Режа: Асосий воситаларнинг туркумланиши, бахоланиши ва бухгалтерия хисобининг вазифалари


Асосий воситалар ҳаракатининг хисоби


Download 24.33 Kb.
bet3/7
Sana18.06.2023
Hajmi24.33 Kb.
#1562662
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Асосий воситаларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби Бюджет хисоби фанидан мустақил иш

2. Асосий воситалар ҳаракатининг хисоби
Асосий воситаларнинг ҳаракати уланинг келиб тушиши, чикиб кетиши ва корхона ичидаги ҳаракати билан бо\лиқ булган хужалик жараёнлари таъсири остида содир булади. Ушбу хужалик жараёнлари тегишли хисоб хужжатларига асосан расмийлаштирилади.
Корхонага келиб тушган асосий воситани корхона рахбари томонидан тайинланган комиссия қабул қилади. комиссия қабул килган ҳар бир обьект учун алоҳида бир нусхада асосий воситаларни қабул қилиш - топшириш далолатномаси (ОС-1 шакл) тузилади ва уни корхона рахбари тасдиклайди. Бир нечта обьект учун умумий далолатнома фақат ушбу обьектларнинг ҳаммаси ягона типда булса ва уларнинг қиймати бир хил булса, шунингдек бир кунда битта жавобгар шахс томонидан қабул қилинганда тузиш мумкин. Далолатномаларда обьектларнинг номи, курилган ёки заводдан чиқарилган вақти, дастлабки қиймати, берилган инвентар номери, фойдаланиш жойи ва бошқа зарур маълумотлар курсатилади. қабул қилинган обьектни тавсифловчи техник хужжатлар далолатномага илова килинади. Асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилгандан сунг корхона бухгалтериясига топширилади ва уларга асосан бухгалтерияда асосий воситаларнинг инвентар карточкаларида тегишли ёзувлар амалга оширилади. Ундан сунг техник хужжатлар доимий саклаш учун тегишли булимларга берилади.
Асосий воситаларнинг корхона ичидаги ҳаракати юк хатига асосан (ОС-2 шакл) расмийлаштирилади. Унда топширувчи ва қабул килувчининг исми, шарифи, лавозими, асосий воситаларнинг бирини иккинчисига бериш сабаблари ва асоси, обьектнинг кискача тавсифи, техник холати курсатилади. Юк хати икки нусхада тузилади ва топширувчи ҳамда қабул килувчи имзо чекади. Юк хатининг бир нусхаси корхона бухгалтериясига топширилади, иккинчи нусхаси топширувчида колади ва у асосий воситаларнинг инвентар руйхатидан чиқиши ту\рисида белгини куйиш учун асос булади.
Капитал куйилмалар хисобидан куриб битказиладиган обьектларни қуриш ва асбоб ускуналар билан жихозлаш билан бо\лиқ булган тугалланган ишларни қабул қилиш, таъмирланган, реконструкцияланган ва қайта модернизацияланган обьектни қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан (ОС-3 шакли) расмийлаштирилади. Далолатномада обьектнинг дастлабки қиймати ва содир булган техник узгаришлардан сунги қиймати ва бошқа зарур техник курсаткичлар акс эттирилади. Ушбу ишларни корхонанинг узи амалга оширса акт бир нусхада агар бошқа ташкилот амалга оширса икки нусхада тузилади ва далолатномада обьектни қабул килувчи ва топширувчилар уз имзолари билан тасдиклайди.
Асосий воситаларларнинг сони унчалик куп булмаган корхоналарда объектлар буйича хисоб асосий воситаларнинг инвентар дафтарида (№ОС-11 шакл) юритилиши мумкин. Дафтарга асосий воситалар уларнинг туркумлари буйича ва фойдаланилаётган жойлари буйича ёзилади.
Бухгалтерияда ижарага олинган асосий воситалар буйича инвентар карточкалари очилмайди. Аналитик хисобни ташкил қилиш учун эса ижарага берувчи тамонидан берилган асосий воситаларнинг инвентар карточкасининг кучирмасидан фойдаланилади.
Инвентар карточкалар тулгазилгандан сунг махсус руйхатда кайд этилади. карточкалар руйхатда туркумдаги гуруҳлари буйича жойлаштирилади.
Инвентар карточкалардан ташқари асосий воситаларнинг ҳаракатини хисобга олиш карточкаси ҳам юритилади. Унда корхона ва унинг булимлари буйича асосий воситаларнинг ҳаракати микдори ва қиймати буйича акс эттирилади.
Асосий воситаларнинг синтетик хисоби бухгалтерия хисоби счётлар режасидаги қуйидаги счетларда хисобга олинади:
0100 «Асосий воситалар» (актив счёт);
0200 «Асосий воситаларнинг эскириши» (контр-актив счёт);
9310 «Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқа чиқаримлардан курилган фойда» (транзит счет);
9431 «Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқа чикимидан курилган зарар» (транзит счет).
Барча турдаги асосий воситаларнинг корхонадан чикиб кетиши асосий воситаларнинг тугатилиши ту\рисидаги далалотнома билан расмийлаштирилади. Фақатгина бундан юк ва енгил автомобиллар истесно. Улар автотранспорт воситаларини тугатиш хакидаги далолатномага биноан хисобдан чиқарилади.(№ ОС-4а).
Асосий воситаларни тугатилиши ту\рисидаги далолатномаларда уларни тугатишдан олинган материаллар эхтиёт кисмлар ва бошқалар, шунингдек тугатиш учун қилинган ҳаражатлар, бошлангич ишлаб чиқариш қиймати, эскириш қиймати ва тугатиш натижаси курсатилади.



Download 24.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling