Reja: Auditning muhimligi Risk darajalarini aniqlash O’zbekiston banklaridagi risklar


Ажратиб бўлмайдиган таваккалчилик


Download 37.04 Kb.
bet2/5
Sana18.12.2022
Hajmi37.04 Kb.
#1031480
1   2   3   4   5
Bog'liq
Audit fanidan

Ажратиб бўлмайдиган таваккалчилик баланснинг ёхуд операциялар категориясини моддий характерга эга бўлиши мумкин бўлган бузиб кўрсатишга мойиллигидадир. Ажратиб бўлмайдиган таваккалчиликни баҳолаш аудитор томонидан мижоз фаолиятининг хусусиятларини билиши, унинг ташкилий тузилиши ҳамда ушбу таваккалчилик корхонани бошқаришнинг таърифларида асосланади. Аудитнинг умумий режасини тузиш вақтида аудитор баланснинг моддалари ҳамда молиявий ҳисоботнинг кўрсаткичларига нисбатан мавжуд бўлган ажратилмас таваккалчиликни ўзининг профессионал хусусиятларидан фойдаланиб баҳолаши лозим. Ажратиб бўлмайдиган таваккалчиликни баҳолаш вақтида аудитор олдинги йилларнинг маълумотларидан фойдаланиши мумкин, бунда у мазкур таваккалчиликнинг баҳолари текширилаётган йил учун ҳам ҳаққонийлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.

Ажратиб бўлмайдиган таваккалчиликка қуйидаги омиллар таъсир кўрсатиши мумкин:




  • мураккаб ҳисоблашларнинг оддийларига қараганда бузиб кўрсатилиш эҳтимоли кўпроқ;


  • сметадаги тахминлардан келиб чиқадиган суммалардан иборат бўлган счетлар нисбатан ўрнашган ҳақиқатдаги маълумотлардан каттароқ бўлган даражасини ташкил қилади;


  • технологик ютуқлар ҳар қандай аниқ маҳсулотни эскирганга чиқариши ҳамда заҳираларни сезиларли даражада ўсиб боришининг сабаби бқшлиши мумкин;


  • инқирозга учраган, бизнесда муваффақиятсизликка дуч келган ҳамда етарли даражада айланма капиталига эга бўлмаган компаниянинг раҳбарияти молиявий ҳисоботни бузиб кўрсатилишига йўл қўяди.




Назорат таваккалчилик – бу хўжалик юритувчи субъектда мавжуд бўлган ҳамда доимий равишда қўлланиладиган бухгалтерия ҳисоботининг тизимлари ҳамда ички назорат тизимлари алоҳида ёки биргаликда олинганида муҳим бўлган бузиб кўрсатишларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда тўғрилашни амалга оширмаслиги ва бундай бузилишлар пайдо бўлишига тўсқинлик қилишининг эҳтимолидир.

Назорат таваккалчилик бухгалтерия ҳисоби тизимининг ҳамда хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизимининг ишончлилиги даражасини таърифлайди. Аудитор ўзининг профессионал хусусиятларидан фойдаланиб, аудит жараёнида хўжалик юритувчи субъектнинг назорат тизимининг назорат муҳитини ҳамда назоратни алоҳида воситаларини баҳолаши лозим.

Назорат воситалари таваккалчилигини баҳолаш мақсадида аудитор назорат воситаларини тестдан ўтказиши лозим.

Назорат воситаларини тестдан ўтказиш қуйидагилардан иборат бўлади:




  • молия-хўжалик операциялари ўтказилишини акс эттирадиган ҳужжатларни текшириш ҳамда шу муносабат билан назорат воситалари тўғри хизмат кўрсатганлиги бўйича аудит далилларини олиш;


  • назорат воситалари хизмат кўрсатишининг аудит далилларини олиш мақсадида бунинг бевосита ҳужжатли исботларини олиш мумкин бўлмаган ҳолда сўраб чиқиш ҳамда операциялар расмийлаштирилиши устидан кузатув олиб борилиши;


  • бошқа аудитнинг натижаларидан назорат воситаларини ишлаш қобилияти ҳақида маълумотлар олиш мақсадида фойдаланиш;


  • назорат таваккалчиликни баҳолаш вақтида аудитор олдинги йилларнинг маълумотларидан фойдаланиши мумкин бўлган. Бироқ бунда у олдинги йилда тегишли назорат таваккалчиликни баҳолашлари, текширилаётган йил учун ҳам ҳаққоний эканлигига ишониши керак;


  • назорат таваккалчиликни баҳолашнинг натижаларини аудитор аудитнинг умумий режасида акс эттириши лозим.





Download 37.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling