Режа: Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши


Download 0.7 Mb.
bet129/189
Sana26.01.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1129133
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   189
Bog'liq
«АУДИТ» ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНЛАР ТЎПЛАМИ

ТМЗ лар камомадининг аниқ айбдорлари топилмаган ёки моддий жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бўлмаган ҳолларда ТМЗ ларни ҳисобдан ўчириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) Ҳақиқий қиймати бўйича
Дебет 9220 «Бошқа активларнинг чиқими» счети
Кредит 1000-«Матералларни ҳисобга оладиган счётлар» (1010-1090)
б) Кўрилган зарар суммасига
Дебет 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счети
Кредит 9220 «Бошқа активларнинг сотилиши ва турли чиқими» счети
Кўрилган зарар суммаси даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда умумий белгиланган тартибда солиққа тортиладиган базага қўшилади.
Инвентаризацияда аниқланган ТМЗ ларнинг ошиқча чиқиши қуйидаги тартибда баҳоланади ва балансга қабул қилинади:
а) Товарлар мазкур турдаги ёки шуларга ўхшаш товарларнинг ошиқча чиқишлар аниқланган пайтдаги бозор қиймати бўйича баҳоланади ва балансга кирим қилинади.
б) Тайёр маҳсулотлар ошиқча чиқишлар аниқланган пайтдаги ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича балансга кирим қилинади.
в) Материаллар, инвентарь ва хўжалик ашёлари мазкур турдаги ёки шуларга ўхшаш материаллар ёки инвентарь ва хўжалик ашёларининг ошиқча чиқиши аниқланган пайтдаги ҳақиқий қиймати (баланс қиймати) бўйича балансга кирим қилинади.
г) Ивентаризацияда аниқланган ТМЗ ларнинг ошиқча чиқиш суммалари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Дебет –Товар моддий заҳираларни ҳисобга оладиган счётлар (1010-1090, 2810, 2820, 2910-2990)
Кредит 9320-«Бошқа активларни чиқимидан олинган фойда» счети;
Ушбу сумма белгиланган тартибда жорий давр учун солиққа тортилади.
Камомадлар суммасининг айбдор шахслар ёки моддий жавобгар шахслардан ундирилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади.
Дебет 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» счёти ёки Дебет 6710 – «Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар» счёти
Кредит 4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзлари» счети ёки
Кредит 4890-»Бошқа дебиторларнинг қарзлари» счёти
Моддий бойликларнинг бут сақланаётганлигини текширишда моддий бойликларнинг тўлиқ кирим қилинганлигини ва чиқимга тўғри ҳисобдан ўчирилганлигини аниқлаш муҳим ўрин эгаллайди. Чунки айрим ҳолларда ортиқча хом ашё ҳосил қилиниб, ундан ноқонуний мақсадларда «чапга кетадиган» маҳсулот ишлаб чиқаришга йўл очиб берилади.
Одатда, моддий бойликларни кирим қилишни назорат қилиш мол етказиб берувчилардан келиб тушган ҳисоб-китоб ҳужжатларини текшириш йўли билан амалга оширилади. Бундай ҳужжатлар жумласига тўлов талабномалари, счёт-фактуралар, турли иловалар (спецификациялар, сертификатлар, сифат ёрлиқлари ва ҳоказо) қўшиб юбориладиган товар-транспорт юк хат (накладной)лари киради.
Корхонага келтирилган моддий бойликлар тегишли омборхонага ўз вақтида кирим қилинишини ёки агар улар дарҳол цехга бериладиган бўлса, омборхона орқали расмийлаштирилиб, бу ҳақда ҳужжатларда қайд қилинади.
Шундай қилиб, бу ҳолда омборхона ходими моддий бойликларнинг мавжудлиги ва цехга берилганлигини тасдиқлайди. Бундан ташқари, моддий бойликларни текширишда аудитор қуйидагиларни аниқлаши лозим:

  • йўлдаги моддий бойликлар ва фактурасиз жўнатилган моддий бойликларни ҳисобга олиш ишлари тўғри бажарилишини; балансда кўрсатилган, йўлдаги моддий бойликлар қолдиқларининг ҳаққонийлиги;

  • 10-«Материалларнинг пул ифодасидаги ҳаракати» қайдномасининг тўғри юритилишини;зиммаларида моддий бойликлар қолдиқлари ҳисобда турган моддий жавобгар шахсларнинг ҳаммаси ҳам ҳар ойда моддий ҳисоботларни топширишини; айтилган ҳисоботлар топширилмай туриб(моддий жавобгар шахснинг касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра) корхона раҳбарининг алоҳида фармойиши бўйича материаллар ҳисобдан чиқарилишини ва ҳисобдан чиқарилган материалларнинг сони ва қийматига кейин топширилган ҳисобот бўйича ўзгартиришлар қилиниши;моддий бойликлар ишдан бўшаган ходимлар ҳисобида турган ҳоллар борлигини (агар бор бўлса, бунинг сабабларини ва айбдор шахслардан уларнинг қийматини ундириш учун қандай чоралар кўрилганлигини );келиб тушган(мол етказиб берувчилардан ва ҳоказо ) моддий бойликлар ҳисоб баҳолари бўйича қийматининг 6 ёки 7-журнал ордерларда акс эттирилган баҳолар бўйича қийматига мос келишини; сарфланган ва сотилган материаллар ҳамда фойдаланишга берилган ва ишга яроқсизлиги туфайли ҳисобдан чиқарилган арзон баҳоли ва тез эскирувчи буюмларнинг эскириши тегишли баланс счётларида тўғри ҳисобга олинганлигини; моддий бойликларнинг амалдаги таннархини уларнинг ҳисоб баҳолари бўйича қийматидан фарқи тўғри аниқланганлигини ва ҳисобдан чиқарилганлигини; ҳисоб баҳоларини қўллаш қийин бўлган инфляция шароитларида моддий бойликларни баҳолаш усули борасида корхонада қандай ҳисоб юритиш сиёсати қўлланилаётганлигини; транспорт-тайёрлов харажатларининг таркиби тўғри аниқланганлиги ва ҳисобга олинаётганлиги; моддий бойликларнинг ҳаракатига доир муомалалар 16-қайдномада тўғри ва тўлиқ акс эттирилганлигини;жўнатилган моддий бойликлар учун харидорлар зиммасидаги қарзларнинг ҳаққонийлигини; даъво қилиш муддати тугаган, тўлаш муддати ўтказиб юборилган қарзларнинг бор-йўқлигини;харидорлар томонидан қисман акцептланган ёки банкка тўлиқ суммада тўлаш рад қилинган, банкка инкассага қўйилган счётлар бор-йўқлигини, бундай ҳолларда қандай чоралар кўрилганлигини;

  • омборхона хўжалигининг аҳволини;моддий бойликларнинг сақланиш шароитларини; материаллар миқдор ва сифат кўрсатгичлари бўйича тўғри қабул қилинганлигини;моддий жавобгар шахслар томонидан моддий бойликларни сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг бажарилишини, уларни сақлаш қоидаларининг бузилиш сабабларини; корхона омборхонаси ҳудудидан моддий бойликларнинг транспортда ёки транспортсиз олиб чиқиб кетилиши устидан назоратнинг таъминланишини; омборхона биноларининг техник ҳолатини;

  • моддий бойликлар бириктириб қўйилган ходимлар билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ёзма шартнома тузилганлигини; моддий бойликларнинг омборхонадаги ҳаракати тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилишини; ишончномаларни бериш ва улардан фойдаланишга доир ҳисоботлар тузиш қоидаларига риоя қилинишини;

  • моддий бойликларнинг ишлаб чиқаришга тўғри ҳисобдан чиқарилишини; амалдаги меъёрларнинг ҳозирги замон технологияси ва ишлаб чиқаришнинг ташкил қилиниш даражасига мувофиқлигини;материалларни қайта ишлаш учун четга беришнинг тўғри расмийлаштирилишини; моддий бойликларни сақлаш ва ташишда табиий камайиш меъёрларига мувофиқ уларнинг камомади ва йўқолишларини ҳисобдан чиқаришнинг асосланганлиги ва бошқа шуларга ўхшашларни.




Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling