Биринчи босқич. Аудитор – касб тажрибаси ва дастлабки таҳлил асосида ҳужжатдан фойдаланувчи шахсни чалғитолмайдиган ҳажмда мавжуд бўлган хато ва тушириб қолдириш миқдорларининг сунгги чегарасини белгилаб олади. Энг кўп миқдордан ортиб кетган хатолар моддий деб ҳисобланади ва 1 ёки 2-номоддий даражасига зид эканлигига боғлиқ хода баҳоланади.
Аудитор чегараларини белгилашда ҳар бир мижозга нисбатан алоҳида йўл тутади. Сўнги миқдордаги хатоларнинг пастки ва юқоридаги чегараларини ҳисоблаб чиқариш учун маoлум кўрсаткичлар танлаб олинади. Кўпинча моддийлик даражаси сифатида фойда ва бошқа, масалан корхона маблағларида хиссадорларнинг улуши каби кўрсаткичлар танлаб олинади.
Хато ва тушириб қолдиришларнинг хусусиятларини аниқлаш ҳамда ҳужжатдан фойдаланувчи шахснинг уларга нисбатан муносабатини билиб олиш катта аҳамиятга эгадир.
Аудиторлик фирмаларидаги моддийлик кўрсаткичларини амалда қўллаш учун, хусусан моддийликни аниқлаш мақсадида танлаб олинган кўрсаткичнинг соф фойда, активлар ва бошқалар умумий ҳажмида хато миқдорининг сўнги чегараларини аниқлаш сингари асосий қолдиқларни мустақил равишда ишлаб чиқадилар. Шу каби маoлумотлардан ва ўтган йилларда, ўтказилган аудит текшириш натижаларидан фойдаланиб, аудитор таҳлил асосида ҳар бир мижоз учун сўнги хато чегарасининг аниқ қиймат миқдорини ҳисоблаб чиқади (5-жадвал).
Хато ва тушириб қолдиришлар миқдорининг сўнги чегарасининг ҳисоб-китоби
5-жадвал
Кўрсаткичларнинг номланиши
|
Ҳисоботда кўрсатилагн миқдори
|
Энг қуйи чегара
|
Энг юқори чегара
|
%
|
миқдори
|
%
|
Миқдори
|
Соф фойда (сўм)
|
352000
|
5
|
17600
|
10
|
35200
|
Оборот активлари
|
1842000
|
5
|
91200
|
10
|
184200
|
Активларнинг умумий миқдори
|
2195600
|
3
|
65868
|
6
|
131736
|
Жорий пассивлар
|
314900
|
7
|
22043
|
10
|
31490
|
Do'stlaringiz bilan baham: |