Reja: Auditning muhimligi Risk darajalarini aniqlash O’zbekiston banklaridagi risklar


Download 37.04 Kb.
bet5/5
Sana18.12.2022
Hajmi37.04 Kb.
#1031480
1   2   3   4   5
Bog'liq
Audit fanidan

Ҳисоб юритиш сиёсати деганда хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни тамойил ва асосларига мос равишда юритиш ва тузиш учун қўлланиладиган усуллар мажмуи тушунилади.

Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб юритиш сиёсати субъект томонидан молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тузишда қўлланиладиган ўзига хос қоидалар ва амалий ёндашувларни ифодалайди.

Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати субъект раҳбари томонидан «Молиявий ҳисоботни тақдим қилиш» номли 1-сон БҲҲС асосларида тақдим этиладиган молиявий ҳисоботнинг йилма-йил қиёсланиши учун тузилади.

Аудитор корхонада ҳисоб юритиш сиёсатининг тўғри танланганлиги ҳамда унга тўғри риоя қилинаётганлигига аҳамият бера туриб, қуйидагиларга алоҳида эътиборни қаратади:




  • дастлабки ҳужжатларни расмийлаштириш талаблари;


  • асосий воситалар ва улар бўйича амортизация ҳисоблаш тартиби;


  • товар-моддий бойликларни баҳолаш тартиби;


  • номоддий активларнинг баҳоланиши ва эскириши ҳисоби;


  • билвосита харажатларнинг харажат объектлари, маҳсулот турлари бўйича тақсимлаш вариантлари;


  • келгуси давр харажатларининг ҳисоби ҳамда уларнинг харажатларга тақсимланиш тартиби;


  • сотиш муомалаларини ҳисобга олиш тартиби;


  • келгуси давр харажатларини ташкил этиш тартиби;


  • фойданинг шаклланиши ва тақсимланиши тартиби;


  • келгуси давр даромадларининг ҳисобда тўғри акс эттириш тартиби;


  • банк кредитлари ва қарзларни баҳолаш ва ҳисобга олиш тартиби;


  • инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби;


  • ички ҳисоботларни тузиш ҳамда тақдим қилиш тартиби ва бошқалар.


Юқорида санаб ўтилган қоидалар корхонанинг ҳисоб сиёсатида албатта белгиланиши ва унга қатъий риоя қилиниши лозим. Уларга риоя қилмаслик муайян даражадаги хатоларнинг борлиги эҳтимолини кучайтиради ҳамда бухгалтерия ҳисоби маълумотларини нотўғри акс эттиришга олиб келади.

Аудитор корхонада бухгалтерия ҳисоби ҳолатини тўлиқ ўрганиб чиқиб, ўзи учун керакли хулосаларга келади. Бухгалтерия ҳисоби тизимининг самарадорлигини баҳолаш натижалари маълумотномалар, тавсиялар ҳамда лойиҳалар кўринишида расмийлаштирилади.

Ички назорат тизимига баҳо беришда аудиторнинг ички назорат бўлимининг қандай шаклда ташкил қилинганлиги ҳамда унинг корхона бошқарувидаги ролига алоҳида аҳамият берилади. Агарда корхонада ички назорат бўлими тафтиш комиссияси шаклида ташкил қилинган бўлса, у ердаги назорат ишлари унчалик ҳам яхши даражада эмаслигини билдиради. Маълумки, тафтиш кўринишида ташкил қилинган ички назорат тузилиши анча эски усул ҳисобланади ҳамда бу усул корхона раҳбариятига ҳар жиёҳатдан боғлиқ бўлганлиги туфайли кўпинча маълумотлар реал вазиятни ифода этмаслиги мумкин. Ички назорат бўлимининг ички аудит шаклида тузилиши бирмунча ижобийдир. Чунки ички аудит бошқарув аппаратининг махсус бўлими бўлиб, айнан мулкдорларнинг манфаатлари нуқтаи назаридан корхона фаролияти самарадорлигини ошириш мақсадида тузилади.

Аудитор ички назорат тизими фаолиятини баҳолашда тафтиш комиссияси ёки ички аудит бўлими томонидан режаларнинг тўғри белгиланганлигини ҳамда уни ўз вақтида ва тўғри бажарилаётганлигини, текшириш жараёнида қандай таомиллар қўлланилганлиги ҳамда улардан қайсилари самаралироқ эканлигини, ички назорат бўлимининг маълумотларига қай даражада ишониш мумкинлигини аниқлайди.

Аудитор ички назорат бўлими фаолиятини ўрганишда уларга яратилган барча шарт-шароитлар: алоҳида хона берилганлиги, ички назорат бўлими ходимларининг иш ҳақи билан ўз вақтида таъминланиши, ходимларнинг малакаси оширилаётганлиги, бухгалтерия ҳисобида амалга оширилаётган муомалаларни текширишга ҳуқуқи борлигини, таъсисчилар умумий йиғилишининг қарорлари, буйруқлари билан танишаётганлиги ва бошқа шароитлар мавжудлигини текширади.

Агарда юқорида санаб ўтилган шарт-шароитлар ички назорат тизимига тўлиқ яратиб берилган ҳамда ушбу бўлим ходимлари ўз вазифаларини сидқидилдан бажараётган бўлса, у ҳолда аудитор ички назорат тизимининг фаолиятини ишончли деб топади ҳамда текшириш муддати ва унга кетадиган харажатларни қисқартиради.

Аудитор ички назорат тизими фаолиятига баҳо беришда муаяйн усулларни қўллайди. Бу усуллар аудиторлик ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади. Энг кўп учрайдиган текшириш усули тест ҳисобланади. Одатда, тест усули танлаб текшириш асосида амалга оширилади.

Мижоз корхонанинг бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини ишончли деб топиш учун унинг фаолияти қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:


  1. Ҳаққонийлик. Бу талаб корхонада амалга оширилган муомалалар ҳақиқатда бўлган ҳамда улар ўз вақтида ҳужжатларда рамийлаштирилганлигини англатади.


  2. Тўлиқлик. Бу талаб корхонада амалга оширилган муомалалар бухгалтерия ҳисобида бекаму кўст, тўлиғича акс эттирилганлигини ифодалайди.


  3. Рухсат.

  4. Аниқлик. Бу талаб ҳужжатлардаги ҳамда бухгалтерия ҳисоби регистрларидаги суммаларнинг аниқ ҳисобланганлигини англатади.

  5. Таснифлаш. Бу талаб барча муомаларнинг ҳисобварақларда тўғри, мос равишда акс эттирилганлигини англатади.


  6. Ҳисоб. Бу талаб муомалаларга мос келувчи барча ҳисоб жараёни тугалланганлигини ҳамда у умумқабул қилинган стандартларга мос келишини ифодалайди.


  7. Даврийлик. Бу талаб муомалалар қайси даврда содир бўлган бўлса, ўша даврда расмийлаштирилишини англатади.




Юқорида санаб ўтилган талабларга жавоб бериш аудиторларнинг мижоз корхонанинг бухгалтерия ҳисоби ҳамда ички назорат тизимининг тўғри баҳолашига ёрдам беради.
Download 37.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling