Reja: Auditning muhimligi Risk darajalarini aniqlash O’zbekiston banklaridagi risklar
Download 37.04 Kb.
|
Audit fanidan
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.5. Бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш
АТ=АБТ*НТ*АнТ
Бу ерда:
АТ – аудиторлик таваккалчилиги; АБТ – ажратиб бўлмайдиган таваккалчилик; НТ – назорат таваккалчилиги; АнТ – аниқланмаслик таваккалчилиги. Ушбу формула аудиторлик таваккалчилиги даражасини аниқлашга хизмат қилади. Мисол. Аудитор аудитни режалаштириш даврида ажратиб бўлмайдиган таваккалчилигини 70%, ички назорат таваккалчилигини 40%, аниқланмаслик таваккалчилигини 12% қилиб белгилади. Шунда аудиторлик таваккалчилиги 3,36% га(0,7*0,4*0,12) тенг эканлиги аниқланди. Кўпгина хорижий мамлакатлар тажрибасидан маълумки, агарда таваккалчилик 5%дан ошмаса, уни қабул қилса бўладиган таваккалчилик деб эътироф этадилар. Аммо аудитор таваккалчилик даражасининг меъёрини кўпгина омилларни инобатга олган ҳолда мустақил ўрнатади.
Аудитор иши сифатининг яхши бўлиши, текширув муддати ва аудит харажатларининг камайши, аввало, мижоз корхонанинг бухгалтерия ҳисоби ҳамда ички назорат тизимининг самарали ишлашига боғлиқ. Аудиторлик текшируви ўтказилишида, одатда, мижоз корхонанинг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимига баҳо берилади. Корхонанинг ҳисоб тизимининг самарадорлиги унда бухгалтерия ҳисоби тамойилларининг қай даражада амал қилишига боғлиқдир. Бухгалтерия ҳисоби тизими – дастлабки кузатувдан бошланиб, бухгалтерия ҳисоботларини тайёрлаш ва тузишгача бўлган жараёнлар боғлиқлигидир. Аудитор бухгалтерия ҳисоби тизимини баҳолашда юқорида кўрсатилган тамойилларга корхона қанчалик даражада амал қилаётганлигини синчиклаб текшириши лозим. Бевосита ана шу тамойилларга қай даражада амал қилинаётганлигини аниқлаш орқали аудитор корхонанинг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимига баҳо беради. Бу орқали молиявий ҳисобот кўрсаткичларининг ишончлигига шубҳа туғдирувчи хатоларнинг вужудга келиш эҳтимолини аниқлашга ёрдам беради. Бундай баҳолаш орқали аудиторлик текширувининг муддати, ҳажми ва кўлами аниқланади. Маълумки, муайян корхонанинг бухгалтерия бўлимининг тузилиши ва иш ҳажми ана шу корхонанинг фаолият тури, ундаги алоҳида бўлинмаларнинг фаолияти ҳамда ҳисоб ишларининг автоматлаштирилганлик даражасига боғлиқ. Бунга боғлиқ равишда бухгалтерия ходимлари таркиби ва миқдори, бухгалтерия ҳисобининг марказлашиши ёки марказлашмаслиги белгиланади. Ҳар бир бухгалтерия ходимига муайян турдаги вазифалар юкланади. Бухгалтерия ходимлари ўртасида мансабларнинг белгилаб берилиши корхона маблағларининг ўғирланиши ва бошқа ҳар хил суиистеъмоллик ҳолатлари бўлишини ҳам мумкин. Аудитор бунда, аввало, бухгалтерия ҳисобининг қай даражада ташкил этилганлигини, бухгалтерия хизматларининг қандай тақсимланганлигини ҳамда ҳисоб тизимининг корхона бошқарувида қандай аҳамият касб этишини синчиклаб текшириши лозим. Аудитор бухгалтерия ҳисоби тизими самарадорлигини баҳолаётганда ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилаётганлиги ҳамда уларнинг бошқарув марказларига ўз вақтида тақдим қилинаётганлигига эътибор қаратиши лозим. Бу жараёнда аудитор бухгалтерия ходимлари ҳамда ҳужжатларга имзо чекувчи бошқа шахслар (омбор мудири, кассир ва ҳоказо)нинг ҳужжатларни ўз вақтида ва тўғри расмийлаштираётганлигини текширади. Корхона ва ташкилотларда бухгалтерия ҳисобининг самарадорлиги, аввало, уларда бошланғич ҳисобнинг тўғри ташкил этилганлигига боғлиқ. Бошланғич ҳисоб корхонада содир бўлаётган муомалаларни ҳужжатларда расмийлаштиришни ҳамда йиғишни ўз ичига олади. Шу боисдан ҳам аудитор корхонада бирламчи ҳужжатлар тўлдирилишида белгиланган талабларга риоя қилинаётганлигини, тегишли реквизитлар тўлиқ тўлдирилаётганлигини текширади. Кўпинча корхоналарда ҳужжатларни тўлдиришда белгиланган реквизитлар тўлиғича тўлдирилмаслик ҳолатлари учраб туради. Шунингдек, ҳужжатларни тўлдиришда хатоликларга йўл қўйилади. Шу боисдан ҳар бир корхонада ҳужжатларнинг нусхалари ҳамда уларни тўлдириш тартиби, шунингдек, бухгалтерлар учун меъёрий ва бошқа материаллар бўлиши лозим. Бухгалтерия ҳисоби тизимининг самарадорлиги ҳамда маълумотларнинг ўз вақтида олиниши ҳужжатларнинг айланиш графигига ҳам боғлиқ. Аудитор бундай пайтда ҳужжатлар айланиш графигига риоя қилинаётганлигини текшириш лозим. Ҳужжатлар айланиши графиги иш ўринларига аъло даражада хизмат кўрсатишни ҳамда бухгалтерия ҳисоби ходимлари иши сифатини оширишни таъминлайди. Аудитор корхонанинг ҳисоб тизимига баҳо бераётганида нафақат унинг бошланғич ҳужжатларининг тузилишига, балки бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда Бош дафтар юритилишига ҳам эътибор қаратади. Аудитор бухгалтерия ҳисоби ва Бош дафтарнинг юритишига баҳо бера туриб, корхонада бухгалтерия ҳисобининг қайси шакли амал қилаётганлигини аниқлайди. Корхонанинг ҳисоб тизимига баҳо беришда ушбу корхонада ҳисобварақлар режасининг қай даражада амал қилаётганлигига баҳо беради. Мижознинг бухгалтерия ҳисоби тизимини баҳолашда аудитор корхонада ҳисоб сиёсатининг тўғри танланганлигига ҳамда унга тўғри амал қилинаётганлигига алоҳида аҳамият қаратади. Download 37.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling