Режа: Аудиторлик фаолиятида хато ва хатарнинг баҳоланиши Ички назоратни баҳолаш аудиторлик фаолиятида хато ва хатарнинг баҳоланиши


Download 167.5 Kb.
bet3/7
Sana22.02.2023
Hajmi167.5 Kb.
#1223249
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1405945007 57213

Иккинчи босқич: хато сўнгги чегарасининг умумий миқдори танлаб олинган кўрсаткичдаги ички таркибий қисмларга тақсимлаб чиқилади. Мисол тариқасида балансдаги жорий активлар пастки ва юқори чегараларининг миқдорлари олинади ва шу бўлим ичидаги моддалар буйича тақсимланади. Мазкур мисолда келтирилган амал ёрдамида ётган текширишлар тажрибасига асосланиб, “Жорий активлар” баланс бўлимининг нақд пул маблағлари, дебиторлар ҳисобварағлари, товар-моддий қийматликлар заҳираси каби моддалари учун сўнги миқдордаги хатонинг пастки ва юқори чегарасини аниқлаши мумкин. Умумий миқдорнинг тақсимланишини мисолда келтирамиз (6-жадвал).
Баланснинг оборот активлари бўлимининг таркибий қисмлари буйича сўнги хато чегарасининг умумий миқдорини тақсимлаш 6-жадвал



Оборот активлари бўлимининг моддлари

қуйи чегарадаги миқдор (сўм)

Юқори чегарадаги миқдор (сўм)

Мавжуд пул маблағлари
Дебиторлар билан ҳисоб-китоблар
Моддий қийматликлар заҳираси


Жами


4000
33000
55100

92100


8000
66000
110200

184200


Аудит режалаштирилиши учун иккинчи босқич муҳим аҳамиятга эга. Аудитор мижоз ҳисоботидаги қалтис-тест қилиниши учун анча кенг маoлумотлар тўпланиши ва чуқур таҳлилни талаб этган жойларини ажратиб олади. Бу тадбир орқали аудитор сарф қилган меҳнатини оқилона ўлчамлаб (вақт ва молиявий сарф), фаолиятни бир йўналишда жамлайди.


Учинчи босқич. Аудит жараёнида корхона (фирма) фаолиятибир неча асосий даврларга бўлинади. Бу даврларнинг ҳар бирида аудитор томонидан хўжалик операциялари билан бир қаторда, ушбу даврга жалб этилган баланс моддлари тестдан ўтказилади. Масалан, “Моддий қийматликлар заҳираси” счёти буйича баланс моддаларининг ишончлигини тест ўтказиш учун танлаб олинади. Дастлаб ҳисобот даврида қабул қилиб олинган барча моддий қийматликларнинг омбор ҳужжатларига киритилган ва сони ҳамда қиймати жиҳатидан акс эттирилиб, қайд этилиши аниқланади.
Кирим ҳужжатлари бўйича репрезентатив танлаб олинган маoлумотларни ажратиб, қай даражада тўлиқ акс эттирилгани аниқланади. Моддий қийматликлар мавжудлиги ва харакати билан боғлиқ бўлган бошқа хўжалик маoлумотлари ҳам шу тариқа тест қилинади. Ушбу маoлумотларнинг ҳар бири бўйича репрезентатив танлаб олиш асосида хатоларнинг асл миқдори аниқланади ва жамлаштирилиб, статистик услуб ёрдамида умумий ўрганилаётган маoлумотларга кўчирилади. Масалан, товар-моддий заҳиралар счёти бўйича ўтказилган текшириш натижасида аудитор томонидан ҳисобга олинган маoлумотларнинг ҳақиқий миқдорлардан 295000 сўмга ортириб юборилгани аниқланди. Бунда 250000 сўм миқдордаги дастлабки ҳужжатлар ва қийматликлар билан бажарилган операциялар бўйича ҳисоб юртитиш рўйхатлари ўрганиб чиқилган, тест қилинаётган жами маoлмотлар миқдори эса 1270000 сўмни ташкил этган натижада, моддий заҳиралар счёти бўйича ҳақиқий хато 173460 сўмни ташкил қилади (29600/250000қ1470000). Бу усул – репрезентатив танлаб олинган маoлумотлар бўйича аниқланган ҳақиқий хато жами ўрганилаётган умумий маoлумотларга кўчириш амалининг энг оддийсидир. Баланснинг бошқа счётлари бўйича ҳисоб-китоблари ҳам шу тартибда амалга оширилади. Олинган маoлумотларни 7-жадвалда жамлаш мумкин.

Download 167.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling