Режа: Аудиторлик фаолиятида хато ва хатарнинг баҳоланиши Ички назоратни баҳолаш аудиторлик фаолиятида хато ва хатарнинг баҳоланиши


Download 167.5 Kb.
bet5/7
Sana22.02.2023
Hajmi167.5 Kb.
#1223249
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1405945007 57213

Аудитор таваккаличилиги (АТ) деб, аудитор эoтиборидан четда қолган хато ва тушириб қолдиришлар мавжуд бўлиши мумкинлиги холатида, ташқи ҳисобот маoлумотларининг тўла ишончлилиги тўғрисида хулоса ясаб, ўз зиммасига маoсулиятни олганлиги тушинилади.
Бизнес таваккалчилиги мижознинг молиявий холати мустахкам деб тасдиқланган холатда, ушбу холатнинг аудиторга боғлиқ бўлмаган вазиятлар таoсирида ёмонлашиб кетганлиги ҳисобланади.
Аудитор таваккалчилиги қуйидагича намоён этилиши мумкин: бунда АТ-аудитор таваккалчилиги, ИТ-ирсий таваккалчилик, ДТ-детекцион таваккалчилик, НТ-назорат таваккалчилиги.
Аудитор таваккалчилиги – аудитор амалларининг текшириш ҳисоботига нисбатан бир томонлама бўлишида намоён бўлади. Таваккалчилик нисбатининг паст бўлишини истаган аудитор – ҳисоботда хато ва тушириб қолдиришлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
Нолp нисбатидаги таваккаличилик – маoлумотларнинг мутлақо ишончлилигини билдиради. Амалда эса ҳисоботнинг пухта ишланганлигига тўла ишонч ҳосил қилиб бўлмайди, шунинг учун аудитор таваккалчилигининг нисбати 0 ва 1 (ёки 0 ва 100) фоиз ўрталарида бўлади.
Аудитор таваккалчилигининг исталган нисбати ва аудит ўтказиш учун режалаштирилган маълумотлар базаси ўртасида тескари муносабат мавжуд: аудит таваккалчилиги қанча кам нисбатда бўлса, тест учун шунча кўп миқдорда маoлумот тўплаш керак.
Ирсий (хол бўлган) таваккалчиликда – бир қатор субoектив ва обoектив кўрсаткичлар таoсири натижасида ҳисоботнинг моддий хатоларга мойиллик даражаси тушинилади. Бунда аудит ўтказилаётган ташкилотда ички хўжалик назоратининг умуман йўқлиги эҳтимол қилинади. Ички назорат таoсирининг йўқолганлигини – аудитор таваккалчилиги андозаси ичида назорат таваккалчилиги билан тушинтириш мумкин. Ирсий таваккалчилик – аудит учун режалаштирилган маoлумот базасиниг ҳажмига тўла боғлиқ. Мижознинг ҳисоботидаги айрим атайлаб ва атайлаб қилинмаган хатолар мавжудлиги бир қатор ташқи ва ички кўрсаткичларга ҳам боғлиқ. Аудитор уларни таҳлил қилиб, баҳолаб, аудитнинг маoлумот базасини тартига келтиради. Бундай кўрсаткичларга қуйидагилар киради: аудит ўтказилаётган корхона бизнесининг моҳияти ва мазмуни, бошқарув аппаратининг малакаси ва ҳалоллиги, ходимлар меҳнатини рағбатлантириш тизими, илгари ўтказилган аудиторлик текшириш натижалари, ғайриоддий ва нойб хўжалик операцияларининг мавжудлиги, ўрганилаётган умумий маoлумотлар ва репрезентатив танлаб олинган маoлумотларнинг таркиби ва миқдори ҳамда бошқалар.
Амалиётда аудитор, ирсий таваккалчилик нисбатини 50% ва бундан ортиқ миқдорларда белгилайди. Кўрсаткичларнинг сабий таoсири аниқланган тақдирда ирсий таваккалчилик нисбати 100% яқинлашиб келади.
Назорат таваккалчилигида мижоз ички хўжалик назорати тизимининг самараси ҳисоб юритиш ва ҳисоботчиликдаги хатоларнинг келиб чиқишига йўл қўймаслик ёки уларни тузатиб чиқиш мақсадларида аудитор томонидан баҳоланиши тушинилади.
Ички назорат структураси 3 таркибий қисмдан: мувоффақиятли назоратнинг ташқи шарт-шароитлари (бошқарув аппаратининг ички хўжалик назоратига бўлган муносабати), бухгалтерлик ҳисобининг самарали тизими, мижоз томонидан ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган умумий ва маҳсус назорат омилларидан ташкил топади.
Назорат таваккалчилигини белгилашдан олдин қуйидаги асосий тадбирлар бажарилади: берилган ички назорат структурасидаги таркибий қисмларни пухта ўрганиб чиқиш асосида, йўл қўйилган хато ва тушириб қолдиришларни аниқлашга кафолат берилишини таoминловчи тадбирларни тузиш; умумий аудит дастуридаги ички назорат воситаларини тестдан ўтгазиш; уларнинг самаралигидан келиб чиқиб назорат таваккалчилигини баҳолаш. Назорат таваккалчилиги билан аудитринг маoлумот базаси ўртасида тўла боғлиқлик мавжуддир.
Мижознинг ички хўжалик назорати аудит томонидан самарали деб топилганида, тест учун маoлумот тўплаш ҳажми қисқартирилиши мумкин.
Детекцион таваккалчилик деб – аудит ўтказиш мобайнида ҳисоботлардаги хато ва тушириб қолдиришлар аниқланмаганда аудитор истаги билан аниқланувчи таваккалчиликка айтилади. Бунда ички назорат тизими ушбу хатоларни аниқлай олмагани ва тузатмаганлиги таҳмин қилинади. Детекцион таваккалчилик аудитор таваккалчилгининг моделини ўзгартириш асосида ҳисоб-китоб қилинади:
Детекцион таваккалчилик билан аудит маoлумот базаси ўртасида тескари муносабат мавжуд, детекцион таваккалчилигининг қисқариши – тест учун маoлумот ҳажмининг ортирилишини талаб қилади.
Шундай қилиб аудит режалаштирилишининг муҳим таркибий қисми аудит таваккалчилиги бўлиб ирсий, назорат ва детекцион таваккалчиликлар таoсирида ўзгариб борувчи сунoий кўрсаткич ҳисобланади. Моддийлик ва таваккалчилик ҳамда улар билан боғлиқ бўлган кўрсаткичлар аудит учун маoлумот базасини шакллантириш каби тадбирлар ташқи аудит назарияти ва амалиётда асосий ўрин эгаллайди.
Буюк Британияда аудит тадбирларни режалаштириш учун қўлланувчи, АқШдан фарқли улароқ таваккалчиликни баҳолаш услуби мавжуддир. Чунончи: аудит таваккалчилигига икки омил натижаси деб қаралади, яoни муҳим хатолар пайдо бўлиш хавфи ҳамда уларни аниқлай олмаслик хавфлари.
Бу икки хавфлар ҳам алоҳида таркибий қисмларга бўлиниши мумкин:

  1. Муҳим хато пайдо бўлиш хавфи икки хил таваккалчиликдан иборат, ички одатдаги ўзига хос таваккалчилик ва назорат таваккалчилиги. Ички ирсий таваккалчилик – бу баланс счёти қолдиғи (ёки бир неча операцияларнинг) ички назоратнинг заифлигидан муҳим хатога мойиллигидир.

  2. Аудит мобайнида муҳим хатоларни аниқламай қолишлик хавфи икки турдаги аудит тестлари билан боғлиқ бўлган, алоҳида таваккалчилик натижасида вужудга келиши мумкин: таҳлилий ёритиш таваккалчилиги (ТЁТ) ва оборотлар тест таваккалчилиги (ОТТ).

Юқоридаги қоидаларда ялпи молиявий ҳисоботга нисбатан туб моҳиятга эга бўлган хато муҳим деб ҳисобланади. Таваккалчилик қуйидаги тенгламада ифодаланиши мумкин:
Бу ерда: АТ-аудит таваккалчилиги
ИТ-ички одатдаги ўзига хос таваккалчилик
НТ-назорат таваккалчилиги
ТЁТ-таҳлилий ёритиш таваккалчилиги
ОТТ-оборотлар тест таваккалчилиги
Ушбу тенгламанинг афзаллиги статистик танлаб олиш режаси тузилганида бу ўлчов ёрдамида талаб этилган ишонч (ўз зиммасига олинган таваккалчилик) фоизини ҳисоблаб чиқиш мумкин.
Масалан, агар умумий мақсад 55 ли аудит таваккалчилигига эришиш бўлса, таваккалчиликнинг таркибий қисмлари қуйидагича баҳоланиши мумкин:
Таваккалчиликнинг таркибий қисмлари:
Таваккалчилик баҳоси: 60%*15%*90%862қ5%
Кўпчилик фирмалар таваккалчилик даражаларини сон миқдорларида ўлчашга харакат қилмайдилар ва «юқори», «ўртача» ҳамда «паст» деб белгилашади.



Download 167.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling