисоблаш обьекти булган асосий воситалар таркиби узгарган шунингдек амартизация хисобланадиган асосий формулалар руйхати ички хужалик йуллари асбоб ускуналар ,траснпорт воситалари ,захирада турган ва корхона балансидаги асосий фаолиятга тегишли булган асосий воситалар билан тулдирилади.
1991 йил 1 январдан асосий фондларга амортизация хисоблаш тартиби узгарган, унта мувофик фақат тула тиклаш учун амортизация хисобланади. 1992 йил 1 апрелдан бошлаб асосий воситаларга эскириш тиклаш қиймати буйича хисобланмокда.
Хориждан сотиб олинган асосий воситаларга амортизация хисоблашда ва шунга ухшаш асосий воситаларга белгиланган нормалар асосида амалга оширилади.
Ушбу Низомда ижарага олинган асосий воситалар буйича амортизация хисоблашнинг турли хил тартиблари кузда тутилган булиб у ижаранинг турларига бо\лиқ. Агар ижарага топширилаётган обьект узоқ муддатли ижара шарти билан топширилса, бунда асосий воситаларга амартизацияни ижарачи хисоблайди ва махсулотнинг таннархига олиб борилади. Агар ижарага берилаётган обьект жорий ижара шарти билан берилса унда асосий воситаларга амартизацияни ижарага берувчи хисоблайди ва уни реализациядан ташқари жараёнлар ҳаражатлари таркибида акс эттирилади. Хисобланган ижара хаки эса реализациядан ташқари даромадлар таркибида хисобга олинади.
Низомда янги хисоблаш техникаларини материаллар, приборлар ва асбоб ускуналарнинг янги прогрессив турларини ишлаб чиқарувчи ва эспортга чиқарилаётган махсулотларнинг хажмини купайтириши учун жисмонан ва маънавий жихатдан эскирган асосий воситаларни ёппасига алмаштиришни кузда тутган корхоналарга амартизация хисоблашнинг усулини куллашга рухсат этилган.
Амартизация хисоблашнинг жадаллаштирилган усулини қуйидагиларга рухсат этилмайди:
меъёр буйича фойдаланиш муддати 3 йилгача булган машиналар, асбоб ускуналар ва транспорт воситаларига;
аэрофлотнинг самолёт мотор паркининг норматив хизмат муддати самолёт ва вертолётларнинг иш соатлари микдорига бо\лиқ булган айрим асбоб ускуналарга;
втомобил транспортининг ҳар 1000 км хакикатда босиб утилган йулига қараб фоизда хисобланадиган амортизация ажратмасига;
фақат белгиланган синов ва маълум махсулотларни чекланган микдорда ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб ускуналар ва техникаларга жадаллаштирилган амартизация хисоблашда амартизация хисоблашнинг тенг усули қулланилади, бунда амартизация ажратмасининг йиллик нормаси 2 мартадан ошмаслиги керак.
Амалиётда ойлик амартизация микдори қуйидаги тартибда аниқланади: утган ойда амартизация микдорига шу ойда келиб тушган асосий воситаларнинг ойлик амартизация микдори кушилади ва шу ойда чикиб кетган асосий воситаларнинг амартизация микдори айириб ташланади.
Асосий воситаларнинг эскиришини хисобга олиш учун хисобда 0200 “Асосий воситаларнинг эскириши” контр-актив счёт фойдаланилади. Ушбу счётга асосий воситаларнинг турига қараб қуйидаги субсчетлар юритилади:
0211, 0212, 0220, 0240, 0250, 0260, 0270, 0280, 0290, 0299 счетлар.
Жорий ижарага берилган асосий воситалар буйича хисобланган амортизация микдорига 8700 счёт дебетланади ва 0200 кредитланади.
Махсулдор хайвонлар, бугулар, кутубхона фондлари, ёш кучатлар, умумий фойдаланишдаги автомобил йуллари, консервацияга берилган асосий воситаларга амортизация хисобланмайди.
Амортизация хисоблаш муддати тугаган асосий воситаларга эскириш хисобланмайди. Узига тегишли асосий воситалар корхонадан чикиб кетганда 0200 счёт дебетланади ва 9400 счёт кредитланади. 0200 счёт буйича аналитик хисоб асосий воситаларнинг турлари ва алоҳида инвентар обьектлари буйича юритилади.
Амортизация фондининг жамгарилишини ва фойдаланишини бухгалтерия хисоби счётларида акс эттирилмайди. Махсулот, иш ва хизматларни сотишдан тушган тушум таркибидаги амартизация ажратмаси хисобланиш счётига ёки корхонанинг тегишли счётларига утказилади ва ушбу счётлардан асосий воситаларга тегишли капитал куйилмаларини мослаштириш жараёнида хисобдан чиқарилади.

Download 24.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling