Режа: Асосий воситаларнинг туркумланиши, бахоланиши ва бухгалтерия хисобининг вазифалари


Асосий воситаларнинг таъмирланишини хисобга олиш


Download 24.33 Kb.
bet5/7
Sana18.06.2023
Hajmi24.33 Kb.
#1562662
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Асосий воситаларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби Бюджет хисоби фанидан мустақил иш

5. Асосий воситаларнинг таъмирланишини хисобга олиш
Асосий воситалар таъмирлашнинг мураккаблиги хажми ва қийматини хисобга олган холда уларнинг капитал ва жорий таъмирлашга булиш қабул қилинган.
Асосий воситаларни таъмирлаш хужалик усулида ёки пудрат усулида амалга оширилиши мумкин. Барча холларда таъмирлашни амалга ошириш учун нуксонлар кайдномаси тузилади. Нуксонлар кайдномаси буйича аввал таъмирлашнинг смета қиймати аниқланади ва таъмирлаш жараёни тугатилгандан сунг эса унинг хакикий қиймати аниқланади ва смета қийматидан четга чикиш аниқланади.
Агар капитал таъмирлаш хужалик усулида амлага оширилса нуксолар кайдномасига асосан 3 нусхада наряд буюртма тузилади. Унинг 1-нусхаси таъмирлашни амалга оширувчи булинмага, 2-си бухаглтерияга аналитик хисобни юритиш учун, 3- нусхаси эса бош инжинерда таъмирлашнинг боришини назорат қилиш учун сакланади. Нуксонлар кайдномасига ва наряд буюртмаларига асосан омборлардан материал ва эхтиёт кисмлар олиш учун хужжатлар ёзилади.
Таъмирлаш ҳаражатларини ту\ридан ту\ри махсулотлар иш ва хизматларнинг таннархига олиб бориш мумкин ёки уларни коплаш учун олдиндан қилинган ажратма хисобига ташкил қилинган таъмирлаш фондидан коплаш мумкин.
Таъмирлаш ҳаражатлари ту\ридан ту\ри махсулотларни ишлаб чиқариш ҳаражатларига олиб борилганда ишлаб чиқариш ҳаражатларини хисобга олувчи счётлар дебетланиб тегишли счётлар кредитланади. Асосий воситаларни таъмирлаш ҳаражатлари ишлаб чиқариш ҳаражатларини хисобга олувчи счётларда тегишли ҳаражат моддаларида акс эттирилади.
Таъмирлаш фондини тузган корхоналарда уларни хисобга олиш учун 8900 "келгуси давр ҳаражатлари ва резервлар” счётига алоҳида "Таъмирлаш фонди” субсчёти очилади.
Таъмирлаш фондига ажратмалар қилиш таъмирлашнинг барча турлари буйича режадаги смета ҳаражатларига асосан килинади. Таъмирлаш фондига қилинган ажратмалар бухгалтерия хисоби счётларида қуйидагича акс эттирилади.
Дт 2000,2300 ва бошқа ҳаражатларни хисобга олувчи счётлар (ишлаб чиқаришда бевосита катнашган асосий воситалар)
Кт 8900 “Келгуси давр ҳаражатлари ва туловлари” счетининг тегишли субсчёти.
Таъмирлаш фонди ташкил қилинган корхоналарда таъмирлаш ишлари хужалик усулида амалга оширилган холда таъмирлаш ҳаражатларини 2300 счётда хисобга олишлари зарур. Ушбу счётнинг дебетида хакикатда амалга оширилган таъмирлаш ҳаражатлари хисобга олинса, унинг кредитида эса таъмирлаш ишларининг хакикий таннархи хисобдан чиқаришда 2300 счётнинг дебетидаги қолдиқ тугалланмаган таъмирлаш ҳаражатларининг микдорини курсатади.
Бу ерда таъмирлаш ҳаражатлари қилинганда улар бухгалтерия хисоби счётларида қуйидагича акс эттирилади: Дт 2300 Кт 6710, 9820, 1000, 1200, ва бошқалар.
Тугалланмаган таъмирлаш ҳаражатлари бухгалтерия балансида "Тугалланмаган ишлаб чиқариш”моддасида курсатилади.
Асосий воситаларни таъмирлаш жараёнида материаллар, кам бахоли ва тез эскирувчи буюмлар, эхтиёт кисмлар ва бошқалар олиниши мумкин. Уларни комиссия аъзолари томонидан бахоланиб кирим килинади ва бухгалтерия счётларида қуйидагича акс эттирилади Дт 1000, 1200. кт 2300.
Капитал таъмирлаш пудрат усулида амалга оширилганда корхона пудратчи билан шартнома тузади.
Таъмирлаш тугагандан кейин махсус комиссия уни қабул қилишни топшириш актига асосан қабул килиб олади.
Тугалланиб топширилган таъмирлаш ишларининг қиймати таъмирлаш фонди хисобидан копланади ва бухгалтерия счетларида қуйидагича акс эттирилади.
Дт 8900 (келгуси давр ҳаражатлари ва туловлари Кт 6010 (мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан хисоб-китоблар).
Таъмирлаш ҳаражатлари пудрат усулида амалга оширилганда улар ту\ридан-ту\ри ишлаб чиқариш ҳаражатларини хисобга олувчи счетларда акс эттириш мумкин.
Пудратчи ташкилотларнинг таъмирлаш ҳаражатларини тулаш ту\рисидаги счетлари 5110 “Хисоб-китоб” счети ва бошқа счетлардан туланиши мумкин ва улар бухгалтерия хисоби счетларида қуйидагича акс эттирилади. Дт 6010 кт 5110.
Хисобот йили тугагандан сунг асосий воситаларнинг таъмирлашнинг хакикий ҳаражатлари суммада ишлаб чиқариш ҳаражатларини хисобга олувчи счетларга ёзилиши зарур.Чунки 8900 счетнинг субсчети буйича қолдиқ колиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам "Таъмирлаш фонди"нинг суммаси таъмирлашнинг хакикий ҳаражатлари суммасига корректировка килиниши зарур. Агар таъмирлаш фонди етарли булмаса кушимча ажратма килиниши мумкин ёки ушбу сумма ту\ридан-ту\ри 2300 счетнинг кредити буйича ишлаб чиқариш ҳаражатлари хисобга олувчи счетларнинг дебетига олиб борилади.
Ноишлаб чиқаришга мулжалланган асосий воситалар таъмирланганда уларнинг ҳаражатлари корхонанинг соф фойдасидан копланади ва бухгалтерия хисоби счетларида қуйидагича акс эттирилади. Дт8700 Кт 1000,6710,9820,6010,6310 ва бошқалар.
Ижарага олинган асосий воситалар хисобининг узига хос хусусиятлари шундан иборатки ижара муносабатлари тузилишига қараб жорий ва узоқ муддатли ижарага булинади. Жорий ижарада ижарага берувчи уз мулкини маълум муддатга ижарачига беради ва мулк шартнома муддати тугагандан сунг ижарага берувчига қайтарилади. Жорий ижарада ижарага берувчи мулк эгалиги хукуки ва мажбуриятларини саклаб колади ва ижарачига фақат мулкдан фойдаланиш хукуки утади.
Узоқ муддатли ижарада ижарачи ижарага олинган объектни белгиланган муддатда олиш кузда тутилади. Узоқ муддатли ижарада ижарага олинган асосий воситалар ижарачининг балансида акс эттирилади.
Жорий ижарада ижарага берилган асосий воситалар ижарага берувчининг балансида хисобга олинади. Ижарага бериш шартномага асосан асосий воситаларни ижарачига топшириш амалга оширилади ва қабул қилиш топшириш далолатномасига асосан расмийлаштирилади.
Ижара шартномасида ижарага берилаётган мулкнинг такиби, қиймати ижара муддати, томонларнинг мажбуриятлари, ижара хаки ва бошқа зарур булган шартлар курсатилиши зарур. Ижара хаки асосий воситаларнинг эскириш микдори ва таъмирлаш ҳаражатлари ва маълум микдорда фойдадан иборат булади.
Ижарага берилган асосий воситалар буйича молиявий натижалар аниқланганда, келгуси даврлар даромадлари ва ҳаражатлари счетида акс эттирилади.
Ижарага берилган асосий воситаларга эскириш хисоблаш ижарачининг фойда микдорини камайтиради ва қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан расмийлаштирилади. Дт 8700 кт 0200.
Жорий давр учун ижара хаки хисобланганда 9424 (ижарадаги асосий воситалар учун ҳаражатлар) счёт дебетланади ва 8700 счёт кредитланади.
Келгуси даврлар учун бунак (аванс) тарикасида хисобланган ижара 6310, 7310 счётлар дебети ва 8900 счётнинг кредити буйича акс эттирилади. Ижара туловлари келиб тушганда 5100 ва 5200 счётлар дебетланади ва 6310 счёт кредитланади. Аванс тарикасида туланган ижара хакини жорий тулов сифатида қабул қилинганда 8900 счёт дебетланади ва 6310, 7310 счетлар кредетланади.
Ижарачи томонидан ижарага олинган асосий воситаларга сарфланган капитал куйилмалар хажмига ижарачи олган асосий воситалар микдори оширилади ва қуйидаги бухгалтерия ёзувларида курсатилади. Дт 0100 Кт 0800.
Ижарачида ижарага олинган асосий воситаларни балансдан ташқари 001 счётида дастлабки қиймати буйича хисобга олинади. Ижарага олинган асосий воситаларнинг аналитик хисоби объектлар ва ижарага берувчилар буйича юритилади.
Ижарачи томонидан ижарага берувчига хисобланган ижара хакига ишлаб чиқариш ва муомала ҳаражатларини хисобга олувчи счётлар дебетланади ва 6310, 7310 счётлар кредитланади. Иарачи тулаган ижара хаки микдорига 6310, 7310 счётлар дебетланади ва 5100 счёт кредитланади.



Download 24.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling