Reja: Auditning muhimligi Risk darajalarini aniqlash O’zbekiston banklaridagi risklar


Download 37.04 Kb.
bet3/5
Sana18.12.2022
Hajmi37.04 Kb.
#1031480
1   2   3   4   5
Bog'liq
Audit fanidan

Аниқланмаслик таваккалчиликлари аудитор томонидан бир томонлама аниқланадиган у қўллаётган аудитнинг таомиллари бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий ҳисоботда ҳақиқий, алоҳида ёки биргаликда муҳим характерга эга бўлган хатолар ва бузиб кўрсатишларни аниқлашга рухсат бермаслигининг эҳтимолини билдиради.

Аниқланмаслик таваккалчилиги аудитор фаолияти сифатининг кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади ҳамда аудиторнинг малакаси ва аниқ аудитнинг текширувини ўтказишнинг хусусиятларига боғлиқ. Аудитор ажратиб бўлмайдиган ва назорат таваккалчиликларни баҳолаш асосида ўзининг фаолиятида йўл қўйиладиган аниқланмаслик таваккалчилигини белгилаши ҳамда аниқланмаслик таваккалчилигини камайтириш мақсадида тегишли аудитнинг таомилларини режалаштириши лозим. Аниқланмаслик таваккалчилиги ҳамда ажратиб бўлмайдиган ва назорат таваккалчиликларининг бирлаштирилган даражаси ўртасида тескари боғланиш мавжуд.

Ажратиб бўлмайдиган ва назорат таваккалчиликлари юқори бўлган ҳолда, аниқланмаслик таваккалчилиги аудиторлик тавакалчилигини мақбул паст даражасигача камайтириши мумкин..

Аниқланмаслик таваккалчилигини пасайтириш мақсадида аудитор қуйидагиларни бажариши лозим:




  • қўлланиладиган аудитнинг таомилларини такомиллаштириш ва бунда уларнинг сонининг кўпайиши ҳамда моҳияти ўзгаришини кўзда тутиш;


  • текширувга сарфланадиган вақтни камайтириш;


  • аудитнинг танлаб олиш ҳажмларини ўстириш.


Аудитни режалаштириш вақтида аудитор молиявий ҳисоботни сезиларли бузиб кўрсатишларга қандай ҳаракат ва ҳатти-ҳаракатлар олиб келишини кўриб чиқади. Алоҳида счетлар ҳамда битимлар турлари бўйича қолдиқларнинг муҳимлигини аудитнинг баҳоланиши аудиторга қайси масалалар ҳамда моддаларни ўрганиш, қайси танлаб олишдан фойдаланиш ва қандай таҳлил усулларини ўтказиш кераклигини ҳал қилишга ёрдам беради. Бу аудиторга умумий аудит таваккалчилигини мақбул паст даражагача камайтиришга хизмат қилади.

Муҳимлик ҳамда аудиторлик таваккалчилигининг даражаси ўртасида тескари боғланиш мавжуд: муҳимликнинг даражаси қанчалик юқори бўлса, аудиторлик таваккалчилиги шунчалик паст бўлади ва тескариси.

Аудит текширувини режалаштиришдан кейин аудитор муҳимликнинг мақбул даражаси пастроқ деб қарор қабул қилган ҳолда аудиторлик таваккалчилиги ўсади. Аудитор буни қуйидаги йўллар билан аниқлаши лозим:




  • мумкин бўлган жойда баҳоланаётган назорат таваккалчилик даражасининг пасайиши ҳамда пасайтирилган даражани назоратнинг чуқурлаштирилган ёки қўшимча тестларини бажариш йўли билан сақланиб туриш;


  • аниқланиш таваккалчилигини холис (асосий) таомилларнинг характери, вақти ҳамда даражасини такомиллаштириш йўли билан пасайтириш.


Банкда шуни кўзда тутиш лозимки, ажратиб бўлмайдиган таваккалчилик кўрсаткичлари доимий бўлиб қолади ҳамда текширувнинг умумий режасини тайёрлаш жараёнида ҳисобга олинмаган мавжуд бўлган далиллар аниқланган ҳолдагина ўзгариши мумкинлигини кўзда тутмоқ лозим.

Бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат аҳволини экспертиза қилиш босқичида, сўнгра текширувни ўтказишда аудитор ҳар гал бир, яъни аудиторлик таваккалчилигини қандай чамалаш ва уни қандай қилиб энг кам даражага келтириш муаммосига дуч келади.

Аудиторлик таваккалчилиги қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:




Download 37.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling