Режа: Аудиторлик фаолиятида хато ва хатарнинг баҳоланиши Ички назоратни баҳолаш аудиторлик фаолиятида хато ва хатарнинг баҳоланиши


Download 167.5 Kb.
bet6/7
Sana22.02.2023
Hajmi167.5 Kb.
#1223249
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1405945007 57213

2. ИЧКИ НАЗОРАТНИ БАҲОЛАШ

Тизимли аудит – бу ички назорат асосида мустақил экспертиза ўтказишдир. Бунда, операцияларни назорат этувчи тизимлар кузатилади. Ички назорат тизими самарали ишласа, синчиклаб текширишлар керак бўлмайди, чунки хато ва тартиб бузилишлар бундай назорат тизими орқали аниқланганлигига ишонч ҳосил бўлади.


Ҳисоб юритиш ва ички назорат тизимларини ўрганиб чиқишнинг ҳажми қўйилган талабаларга бера олишликларни аниқлаш тадбирлари – тизимларнинг мураккаблиги ва ташқи аудиторнинг ички назорат натижалари қониқарли бўўлса, мустақил ва холисона текширувлар сони қисқартирилиши мумкин. Ички назорат маoлумотлари асосида хулоса чиқариш ёки зарур бўлган қўшимча тадбирлар ўтказиш учун бу маoлумотларнинг етарли эканлигини ташқи аудитор аниқлаб олади.
Ички назорат воситалари – амалга оширилаётган тафтиш тури ва мақсадларига мувофиқ ўрганилади ва баҳоланади. Молиявий ҳисобот юритилиши текширилганда, асосан, актив ва ресурслардан сақланиб қолиниши учун амалга оширилаётган назорат чоралари ҳамда ҳисоб ҳужжатларининг аниқлиги ва тўлалигини таoминловчи чоралар текшириб чиқилади. Фаолиятнинг қонунийлигини таoминловчи назорат чоралари ўрганилади ва баҳоланади. Аудитор ўз ишини ташкил этишда молиявий ҳисобот мазмунини бузиб кўрсатувчи тартиббузарликни аниқлашга тайёр бўлиши керак.
Ноқонуний фаолият аломатлари мавжудилигидан қуйидагилар далолат беради: баoзи ҳисоб регистрларининг бўлмаганлиги, ҳужжатларнинг қалбакилаштирилиши, рухсатсиз операциялар ёки нотўғри ёзувлар, ички назоратнинг харакатсизлиги, режадаги рақамлар билан натижаларнинг бир-бирига тўғри келмаслигида ифодаланган қониқарсиз тушинтиришномалар, фондларнинг ғайри-оддий тарзда сарфланиши ва маoлумотни қиёслашдаги тафовутлар, жарима ва пеня сифатида намоён бўлган тўлов ҳисоб-китобларнинг бажарилиши, банк интизомиринг бузилиши, номаoлум хизматлар учун маслахатчиларга тўланган тақдирлаш пуллари, хизмат учун олинган ортиқча пуллар, нақд пул билан йирик тўловлар ўтказмалари ва бошқалар. Бузиб кўрсатиш холлари мавжудилигига гумон туғилган бўлса, аудитор қўшимча текширув ва тестлар ўтказади, молиявий ҳисоботга тартиббузарликларнинг таoсир кўрсатишини аниқлайди, бузиб кўрсатишларга йўл қўймаслик хусусида маoмуриятга тавсия беради.
Хўжалик фаолияти тафтиш қилинганида, текширилаётган корхона (фирма) раҳбарияти томонидан тақдим этилаётган молиявий маoлумотлар қайси назорат воситалари ёрдамида тўпланганлиги ўрганиб чиқилади ва баҳоланади.
Аудитор, фирмада амал қилаётган операцияларни акс эттирувчи тизим билан танишиб чиқиши ҳамда молиявий ҳисобот тузиш учун асос тариқасида ундан фойдаланилганлиги қанчалик ўзини оқлаганлигини аниқлаб олади. Бу эса текшириш олиб бориш услубини танлашда, ҳисоб регистрларининг умумий фаолият назоратини, активларнинг сақланишини, молиявий ҳисобот тайёрланиши, қонунчиликка риоя этилишини таoминлаётганлигини аниқлашда аудиторга ёрдам беради. Ҳисоб юритиш тизими – молиявий ҳисобот тайёрлаш учун фойдаланилган маoлумотларнинг тўпланишини ва тегишли ишлов берилишини доимо таoминлаши керак. Ҳисоб юритиш тизими фирманинг ҳажми, тузилмаси ва фаолиятининг турига мос келиши шарт.
Ривожланган давлатлар ҳисобга олиш ва ҳисобот тизимини баҳолашда қуйидаги мезонларга амал қилишади:

  • ҳисобнинг тўлиқлиги, яoни акс эттирилиши керак бўлган назоратли кўрсаткичларни ҳисоблашда барча муомалаларнинг эoтиборга олиниши, масалан, махсулот реализацияси;

  • ёзувларнинг аниқлиги, яoни ҳисобот кўрсаткичлари бўйича маoлумотлар етарли даражада аниқ-равшан эканлиги, масалан, сарф-харажатлар; актив ва пассивларни қийматли баҳоланишининг ишонарли эканлиги, рақамларда воқеа-ходиса ва муомалаларнинг ҳақиқий холати акс эттирилиши – обoективлик, масалан, ишлаб чиқариш заҳиралари; ҳисобга олиш даври чегаралираг риоя қилишлик, шартнома суммалари ва вақтнинг мазкур даврига таалуқли харажатлари;

  • барча юридик (ҳуқуқий) расмийлаштирилган молиявий муносабатларнинг ҳисоботларида акс эттирилган ҳуқуқ ва мажбуриятларга риоя этиш;

  • маoлумотларнинг очиқлиги – барча ахборот ва тегишли ёзувларни акс эттириш.

Ҳисоб регистрларида акс эттирилиши керак бўлган барча операциялар ҳақиқатдан ҳам у ерда акс эттирилгани, ёзувлардаги хато ва камчиликлар аниқлангани, ҳужжатларда қайд этилган актив ва пассивлар миқдори ҳақиқатга мувофиқ эканлигига ишонч ҳосил қилиниши керак. қуйида ҳисоб юритишнинг журнал-ордер шаклида синтетик ва аналитик ҳисоб аудитининг жадвали келтирилган.
Жадвал
Журнал-ордер шаклидаги ҳисобни аудитдан ўтказиш жадвали



Бухгалтерлик ҳисоби тизимининг текширилаётган ҳужжатлари

Аудитнинг мақсадлари ва тадбирлари



Журнал-ордерлар ва ёрдамчи регистрлар

Дастлабки ва бошқа ҳужжатлар

1-сонли журнал-ордер (кредит бўйича) ва 1-сонли қайднома (дебет бўйича) 50-«касса» счёти

Кассадаги пул харакати тўғрилигини исботловчи банк кўчирмаси, кирим ва чиқим касса ордерлари, бошқа ҳужжатлар, чеклар.

Пул маблағларини ҳужжатларга тўлиқ киритилгани ва асос билан сарфланганини текшириш. Банк чеклари, кирим касса ордерлари билан қиёслаш, маблағ тўловини асослаб берувчи ҳужжатнинг мавжудлиги ва ишончлигини, ҳамда кассир ҳисоботидаги ёзувларга мос келишини текшириш.

2-сонли журнал-ордер (кредит) ва 2-сонли қайднома (дебет) -«ҳисоб-китоб» счёти

Банк кўчирмалари тўлов талабномаси, тўлов топшириқлари.

Ҳисоб варақларининг тўғри юритилишини ва дастлабки ҳужжатларнинг банк кўчирмаларига мувофиқлигини текшириш.

3-сонли журнал-ордер (кредит) 3-сонли қайднома (дебет) -банкдаги махсус счётлар. -Аккредитивлар ҳисобварағи. -Чек дафтарлари. -Пул ҳужжатлари. -Йўлдаги пул ўтказмалари

Банк кўчирмаси, чеклар рўйхати, тўлов топшириқлари.

Маблағларнинг аккредитивларга киритилгани уларни ҳисобдан чиқариб ташланиши ва қайта тикланишини текшириш. Маблағларнинг чек дафтарчаларига тўғри депонация қилиниши ва ҳисобдан чиқариб ташланишини, қолдиқнинг банк кўчирмаларига мсо келишини текшириш.

4-сонли журнал-ордер (кредит) 4-сонли қайднома. Банк қисқа муддатли кредитлари (тури бўйича). -Узоқ муддатли банк кредитлари. -қисқа муддатли қарзлар. -Узоқ муддатли қарзлар.

Банк кўчирмалари, тўлов топшириқлари, кредитлаш ва қарз шартномалари, тўлов ҳисоб-китоблари.

Кредит шартномаси мавжудлигини ва шартларини текшириш, банк кўчирмаларининг тўғрилигини қиёслаштириш ёрдамида ўрганиб чиқиш, чекларнинг тўлиқ мавжудлиги борасида чек дафтарчасини текшириш.

5-сонли журна-ордер дафтари (кредит) 5-сонли регистр (дебет). счёт Ходимлар учун банк кредитлари.

Банк кўчирмаси, тўлов топшириқлари, қарз бериш ҳақидаги шартномалар.

Кредитлашнинг асосланганлиги, қопланиш тури бўйича кредитнинг расмийлаштирилишини ўрганиб чиқиш.

6-сонли журнал-ордер ва 5-сонли қайднома. -Таoминотчилар билан ҳисоб-китоблар. -Олинган аванслар бўйича ҳисоб-китоб.

Ҳисоб регистрлари ва уларга тегишли ҳужжатлар.

Ҳисоб-китобларни текшириш, қабул қилиб олинган қийматликлар сони ва қиймати бўйича ҳужжатларга тўғри киритилганига аванс ўтказилиши шартномада ёки қўшимчалар орқали ўтилганига ишонч ҳосил қилиш.

7-сонли журнал-ордер дафтари (дебет кредит) счёт. Ҳисобот берувчи шахслар билан ҳисоб-китоб

Аванс ҳисоботлари, кирим ва чиқим касса ордерлари.

Ҳисобдан чиқариб ташланган сарф-харажатларнинг ҳақиқий сарфларга мос келишини текшириш. Аванс ҳисоботи билан биргаликда асословчи ҳужжатлар мавжудлигини ҳисобот берувчи шахс томонидан олинган маблағларнинг тўлиқ ҳужжатларга киритилганлигини аниқлаш. Журнал-ордер дафтаридаги ёзувларни аванс ҳисоботи билан қиёслаш.

8-сонли журнал-ордер ва 8сонли қайднома (а,б,в,г). -Нобюджет тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар. -Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар. - Ижтимоий суғурта ва таoминот бўйича ҳисоб-китоблар. -Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар. -Даoволар бўйича ҳисоб-китоблар. -Бошқа операциялар бўйича ходимлар билан ҳисоб-киоблар. Кредитга сотилган мол учун ҳисоб-китоблар, моддий зарарни қоплаш бўйича ҳисоб-китоблар. -Таoсисчилар билан ҳисоб-китоблар.

Бўлинма бўйича ҳисоб-китоб қайдномаси, шахсий ҳисобварақалар, ҳисоб-китоблар, маoлумотномалар, тўлов тури бўйича маoносини очиб берувчи варақалар, даoво аризалари, тижоратчилик ҳужжатлари, солиштириш қайдномалари, ходимлар билан тузилган қарз шартномалари, кредитга олинган мол ҳақида маoлумотнома, таoсис шартномалари, акциялар эмиссияси ва уларга обуна бўлиш ҳақидаги маoлумотлар, ҳисоб-китобларни қиёслаш далолатномалари ва бошқалар.

Маoлум бир кредитор ёки дебиторлар бўйича пул миқдорларининг тўғри киритилишини текшириш, ҳисоб-китобларнинг қонунчиликка мувофиқлиги ва арифметик ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текшириш. Шартномалар, хўжалик суди қарорлари, ҳисоб-китоблар аҳволини ўрганиб чиқиш. Махсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва унинг таннархи, бухгалтерия ҳисоби тизимининг ишончлилиги ҳақидаги маoлумотлар ёрдамида бюджетга ўтказилган солиқ ҳисоб-китобларини текшириш. Танлаб олиш тарзида назорат қилиш услуби ёрдамида иш ҳақи тарқатиш қайдномасидан маoлум шахсларни ажратиб даромаддан солиқ ҳисоблаш ва тўлов турлари бўйича пул ушлаб қолиш ҳисобларининг тўғрилигини текшириш.

9-сонли журнал-ордер дафтари (кредит) ва 9-сонли қайднома (дебет). -Боқилаётган уй хайвонлари (ёрдамчи хўжалик мавжудлиги холатида).

Хайвонларни жойдан жойга кўчирилгани ҳақидаги ҳисобот, вазни ва кўпайгани бўйича ҳужжатлар, сўйилган ва улатга учраган хайвонлар бўйича далолатномалар.

Хайвонларни қабул қилиш ва топшириш ишларининг ҳужжатларда тўла акс этттирилганини текшириш, хайвонлар сўйилганида чиққан гўшт ҳажмининг меoёрларга тўғри келишини, хайвонлар боқилини ҳисобидан махсулот етказилишини текшириш.

10-сонли журнал-ордер дафтари (10/1, 10/2) ва 20-Асосий ишлаб чиқариш счёти бўйича ишлаб чиқариш ҳисоботлари, -Давр харажатлари

Лимит ҳисоб-китоб ҳужжатлари, моддий жавобгар шахсларнинг ишлаб чиқариш ҳисоботлари, рўйхатлар, юк-транспорт ҳужжатлари, ҳисоб-китоблар маoносини очиб берувчи ёзувлар.

Ишлаб чиқариш учун берилган материалларнинг лимитга мувофиқлигини, нархланишининг асосланганлигини текшириш, материал сарфлаш меoёрларига риоя этилишини, ҳисоб юритиш рўйхатлари, ишлаб чиқариш ва моддийлик ҳисоботларига мувофиқлигини текшириш, айрим турдаги сарф-харажатлар таннархларига тўғри киритилганини текшириш. Текширишдан олдинги ордер дафтарларидан фойдаланиш зарур.

11-сонли журнал-ордер (кредит) ва 11-сонли қайднома (дебет). -Махсулотни сотиш, -Жўнатилган моллар, -Бўнак тарзида буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар.

Ҳисоб регистрлар, маoлумотномалар ва уларга тегишли ҳужжатлар, юк-транспорт ҳужжатлари, жўнатиш ҳақидаги буйруқлар, харидорларга мол сотилгани ҳақидаги ва тўлов бажарилгани ҳақидаги ҳужжатлар, асосий маблағлар бўйича пул тўлови ҳақидаги ҳужжатлар, тўлов топшириқлари ва талабномалар, омбор ҳисобида юритилувчи варақалар, ишлаб чиқариш ва моддий ҳисоботлар.

Чиқарилган махсулот ҳажмини ордер-дафтарларидаги маoлумотларнинг ишлаб чиқариш ҳисоботларига мувофиқлигини, ушбу ҳисоботдаги маoлумотларнинг дастлабки ҳужжатларга мувофиқлигини текшириш. Материаллар ва бир йиллик махсулотнинг ҳаракатини саналар бўйича текшириш. 37- ва 40-счётладаги ишлаб чиқариш ҳамда омбор ҳисоби маoлумотлари билан қиёслаш. Чиқарилган махсулотларнинг ҳақиқий таннархини тасдиқловчи текшириш натижаларидан фойдаланиш. Махсулот чиқариш учун берилган ҳужжатларни тўлов бажарилгани ҳақидаги ҳужжатлар билан қиёслаш, махсулот жўнатиш ва сотиш ҳисоб варақалари бўйича тўлов пулини тўғри киритилишини текшириш.

12-сонли журнал-ордер дафтари ва 12-кайднома, -Резерв фонди, -Тақсимланган фойда, -Келгусидаги сарфлар ва тўловлар, -Мақсадли тушумлар ва мақсадли молиялаш.

Ҳисоб-китоблардаги маoлумотлар маoносини очиб берувчи варақалар, буйруқлар, маoмурият қарорлари, таoсисчилар, хиссадорлар мажлисларининг қарорлари.

Фондларни мақсадга мувофиқ сарфланганлигини аниқлаш. Тўловларни асослантирувчи ҳужжатлар мавжудилиги ва тўғрилигини текшириш, фондларнинг тўғри шакллантирилганлиги ва мақсадли сарфлар учун маблағларнинг етишарлигига ишонч ҳосил қилиш. Ташкил этилаётган фондларнинг қонунчиликка, низомга, директорлар кенгашининг қарорларига, қоидаларга, тавсия этилган ҳисоб-китобларга мувофиқлигини текшириш.

13-сонли журнал-ордер ва 13-қайднома, -Низомий фонд, -Асосий воситалар, -Асосий воситаларнинг эскириши, -Номоддий активлар ва бошқалар.

Асосий воситаларнинг қабул қилиниши ва фойдаланишга киритилиши ҳамда тугатилиши ҳақидаги далолатномалар, таҳлилий ҳисоб юритиш варақлари ва рўйхатлари, низом, таoсис шартномаси, қимматбаҳо қоғозлар эмиссияси учун берилган рухсатнома.

Асосий воситаларнинг сони ва қиймат жиҳатидан ҳужжатларга тўлиқ киритилганига ишонч ҳосил қилиш, ашёвий йўқлама натижаларини асосий маблағлар ҳисобини юритиш, маoлумотлар билан ва йўқлама рўйхати билан қиёслаш. Асосий воситаларнинг ҳисобини юритиш бўйича йўқлама варақаларини қабул қилиш далолатномаси ва техник паспортлар билан қиёслаш. Фойдаланиш муддатлари, қайта баҳоолаш ва асосий воситаларнинг эскиришини ҳисоб-китоб қилиш натижаларига аҳамият ажратиш. Счётлар бўйича пул киритилишининг тўғрилигини ва ҳисобга киритилган номоддий активларнинг таoсис шартномаси шартларига ва дастлабки ҳужжатларга мувофиқлигини текшириш. Номоддий активларнинг эскириши ва ҳисобдан чиқариб ташланиши хусусидаги хулосаларнинг асосланганлигини аниқлаш. Низомий фонднинг таoсис шартномасига ва низомга мувофиқлигини, акция обуначиларини рўйхатга олиш қоидаларига риоя этилаётганини, қимматбаҳо қоғозлар эмиссияси учун берилган рухсатнома мавжудлигини текшириш.

14,15-сонли журнал-ордер ва 15сонли қайднома, -Фойда ва заралар, -Фойданинг сарфланиши, -Шубҳали қарзлар бўйича резервлар счётлари

Ҳисоб-китоблар маoносини очиб берувчи варақалар, маoлумотлар.

Махсулот сотиш ҳажми ва сотилган махсулот таннархи бўйича ўтказилган маблағни текшириш учун фойдаланиш. Тақсимланмаган фойда миқдорини аниқловчи ҳисоб-китобларни текшириш. Айрим турдаги даромад ва зараларнинг фойда ҳисобига асосли киритилишини текшириш, фойда бўйича солиқларни ҳисоб-китобларини арифметик жиҳатидан тўғрилигини ва мувофиқлиги, резерв фондига пул ўтказмалари, шубҳали қарзлар бўйича резервга мақсадли молиялаш ўтказмаларини текшириш. Дивидендларни тақсимлаш ҳисоб-китобларини, фойдани тақсимлаш бўйича счётлар корреспонденциясини текшириш.

15,16-сонли журнал ордер дафтари, -Нокапитал ишлар, -Келгуси даврлар учун сарфлар

Капитал сарфлари, капитал ва жорий таoмирлаш ишлари бўйича ишлаб чиқариш ҳисоботлари, регистрлар ва уларга тегишли ҳужжатлар.

Вақтинчали титул ва нотитул иншоотларнинг қурилиши учун сарфланаётган маблағларнинг тўғри ва қонунийлигига ишонч ҳосил қилиш. қурилиши тўхтатилган обoектларнинг бузиб ташланиши ва демонтаж қилиниши учун сар-харажатларнинг айрим турлари вужудга келиши ва ҳисобдан чиқариб ташлаш тартибини текшириш.

Ҳисобга олиш тизимини текширишда муайян аудиторлик тадбирлар бажарилади. Улар қуйидагилардан иборат:

  • корхона (фирма) тўғрисидаги ахборотларни олиш ва таҳлил қилиш;

  • ҳисобга олиш тизимини қўйилган талабларга мувофиқлигини текшириш;

  • ҳисобга олиш тизими фактларини ёзма баён этиш, ҳужжатлар айланиш тасвири ёки анкета тузиш асосида таҳлил қилиш;

  • мижоз (буюртмачи) ўтказган таҳлил натижаларининг унинг рухсати билан текшириш ишларига жалб этиш;

  • операцияларни ҳисоб тизимида қайдлашнинг шубҳали жараёнларини кузатиш;

  • аудитор ўтказган мустақил текшириш натижасини ҳисоб маoлумотларига мувофиқ келишлигини текшириш.

Ҳисоб тизимларини ўрганишда аудиторлар текширишларнинг турли методларидан фойдаланишади. Кичик корхоналарни текширишда энг қулай услуб – фактларни ёзма баёнлаш ҳисобланади. Мазкур услуб ҳар бир камчиликлар бўйича унинг сабабларини очиб ташлаш ва бартараф қилиш бўйича тадбирларни белгилаш имконини беради.
Бухгалтерия ҳисобининг аҳволини ўрганиш учун аудит бошлашдан олдин назорат варақаларидан фойдаланиш мумкин. Назорат варақалари – олдиндан тайёрланган ўзига хос саволлардан иборат стандарт ҳужжатлар бўлиб, ушбу саволга олинган ҳар бир салбий жавоб – ҳисоб соҳасида назоратнинг яхши йўлга қўйилмаганлигидан далолат беради. Бундай анкеталар фирма фаолиятининг алоҳида йўналиши (обoектлари) бўйича қўшимча саволлардан тузилган бўлиши керак.
Ҳисобга олиш тизими ичида ҳужжатлар ҳаракатини график тасвирловчи ҳужжат айланиш схемаси аудиторлик текшириш амалиётида кенг тарқалган. Улар ҳужжатлар харакати йўлидаги назорат босқичини ифодалайди ва барча операциялар тегишли ҳужжатларда акс эттирилганлигига ишонч ҳосил қилиш имконини беради. Натижада фактларни атрофлича ёзма баён қилишга зарурат қолмайди.
Ҳужжатлар айланиш схемасини тузишда символ ва шартли белгилар қўлланилиб, бу схемалар тушиниш ва назорат қилишни соддалаштиради.
Ҳисобга олиш тизими билан бир қаторда ички назорат ҳам текширишдан ўтказилиб, у кадрлар назорати, бошқарув назорати, ички аудит ва назоратнинг бошқа турларини ўз ичига олади.
Аудитор ички назоратнинг обoективлиги ва маoлумотларининг ҳақиқий аҳволига мувофиқ келишига ишонч ҳосил қилади. ички назорат тизими активларининг бутлиги, фирма фаолиятини самарали ва изчил юритилишини таoминлаш операцияларини ўз вақтида ва тўлиқ акс эттирилишига ёрдам бериши керак. Корхонани текширишда иш режасининг тузилганлиги, ходимларнинг вазифалари ва ҳуқуқларини тақсимланиши ҳамда уларнинг бажарилиши, моддий қийматликларни олиш учун маoсул ходимларнинг тайинланиши таҳлил қилинади.
Ички назорат ахборотларини тўлиқ, мунтазам ва асосли акс эттирган тарзда аудитор ундан фойдаланиши мумкин.
Ички назорат маoлумотларига таяниб қолмасдан, аралаш ва мустақил текширишлар, анкетали сўроқ ўтказиш ва баҳоловчи варақалар тузиш мақсадга мувофиқ бўлади. Маoлумотларнинг бир-бирига мос келмаслиги ва ички назоратининг сифатига шубҳа туғдирган барча вазиятлар аудитор томонидан текширилиши керак.
Ички аудит ички назоратнинг таркибий қисми ҳисобланади. Унинг вазифасига ҳисоб тизими ва ички назоратнинг бошқа бўлинмалари устидан кузатиш, молиявий ахборотларни бошқарув мақсадларида ўрганиш, олди-сотди ишларини натижавийлиги ва самарадорлигини текшириш, хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш методлари билан танишиш ишлари киради. Ташқи аудитор ички назоратнинг натижалари ва хулосаларидан фойдаланиши мумкин. Бунинг учун ички назоратнинг самарадорлиги қуйидаги йўналишлар бўйича баҳоланади: ички аудитнинг мақсадлари ва кўлами, аудиторнинг фирма бошқаруви таoсирида мустақиллик даражаси, ишни ташкил этилиши, ички аудиторларнинг билимдонлиги (касбий тайёрганрлиги, тажрибаси), ички аудитор ҳисоботларининг сифати, текширув дастурларининг белгиланган муддатларда бажарилиши, аудит жараёнида очиб ташланган камчиликлар, ички назорат натижалари ва ташқи аудиторлик текширишларнинг мувофиқ келишлиги.
Ички аудитнинг самарадорлиги ёзма хулосада баҳоланади ва бошқарувнинг аудиторлик ишлар паст савияда ўтказилаётган бўлинмалари ҳамда аудиторлик текширишларга қай даражадаишонч ҳосил қилиш мумкинлиги кўрсатилади.


Download 167.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling